Norma.uz
Газета СБХ / 2025 год / № 12 / Бухгалтерга ёрдам

2025 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

 

Иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 142;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 151;

36 соатлик иш ҳафтасида – 136.

 

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 18;

6 кунлик иш ҳафтасида – 23.

 

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12% ставка бўйича солиқ солинади (СК 381-м.). 

Ўзбекистон норезиденти бўлган жисмоний шахснинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 12% ставка бўйича солиқ солинади (СК 382-м. 3-б.; 26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонун 2-м. 5-б., 7-м.).

2024 йил 1 октябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) 1 155 000 сўмни (12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сон) ташкил қилди.

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарор 5-б., Низом 3-б., АВ рўйхат рақами 3577, 20.11.2024 й.).

Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси ШЖБПҲга ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (СК 385-м. 7-қ.).

 

I. СТАНДАРТ ҲИСОБ-КИТОБ

 

Ходимнинг январь-март ойларидаги иш ҳақи ойига 3 000 000 сўмни ташкил қилди. Январь–март ойларида жами даромад 9 000 000 сўмни (3 000 000 х 3 ой) ташкил қилади.

 

Олинган даромадга 12% ставка бўйича солинадиган солиқ:  

9 000 000 х 12% = 1 080 000 сўмга тенг.  

Январь-февраль ойларида 720 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 360 000 сўмни (1 080 000 – 720 000) ташкил этади.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 9 000 сўмни (9 000 000 х 0,1%) ташкил қилади. 

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 6 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 3 000 сўмни (9 000 – 6 000) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 357 000 сўм (360 000 – 3 000) ўтказилади. 

Ходимга 2 640 000 сўм (3 000 000 – 360 000) тўланади. 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Январь-март ойларида ходимнинг меҳнатига ойига 3 500 000 сўмдан тўланган. Ходим СКнинг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган кўринишдаги имтиёзга эга. Ушбу имтиёз, масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналарга берилади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:  

3 500 000 х 3 ой – 1 155 000 х 1,41 х 3 ой = 5 614 350 сўмга тенг. 

Январь-март ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз: 

5 614 350 х 12% = 673 722 сўм. 

Январь-февраль ойларида 449 148 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 224 574 сўмни (673 722 – 449 148) ташкил этади.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 5 614,35 сўмни (5 614 350 х 0,1%) ташкил қилади. 

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 3 742,9 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 1 871,45 сўмни (5 614,35 – 3 742,9) ташкил қилади.

Бюджетга 222 702,55 сўм (224 574 – 1 871,45) ЖШДС ўтказилади. 

Ходимга 3 275 426 сўм (3 500 000 – 224 574) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 3 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Болаликдан ногиронлиги бўлган ходим СКнинг 380-моддасига кўра имтиёз ҳуқуқига эгалиги бухгалтерияга тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Ходимнинг меҳнатига январь-март ойларида ойига 5 000 000 сўмдан тўланган.

 

СКнинг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёзга эга болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 3 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.  

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:  

5 000 000 х 3 ой – 1 155 000 х 3 х 3 ой = 4 605 000 сўмга тенг. 

Январь-март ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз: 

4 605 000 х 12% = 552 600 сўм. 

Январь-февраль ойларида 368 400 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 184 200 сўмни (552 600 – 368 400) ташкил этади.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 4 605 сўмни (4 605 000 х 0,1%) ташкил қилади. 

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 3 070 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 1 535 сўмни (4 605 – 3 070) ташкил қилади.

Бюджетга 182 665 сўм (184 200 – 1 535) ЖШДС ўтказилади. 

Ходимга 4 815 800 сўм (5 000 000 – 184 200) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Даромад имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь-март ойларида ойига 1 600 000 сўмдан ҳақ тўланган.

 

• Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади. 

 

Солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз: 

1 155 000 х 1,41 х 3 ой = 4 885 650 сўм.

Ходимнинг даромади (4 800 000 сўм) имтиёз суммасидан (4 885 650 сўм) кам бўлганлиги сабабли март ойи учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Март ойи учун ходим 1 600 000 сўм иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатига январь-март ойларида 2 500 000 сўмдан ҳақ тўланган. Унга январь ойида фарзандли бўлганлиги муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

 

• СКнинг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар – МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда; қуйидаги ҳолатларда – календарь йил учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган тўловлар: ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоблаймиз:

1 155 000 х 4,22 = 4 874 100 сўм.

Имтиёз суммаси моддий ёрдам суммасидан ошганлиги сабабли бутун моддий ёрдам суммаси солиқ солинадиган даромаддан чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад 7 500 000 сўмга (2 500 000 х 3 ой + 4 000 000 – 4 000 000) тенг.

Январь-март ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

7 500 000 х 12% = 900 000 сўм.

Январь-февраль ойларида 600 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 300 000 сўмни (900 000 – 600 000) ташкил этади.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 7 500 сўмни (7 500 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 5 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 2 500 сўмни (7 500 – 5 000) ташкил қилади.

Март ойида бюджетга 297 500 сўм (300 000 – 2 500) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 2 200 000 сўм (2 500 000 – 300 000) тўланади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатига январь-март ойларида 2 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 500 000 сўмлик планшет совға қилинган.

 

• Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди.

 

Солиқ солинмайдиган совға қийматини ҳисоблаймиз:

1 155 000 х 2,11 = 2 437 050 сўм.

Солиқ солинадиган даромад 7 562 950 сўмга (2 500 000 х 3 ой + 2 500 000 – 2 437 050) тенг.

Январь-март ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

7 562 950 х 12% = 907 554 сўм.

Январь-февраль ойларида 607 554 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 300 000 сўмни (907 554 – 607 554) ташкил этади.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 7 500 сўмни (2 500 000 х 3 ой х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 5 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 2 500 сўмни (7 500 – 5 000) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 297 500 сўм (300 000 – 2 500) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 2 200 000 сўм (2 500 000 – 300 000) тўланади.

 

6-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-март ойлари учун 3 000 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида никоҳдан ўтиши муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 3 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

• СКнинг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг (масалан, Афғонистондаги уруш фахрийлари ёки 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (1 155 х 1,41 х 3 ой = 4 885 650 сўм) чиқариб ташланади;

• СКнинг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (1 155 000 х 4,22 = 4 874 100 сўм);

• СКнинг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (1 155 000 х 2,11 = 2 437 050 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

3 000 000 х 3 ой – 4 885 650 + 4 000 000 – 4 000 000 + 3 000 000 – 2 437 050 = 4 677 300 сўм.

Январь-март ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

4 677 300 х 12% = 561 276 сўм.

Январь-февраль ойларида 396 702 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 164 574 сўмни (561 276 – 396 702) ташкил этади.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 4 114,35 сўмни (3 000 000 х 3 ой – 1 155 000 х 1,41 х 3 ой) х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 2 742,9 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 1 371,45 сўмни (4 114,35 – 2 742,9) ташкил қилади.

Бюджетга 163 202,55 сўм (164 574 – 1 371,45) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 2 835 426 сўм (3 000 000 – 164 574) тўланади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь-март ойларида ойига 2 000 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь–март ойларида жами даромад 6 000 000 сўмни (2 000 000 х 3 ой) ташкил қилади.

 

• Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (СК 380-м. 5-қ.).

 

Январь-март ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

6 000 000 х 12% = 720 000 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларида 480 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 240 000 сўмни (720 000 – 480 000) ташкил этади.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 6 000 сўмни (6 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 4 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 2 000 сўмни (6 000 – 4 000) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 238 000 сўм (240 000 – 2 000) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 1 760 000 сўм (2 000 000 – 240 000) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатига январь-март ойларида 5 000 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида у бухгалтерияга ҳар ойда иш ҳақидан 1 000 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этган.

 

 

• Фуқароларнинг ихтиёрий равишда ШЖБПҲга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б.). Ушбу имтиёзнинг қўлланилиши махсус Низом (АВ рўйхат рақами 2111, 4.06.2010 й.) билан тартибга солинади.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

5 000 000 х 3 ой – 1 000 000 х 3 ой = 12 000 000 сўм.

Январь-март ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан солиқни ҳисоблаймиз:

12 000 000 х 12% = 1 440 000 сўм.

Январь-февраль ойларида 960 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 480 000 сўмни (1 440 000 – 960 000) ташкил этади.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 12 000 сўмни (12 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 8 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (12 000 – 8 000) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 476 000 сўм (480 000 – 4 000) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 3 520 000 сўм (5 000 000 – 1 000 000 – 480 000) иш ҳақи тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Болалар учун нодавлат таълим ташкилотларидаги таълим хизматлари ҳақи тўланганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатига январь-март ойларида 12 000 000 сўм иш ҳақи тўланган. Ходимнинг аризасига кўра иш ҳақининг бир қисми (3 200 000) нодавлат мактабига ўтказилади.

 

• Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 000 000 сўмгача бўлган тўловларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б.).

 

Январь-март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 27 000 000 сўмни (12 000 000 х 3 ой – 3 000 000 х 3 ой) ташкил қилади.

Январь-март ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

27 000 000 х 12% = 3 240 000 сўм.

Январь-февраль ойларида 2 160 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 1 080 000 сўмни (3 240 000 – 2 160 000) ташкил этади.

Январь-март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 27 000 сўмни (27 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 18 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 9 000 сўмни (278 000 – 18 000) ташкил қилади.

Бюджетга 1 071 000 сўм (1 080 000 – 9 000) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 7 720 000 сўм (12 000 000 – 3 200 000 – 1 080 000) иш ҳақи тўланади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Корхона жисмоний шахс билан Тошкент шаҳрининг 2-иқтисодий зонасида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган квартирани 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида шартнома тузди ва ҳар ойда 2 000 000 сўм ижара ҳақи олади.

 

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак.

• Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффициентни жорий этишга ҳақли (24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонун 12-м. 9-қ.).

• Тошкент шаҳрида бундай коэффициент халқ депутатлари Кенгаши томонидан ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадлари учун белгиланган зоналар кесимида аниқланади.

• Тошкент шаҳрида турар жой биносининг 1 кв.метри учун бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда иқтисодий зонага қараб белгиланади ва қуйидагиларни ташкил қилади:

1–3-зона – 56 000 сўм;

4-зона – 53 200 сўм;

5-зона – 50 400 сўм.

• ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ижара тўлови суммаси оширувчи коэффициентни ҳисобга олганда 3 360 000 сўмни (60 х 56 000) ташкил қилади.

Шартнома бўйича ижара суммаси коэффициентни ҳисобга олган ҳолда энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган ижара тўловидан кам бўлганлиги сабабли ЖШДС энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган бир ойлик солиқ суммаси 403 200 сўмни (3 360 000 х 12%) ташкил қилади.

Ижарага берувчи жисмоний шахсга 1 596 800 сўм (2 000 000 – 403 200) ижара ҳақи ўтказилади.

 

IV. НОРЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ

 

1-ВАЗИЯТ

 

Норезидентнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Январь ойида ишга қабул қилинган чет эл фуқаросининг меҳнатига январь-март ойиларида 20 000 000 сўмдан ҳақ тўланди. Январь–март ойларида жами даромад 60 000 000 сўмни (20 000 000 х 3 ой) ташкил қилади.

 

• Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади (СК 30-м. 2-қ.).

Норезидент жисмоний шахсларнинг меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига тўлов манбаида 12% ставка бўйича солиқ солинади (СК 378–380-м.).

 

Январь-март ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

60 000 000 х 12% = 7 200 000 сўм.

Январь-февраль ойларида 4 800 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 2 400 000 сўмни (7 200 000 – 4 800 000) ташкил этади.

Ходимга 17 600 000 сўм (20 000 000 – 2 400 000) иш ҳақи тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда норезидентнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

2025 йил 3 январдан ишга қабул қилинган чет эл фуқароси бўлган ходимнинг меҳнатига январь-март ойларида 15 000 000 сўмдан ҳақ тўланган. Унга январь ойида фарзандли бўлганлиги муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам пули берилган.

 

Норезидент жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган жами даромади СКнинг 378-380-моддаларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланмаган ҳолда аниқланади.

 

Январь-март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 49 000 000 сўмни (15 000 000 х 3 ой + 4 000 000) ташкил қилади.

Январь-март ойлари учун солиқ суммаси 5 880 000 сўмни (49 000 000 х 12%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида 4 080 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 1 800 000 сўмни (5 880 000 – 4 080 000) ташкил этади.

Ходимга 13 200 000 сўм (15 000 000 – 1 800 000) иш ҳақи тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 102 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика