2024 йил 1 апрелдан бошлаб сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатидан тозалаш ва иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар бўйича ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси бекор қилинди. Бу 2023 йил 28 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-891-сон Қонунда белгиланган.
Яқинда бир қатор коммунал хизматлар етказиб берувчилари истеъмолчиларга ушбу масалага оид тушунтиришлар билан мурожаат қилдилар. Хусусан, «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК ўзининг расмий сайтида ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинганлиги муносабати билан истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўловда қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабардор қилди.
• Бу нимани англатади?
2024 йил 1 апрелдан бошлаб иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун ҳақ тўлашда белгиланган тарифга 12% ҚҚС қўшилди. Илгари ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ноль ставка бўйича ҚҚС солинар эди.
• ҚҚС қаерга тушади?
ҚҚС давлат бюджетига тушади ва иссиқлик таъминотига тарифнинг бир қисми ҳисобланмайди.
• ҚҚС бўнак тўловларига (олдиндан тўловга) таъсир қиладими?
Таъсир кўрсатади, бироқ фақат 2024 йил 1 апрелдан. Мазкур ҳолатда айнан тариф қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. ҚҚС тарифнинг бир қисми эмас, балки солиқ ҳисобланади. Шу боисдан 1 апрелдан иссиқлик таъминоти хизматлари учун барча ҳисобланмалар ҚҚС билан амалга оширилади.
Иссиқлик энергиясини реализация қилишда ҚҚС ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 242 ва 265-моддаларига мувофиқ амалга оширилади. ЎзР Давлат солиқ қўмитаси видеомурожаатида ушбу масала бўйича тушунтиришлар берди.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.
