Norma.uz

Фарзанд туғилганида давлат ва иш берувчидан қандай суюнчилар олиш мумкин

 

Ходим оиласида янги фарзанд туғилганини маълум қилди. Биз унга қандай миқдордаги тўловни амалга ошира оламиз? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 

Фарзанд туғилиши муносабати билан бир марталик нафақани оила ҳам давлатдан, ҳам иш берувчидан олиши мумкинми?

 

 

Давлатдан бир марталик нафақа

Уни тўлаш тартибини алоҳида Маъмурий регламент (23.05.2020 йилдаги 327-сон ВМҚга 1-илова) тартибга солади.

Нафақа беришга масъул бўлган «Халқ банки» янги туғилган чақалоқ ҳақидаги маълумотларни ФҲДЁ органлари томонидан туғилишни рўйхатга олишда олади. Шунинг учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилгандан сўнг дарҳол «Халқ банки»нинг исталган филиалига – бола туғилган кундан бошлаб 1 ой ичида мурожаат қилиш мумкин.

Нафақа мурожаат қилинган куни тўланади ва МҲЭКМнинг 70,3%ини ташкил қилади (1 155 000 сўм х 70,3% = 811 965 сўм) (16.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон, 1-б.).

2024 йил апрелидан бошлаб бир марталик нафақа фақат биринчи фарзанд учун берилади (4.03.2024 йилдаги 110-сон ВМҚга 1-илова 2-б. «в» хатбоши). Иккинчи фарзанд учун у фақат иккинчи фарзанд туғилган пайтда Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оналарга тайинланади. Учинчи ва кейинги фарзандлар учун нафақа назарда тутилмаган.

Суюнчи жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди ва шу сабабли, солиққа тортилмайди (СК 369-м. 1-қ.).

 

 

Иш берувчидан «мукофот»

Фарзанд туғилиши муносабати билан иш берувчи томонидан бериладиган моддий ёрдам «бошқа» даромадларга киради (СК 377-м. 10-б.) ва солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача бўлган суммада солиққа тортилмайди (нашр кунида бу 4,22 х 1 155 000 сўм = 4 874 100 сўм).

 

Иш берувчи кўрсатилган суммадан ортиқча ҳам моддий ёрдам бера олади, лекин фақат 4,22 МҲЭКМнинг 4,22 бараварига тенг қисми ЖШДС билан солиққа тортилмайди. Туғилган болалар сони аҳамиятга эга эмас. Моддий ёрдам янги туғилган чақалоқнинг ҳам онасига, ҳам отасига кўрсатилиши мумкин.

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади.

Прочитано: 211 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика