Norma.uz

Декларация топширилиши шарт

 

Ижтимоий солиқни тўлашдан озод қилинган тижорат ташкилотида ишлайдиган шахс келгусида пенсия олиши учун ушбу солиқни ўзи учун мустақил тўлаши мумкинми?

 

– Қонун ҳужжатларига мувофиқ иш берувчингиз зиммасига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти юклатилмаган.

Тегишинча, бундай вазиятда СКнинг 409-моддаси қоидаларига амал қилинади. Ушбу моддага мувофиқ, агар сиз солиқ агенти мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчида ишлайдиган бўлсангиз, ижтимоий солиқни жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий равишда тўлайсиз.

Солиқ декларация маълумотлари бўйича солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатларида тўланади.

Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимга пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар Пенсия жамғармасига тўланган ягона ижтимоий тўлов суммаси жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан кам бўлмаган бўлса, иш стажига календарь йил қўшилади (Низомнинг 36-б., 22.02.2016 йилдаги 46-сон ВМҚга 1-илова).

Бошқа барча ҳолатларда иш стажи Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўланган ойларга мутаносиб равишда ҳисобга олинади (46-сон Низомнинг 37-б.).

Ижтимоий солиқ тўланмайдиган бўлса, тегишли даврлар пенсияни ҳисоблашда ҳисобга олинмайди.

Прочитано: 242 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика