Norma.uz
Газета СБХ / 2025 год / № 31 / Жавоб берамиз

Солиқ ҳисоботидаги даромад суммаси билан банкка келиб тушган пул маблағлари орасидаги фарқ

 

Корхона ИТ соҳасида фаолият юритади. Фаолиятини шу йил бошидан бошлаган. Мижозлар кўрсатилган хизмат учун тўловни тўлов операторлари орқали амалга оширади. Ойлик даромадимиз суммасида, яъни банк мижоз ва солиқ ҳисоблаган суммада 340 мингча фарқ бор. Яъни, банк мижозда пул кўпроқ чиқади.

Орадаги фарқни қандай тўғрилаш керак?

 

– Солиқ тўловчи ёки солиқ агенти солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш усули бўйича миллий валютада юритади (СК ­78-м.). Ҳисоблаш усулида даромадлар ва харажатлар тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон ЎРҚ 18-м.).

Корхона кўрсатган хизматлари учун даромадни хизмат кўрсатилган санада тан олади, ушбу маълумот солиқ органларининг базасида автомат тарзда акс этади. Лекин тўлов операторлари (Click, Payme ва ҳ.қ.) орқали тўлов амалга оширилгани учун пул маблағлари хизмат кўрсатувчининг ҳисобрақамига банк кунида келиб тушади. Ўз навбатида даромад тан олинган сана ва пул келиб тушган сана орасида фарқ юзага келиши мумкин. Бундай ҳолат асосан тўлов банк иши тугагандан кейин ёки дам олиш кунлари амалга оширилганда юзага келади.

Ушбу ҳолатда бухгалтерия ҳисобида хизмат кўрсатишга доир операцияларни тўғри акс эттириш лозим.

 

Дилором САИДОВА, «Норма» эксперти.

Прочитано: 132 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика