Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Бевосита мулоқот

Тўлов – шартномага асосан, солиқ – энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда

Биз ягона солиқ тўлови тўловчисимиз. Бизнинг МЧЖ балансида ишлаб чиқариш биноси бор. Хоналарнинг бир қисмини ижарага берамиз – бу биз учун бошқа даромадлар саналади. Биз ижарачига нисбатан Тошкент шаҳри ҳокимининг 30.12.2012 йилдаги қарорига 1-илова билан 2013 йил учун белгиланган ижара ҳақи ставкасини қўллашимиз шартми? Зеро, Фуқаролик кодексига кўра, ижара ҳақининг миқдори тўғрисидаги шарт шартномавий ҳисобланиб, тарафлар уни ўзаро келишиб олиб белгилашга ҳақлилар (ФК 356-моддасининг биринчи қисми, 577-моддаси).

Агар қўллаш керак бўлса, ишлаб чиқариш хонаси учун ижара ҳақининг энг кам ставкаси қандай?

 

– Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган, давлат мулки ҳисобланган кўчмас мулкдан фойдаланганлик учун қўлланадиган ижара ҳақининг энг кам ставкалари қуйидаги ҳолларда қўлланади:

1) Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 8.04.2009 йилдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ давлат мулки ижарага берилганда ижара ҳақини белгилаш учун;

2) Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарори 7-банди ва Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 3-бандига кўра 2012 йилдан – барча корхоналар томонидан кўчмас мулкни ижарага топшириш бўйича солиқ оқибатларини белгилашда.

Давлат мулки ҳисобланмаган мол-мулкни ижарага беришда ижара ҳақи миқдорини белгилашга доир чекловлар амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган. Шу тариқа, сиз ижарага берилаётган мол-мулк учун ижара ҳақи суммасини мустақил равишда белгилашга ҳақлисиз. Бунда у давлат мулки учун назарда тутилган ижара ҳақининг энг кам ставкалари бўйича ҳисобланган суммадан кам ёки кўп бўлиши мумкин. Бироқ агар кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаси билан белгиланган ижара ҳақи суммаси ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисобланганидан кам бўлса, ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби энг кам ставкалардан келиб чиқиб амалга оширилади (МВ ва ДСҚнинг 26.01.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/87, 13/1-954-сон тушунтириш хати).

Ҳисоб-китоб учун ижарачи ижарага олинган жойдан қандай мақсадларда фойдаланишига боғлиқ ҳолда ижара ҳақининг энг кам ставкалари қабул қилинади. Яъни ишлаб чиқариш хонаси тикувчилик саноати корхонасига ижарага берилса, 2013 йилда Тошкентда энг кам ижара ҳақининг ҳисоб-китоби учун Тошкент шаҳри ҳокимининг 30.12.2012 йилдаги 1052-сон қарорига 1-илова 19-сатри бўйича ставкадан фойдаланилади, агар матбаа корхонасига ижарага берилса – 29-сатрдаги ставкадан фойдаланилади.

Агар шартнома билан белгиланган ижара ҳақи суммаси энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланганидан кўп бўлса, ЯСТ шартномадаги суммадан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

200-00-59 телефони орқали ва norma.uz сайтига келиб тушган саволларга «Norma Ekspert» мутахассислари жавоб бердилар.

Прочитано: 2457 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика