Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 40 / Мутахассислар тушунтиради

Тижорат банки корпоратив карта билан харидларни амалга ошириши мумкинми

 

Банк корпоратив карта билан тўлаш орқали мобиль телефонлар, смартфонлар ёки ноутбукларни сотиб олиши мумкинми? Агар бунга йўл қўйилса, унда бухгалтерия балансида бундай харажатларни қандай қилиб тўғри ҳисобга олиш керак? 

 

Саволларга «Finatex» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирина ПОДОЛЬСКАЯ жавоб берди:

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низом (АВ рўйхат рақами 3294, 3.04.2021 й.). корпоратив банк карталаридан фойдаланишни тартибга солувчи асосий ҳужжат саналади.

Низом корпоратив банк карталарининг исталган сақловчисига (юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар) нисбатан татбиқ қилинади. Тегишинча, тижорат банкларига ҳам.

Низомнинг 16-бандига мувофиқ банк картасини сақловчи ҳисобланган юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

шартнома, хизмат сафари, хўжалик ва бошқа харажатлар учун пул маблағларини карта ҳисобварағига кирим қилиш ва ушбу харажатларни карта ҳисобварағидан нақд пулсиз тартибда тўлаш;

● банк картасининг эмитенти билан тузилган шартномада кўрсатилган ва тегишли карта ҳисобварағидан ўтказиш учун рухсат этилган бошқа операцияларни амалга ошириш.

Масалан, корпоратив карта орқали қуйидагиларни тўлаш мумкин:

● асосий воситалар, материаллар, товарлар хариди;

● иш ва хизматлар, шу жумладан мол-мулк ижараси;

● хизмат сафари харажатлари;

● давлат божи ва йиғимлари;

● бошқа харажатлар.

Шундай қилиб, сиз корпоратив карта орқали банк фаолияти билан боғлиқ харажатларни тўлаш ҳуқуқига эгасиз. Бунда Ўзбекистон ҳудудидаги фаолият билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун миллий валютадаги картадан фойдаланилади. Банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида валюта операцияларини амалга оширишда корпоратив банк картасини чет эл валютасида қўллаши мумкин (Низом 19-б., АВ рўйхат рақами 3294, 3.04.2021 й.).

Корпоратив валюта картаси орқали фақат носавдо тусидаги операцияларни тўлаш мумкин (носавдо тусидаги пул ўтказмаларга нималар киришини «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддаси 2-қисмида кўринг).

 

Қуйидагилар тақиқланади:

● корпоратив картага иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказиш;

● корпоратив картадан нақд пул бериш;

● корпоратив карталар орқали чет эл валютасини сотиб олиш;

● аукцион савдоларида иштирок этиш ва харидларни амалга ошириш учун корпоратив карталардан фойдаланиш.

 

Корпоратив карта корхона ходимига қатъий белгиланган мақсадлар учун ҳисобот бўйича топширилади.

 

Корпоратив банк картасининг сақловчиси уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда ишлатилган маблағлар тўғрисида ҳисобот, шунингдек қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак (Низом ­21-б. АВ рўйхат рақами 3294, 3.04.2021 й.):

● тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари;

● электрон тижорат битимларидаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар;

● инвойс (ҳисобварақ-фактура);

● бошқа ҳужжатлар.

Сотиб олинган товарлар омборда рўйхатдан ўтказилиши керак. Омбор бўйича моддий жавобгар шахс товарларни қабул қилиб, кирим ордерини расмийлаштиради. Кирим ордери бошқа бирламчи ҳужжатлар (чеклар, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқалар), шунингдек карта сақловчисининг ҳисоботи билан биргаликда бухгалтерияга тақдим этилади. Ушбу ҳужжатлар асосида товарлар бухгалтерия балансига қабул қилинади.

Тижорат банкларига 21-сон БҲМС нормалари татбиқ қилинмаслиги сабабли корпоратив карта билан бухгалтерия ҳисоби ва операцияларни акс эттириш учун сиз 2023 йил 20 апрелда киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тижорат банкларида Ҳисоб режаси бухгалтерия ҳисобига таянишингиз керак.

Прочитано: 147 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика