Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 7 / Солиқ солиш

Россияда олинган даромадга ўзбекистонда солиқ солинади ёки хорижда олинган даромадларни декларациялаш тартиби тўғрисида

Асосий иш жойидан ташқари мен халқаро фонд бозорида Россияда рўйхатдан ўтказилган брокерлик компанияси орқали жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича молиявий дастаклар (акциялар, облигациялар ва ҳоказо) олди-сотдисига доир фаолиятни амалга ошираман. Даромад қатъий белгилаб қўйилмаган, чунки у мен амалга оширган операцияларга боғлиқ. Уни Ўзбекистонда банк картаси бўйича олишим керак (ҳозирча даромад олмаганман, бироқ брокерлик компаниясининг чизмаси ана шундай). Бундай ҳолларда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қандай қўлланишини тушунтириб берсангиз. Жавоб учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.

Санжар.

 

– Жавобни тайёрлашда биз сиз Ўзбекистон резиденти ҳисобланишингиз эҳтимолидан келиб чиқдик.

Солиқ кодекси (СК)нинг 172-моддасига кўра предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради. Улар сизнинг асосий иш жойидаги иш ҳақингиз ва ҳар қандай бошқа солиқ солинадиган даромадлар билан бир қаторда жисмоний шахснинг жами даромадига киради. 2012 йилда жисмоний шахсларнинг жами даромадига қуйидаги ставкаларда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинган:

 

Солиқ солинадиган даромад

Солиқ ставкаси

ЭКИҲнинг 5 бараваригача

даромад суммасининг 9%и

ЭКИҲнинг 5 бараваридан (+ 1 сўм) 10 бараваригача

ЭКИҲнинг 5 бараваридан солиќ суммаси + ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошадиган сумманинг 16%и

ЭКИҲнинг 10 бараваридан (+ 1 сўм) ва ундан юқори

ЭКИҲнинг 10 бараваридан солиқ + ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошадиган сумманинг 22%и

 

2013 йил учун жисмоний шахсларга солиқ солишнинг қуйидаги шкаласи белгиланган:

 

Солиқ солинадиган даромад

Солиқ ставкаси

ЭКИҲнинг 5 бараваригача

даромад суммасининг 8%и

ЭКИҲнинг 5 бараваридан (+ 1 сўм) 10 бараваригача

ЭКИҲнинг 5 бараваридан солиқ суммаси + ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошадиган сумманинг 16%и

ЭКИҲнинг 10 баравари
(+ 1 сўм) ва ундан юқори

ЭКИҲнинг 10 бараваридан солиқ + ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошадиган сумманинг 22%и

 

 

Агар сиз чет эл валютасида даромад олсангиз, солиқ солиш мақсадида даромадлар улар амалда олинган санада ЎзР МБ томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади (СКнинг 170-моддаси).

СКнинг 189-моддасига кўра Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга киради, декларация бланкаларини сиз солиқ органларидан бепул олишингиз мумкин. Жами даромад тўғрисидаги декларацияни сиз доимий яшаш жойингиздаги солиқ инспекциясига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этишингиз шарт. Декларациянинг маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилган солиқ эса ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўланиши керак (СКнинг 193-моддаси).

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, модомики сиз ЎзР ҳудудида иш олиб бораётган экансиз, Даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланилишига йўл қўймаслик тўғрисида ЎзР ва РФ Ҳукуматлари ўртасида битимнинг1 15–«Ёлланма иш» моддаси қоидалаpига кўра бу иш учун олинадиган мукофотга фақат Ўзбекистонда солиқ солиниши мумкин. Яъни ундан ташқарида, агар сиз Россиянинг эмас, балки Ўзбекистоннинг резиденти бўлсангиз, яъни исталган 12 ойлик давр мобайнида РФда турмасангиз ва мукофот ҳақини сизга ёлловчи – Россия резиденти тўласа, тўлов манбаида ҳеч қандай солиқ ушланмалари амалга оширилмаслиги керак.

Агар Россияда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланган бўлса, ЎзР СКнинг 196-моддасига мувофиқ сиз унинг РФда тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат асосида Россияда тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисобга киритишга ҳақлисиз. Мисол учун, РФ солиқ органининг маълумотномаси ёки тўлов манбаи тақдим этган, сизга тўланган даромадлар ва улардан ушланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар ана шундай ҳужжат бўла олади.

Ўзбекистондан ташқарида олинган даромадлар декларацияланганда қонун ҳужжатларида улар суммасини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этиш назарда тутилмаган.

 

Таҳририятдан. Россия Федерациясида даромад олганда шуни ҳисобга олиш лозимки, Битимнинг

26-моддасида аҳдлашувчи давлатларнинг солиқ органлари учун Ўзбекистон резидентлари томонидан Россияда ва РФ резидентлари томонидан мамлакатимизда олинган даромадлар тўғрисида ахборот айирбошлаш назарда тутилган. Яшаш жойидаги солиқ инспекцияси ушбу маълумотларни 1 апрелдан кейин олиши мумкин. Ушбу вақтга келиб хориждан олинган даромадлар декларацияланмаган тақдирда уларни олувчига нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар қўлланади.

 

1Москва, 2.03.1994 йил. 1995 йил 27 июлдан кучга кирган. ЎзР ОКнинг 6.05.1994 йилдаги 1075-XII-сон қарори билан ратификация қилинган.

Игорь АИПКИН,

экспертимиз.

Прочитано: 2770 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика