Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 49 / Электрон бухгалтерияда янгилик

E-ACTIV дан фойдаланмаганлик учун 2022 йилнинг I ярмида кимга жарима солинмайди

 

18 ноябрь куни ДСҚ раиси Шерзод КУДБИЕВ бизнес, ОАВ вакиллари ва солиқ маслаҳатчилари билан учрашди. У ДСҚ мутахассислари томонидан солиқ базасини кенгайтириш, солиқ ставкаларини пасайтириш ва солиқ тўловчиларга рақобат учун тенг шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган янги дастурий комплекслар ҳақида сўзлаб берди. Учрашувда ДСҚ раиси солиқ тўловчилар томонидан (киримида мавжуд бўлмаган товарларни сотадиган солиқ тўловчилардан ташқари) «Е-activ» тизимидан фойдаланмаганлик учун 2022 йилнинг I ярми давомида жарима санкцияларини қўлламаслик имкониятини ишлаб чиқишга ваъда берди.

 

Идора раҳбарининг сўзларига кўра, Е-activ, ­Е-ijara ва бошқа дастурий комплексларни яратишдан асосий мақсад – бизнесни соядан олиб чиқиш, давлат бюджетидан маблағларни ўғирловчи ва қонунга риоя қиладиган солиқ тўловчилар учун рақобат шароитларини ёмонлаштирувчи нақдлаштирувчи ташкилотларни тугатиш. «Сув харид қилиб – ғилдирак сотувчи» фирмаларни «тутиш» ва яширин иқтисодий фаолиятни фош этиш учун солиқчилар товар ва молиявий оқимларнинг шаффофлиги учун шароитлар яратмоқда. Бу ҳам солиқ тўловчилар, ҳам солиқ идоралари учун осон бўлмайди. Бироқ бусиз солиқлар ставкаларини пасайтириб бўлмайди.

Шерзод Кудбиев 2022 йил 1 июлга қадар бўлган муддатда Е-activ тизимини қўллашнинг ўтиш даври тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади. Агар қонунга риоя қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар техник сабабларга кўра мазкур дастурий комплекслар билан ишлай олишмаса, уларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилмайди.

Идора техник жиҳатдан ДСҚ ускуналари ва сервислари ишидаги носозликлар билан боғлиқ оғриқли масалани фаол ҳал этмоқда. Бунинг учун Маълумотларни қайта ишлаш марказининг қуввати ўтган йилгига нисбатан 8 баравар оширилди, маълумотларни қайта ишлаш тезлиги 29 баравар ўсди. ДСҚ раҳбари тадбиркорларни янги ускуна солиқ ҳисоботини топшириш даврида my.soliq.uz даги вазиятни жиддий яхшилаш имконини беришига ишонтирди.

Шунингдек, учрашувда қуйидаги янги дастурий комплексларнинг тақдимоти ўтказилди:

ҚҚС бўйича имтиёзни автоматик тарзда қўллашни таъминловчи «E-imtiyoz»;

«Автотаққослаш» – турли ахборот тизимларидан келиб тушадиган солиқ тўловчининг маълумотларини солиштириш учун;

Ишлаб чиқарувчининг товар ишлаб чиқаришидан бошлаб то якуний истеъмолчига етказиш жараёнини кўриш имконини берадиган ҚҚС ҳисоблаш занжири яхлитлигини мониторинг қилиш дастури.

Бу янгиликлардан энг аввало келгусида солиқ ставкаларининг камайтирилишини ўзида ҳис қиладиган инсофли солиқ тўловчилар ва истеъмолчилар ютади.

Прочитано: 523 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика