Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 46 / Норматив ҳужжат лойиҳалари

Адлия вазирлиги топилмаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини жорий этишни таклиф қилмоқда

 

Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва уларни эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, у 18.11.2021 йилгача муҳокамада бўлади.

 

Лойиҳа билан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги топилмалар столи фаолиятини тугатиш ва йўқолган ашёларни қабул қилиш бўйича функцияларни Давлат хизматлари агентлигига ўтказиш назарда тутилмоқда.

2022 йил 1 мартдан бошлаб:

• ДХМлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатилишини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда;

• йўқотилган ашёларни қидириш бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам қабул қилинади.

Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ашёларни жисмоний ва юридик шахслардан қабул қилиш, сақлаш ва уларни эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, «Топилмалар» автоматлаштирилган қидирув тизими жорий этилиб, у Ички ишлар вазирлигининг «Буюм» ахборот тизимига интеграция қилинади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, уларга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Лола Абдуазимова.

Прочитано: 187 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика