Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 1 / Солиқ солиш

Хумш хизмат кўрсатишга тайёр бўлса... ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг пулли фаолиятига солиқ солиш тўғрисида

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУМШ) устав фаолияти бўйича ўз ширкатининг аҳолисига фойдаланиш хизматлари кўрсатувчи нотижорат ташкилоти ҳисобланади, шу сабабли барча солиқларни тўлашдан озод қилинган. Ушбу фаолият бўйича даромадлар реализация қилиш ҳисобварақларида (9030) қайд этилмайди, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди. Ушбу даромадлар бўйича ҳисоб 8830-«Аъзолик бадаллари» ҳисобварағида юритилади.

Агар ширкат бошқа ХУМШ уйларида яшовчиларга фойдаланиш хизматларини кўрсатса, ушбу фаолиятдан олинган даромадлар реализация қилиш оборотлари ҳисобланади, 9030-ҳисобварақда ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади ҳамда уларга белгиланган тартибда солиқ солинади.

Солиқ кодексининг 208-«Солиқдан озод этиладиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти» моддаси 24-банди билан ҚҚСдан озод қилинган оборотга «уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар» реализациясидан оборот киради. «Уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан кўрсатиладиган хизматлар жумласига лифт хўжаликлари, умумий фойдаланишдаги антенналарни ўрнатиш ҳамда уларни тасарруф этиш бўйича хўжаликлар, ер ресурслари ва давлат кадастри, уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаш ва таъмирлаш бошқармалари ҳамда бўлимларининг бевосита аҳоли томонидан ҳақ тўланадиган хизматлари, шу жумладан ушбу хизматларга хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари орқали ҳақ тўлаш киради».

Ўз ширкати орқали ҳақ тўланадиган, бошқа ХУМШнинг уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаш ва таъмирлаш бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш обороти мазкур имтиёзга кўра ҚҚСдан озод қилинган ҳисобланадими?

Е.Логвин.

 

— ХУМШ хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этиладиган нотижорат ташкилотидир. Ширкат уй-жой фондини биргаликда бошқариш ва уни сақлаш, асраш ва таъмирлаш, мулкдорларнинг умумий мол-мулкидан фойдаланиш мақсадида ташкил этилади Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун1). Агар ХУМШ ушбу хизматларга ҳақ тўланган ҳолда бошқа ширкатнинг уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича фойдаланиш хизматлари кўрсатса, мазкур фаолият тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади. Асосий (устав) ва тадбиркорлик фаолияти бўйича ХУМШ бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши лозим (Солиқ кодексининг (СК) 42-моддаси). Тадбиркорлик фаолияти бўйича ширкат умумбелгиланган солиқлар – юридик шахсларнинг фойда солиғи, ҚҚС, мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар ва СКнинг 23-моддасида назарда тутилган бошқа солиқларни тўлаши керак.

СК 208-моддасининг 24-бандига кўра аҳолига кўрсатиладиган, уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш хизматлари ҚҚСдан озод қилинади. Сизнинг ХУМШ эса ушбу хизматларни бошқа ширкатга, яъни юридик шахсга кўрсатади, мазкур ҳолда СК 208-моддасининг 24-банди бўйича имтиёз қўлланмайди.

Мария КОСЕНКО,

экспертимиз.

112.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон.

 

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида ХУМШ бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ солиш тўғрисидаги батафсил тушунтиришлар «Норма маслаҳатчи»нинг 13.09.2011 йилдаги 37 (322)-сонида чоп этилган «Устав бўйича фаолият ва тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар ва харажатлар ҳисоби» мақоласида чоп этилган.

Прочитано: 5407 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика