Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 45 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

(Кўчирма)**

Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 27 августда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 5-модданинг номи ва матни «ички ишлар органларининг» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 28-модданинг «и» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«и) вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи»;

3) 37-модда биринчи қисми:

«а» бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, башарти меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, шунингдек жисмоний шахснинг 2021 йил 1 июндан кейинги ишламаган даври учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаган давр»;

«б» банди «давлат хавфсизлиги органларида» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 42-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.

Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) ёки унда тегишли ёзувлар мавжуд бўлмаган тақдирда иш стажини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

5) 43-модда:

учинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маъмурият (бошқарув) ариза келиб тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида стаж ва иш ҳақи тўғрисидаги зарур ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда уларни берилган ариза ва ўз тақдимномаси билан бирга аризачининг танловига кўра унинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборади»;

бешинчи қисмидаги «истиқомат жойидаги» деган сўзлар «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 52-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«52-модда. Пенсионерларга пенсияларни тўлаш

Пенсионерларга пенсиялар уларнинг танловига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан зиммасига пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ва тижорат банкининг филиаллари орқали тўланади»;

7) 60-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«60-модда. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсиялар тўлаш

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия ва уларнинг таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқ тўланади, лекин тайинланган пенсиянинг камида 20 фоизи тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди»;

8) 63-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади»;

9) 65-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Текшириш (ўрганиш) ўтказиш бошланган санадан аввалги уч йил ва ундан ортиқ даврда тайинланган ва (ёки) қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига (ўрганилишига) ҳамда улар бўйича тўланган ортиқча суммаларнинг ушлаб қолинишига (ундирилишига) йўл қўйилмайди»;

иккинчи–олтинчи қисмлари тегишинча учинчи–еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пенсионер Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсиядан ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик суд тартибида ундирилади».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1412-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, худди шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик, ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) ғаразли ёки бошқа паст ниятларда;

г) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса;

д) оғир оқибатларга сабаб бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 78-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бундан ташқари, башарти эксперт, мутахассис, таржимоннинг ўз касбига нолойиқлиги аён бўлиб қолса, холислар эса, ички ишлар органи, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, адлия ёки суд ходими бўлсалар, рад қилинишлари лозим».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 14-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ана шу шахслар мазкур Кодекснинг 61, 1161, 1162, 1163, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 138, 183, 184, 185, 1851, 1852, 1853, 194, 1941, 2091, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади. Содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда мазкур шахсларга нисбатан (ушбу Кодекснинг 194 ва 1941-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар бундан мустасно) ишлар вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари ихтиёрига берилиши мумкин, ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг ишлари эса шу комиссияларга берилиши лозим»;

2) 16-модданинг биринчи қисми «ички ишлар органларининг» деган сўзлардан кейин «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 462-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, худди шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик, –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари, мансабдор шахсларга эса – эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

4) 1751-модданинг номи ва биринчи қисми диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1751-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби субъектининг ва (ёки) бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари томонидан бажармаганлик, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботлар маълумотларининг тўғрилиги ҳамда ишончлилигини таъминламаганлик, шунингдек активлар ва мажбуриятларнинг инвентаризациясини ўтказмаганлик»;

5) 247-модданинг матнидаги:

«194-моддасида» деган сўзлар «194 ва 1941-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«185» рақамидан кейин «1851» рақами билан тўлдирилсин;

6) 2481-модда биринчи қисмининг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 61, 1851 (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари), 1941, 1951, 196 (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига тегишли қисми бўйича) ва 2101-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади»;

7) 258-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «тиббиёт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

8) 287-модданинг 1-банди «185» рақамидан кейин «1851» рақами билан тўлдирилсин;

9) 288-модданинг учинчи қисмидаги «194, 195» рақамлари «194, 1941, 195, 1951» рақамлари билан алмаштирилсин;

10) 305-модданинг иккинчи қисмидаги «194» рақами «194, 1941» рақамлари билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ­68-моддасининг тўртинчи қисми «Давлат хавфсизлик хизмати» деган сўзлардан кейин «Миллий гвардияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 16-модда:

учинчи қисмидаги «ташкилотнинг (мол-мулкнинг)» деган сўзлар «ушбу давлат мулкининг (ташкилотнинг ёки бошқа мол-мулкнинг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма беш фоизидан ошмаслиги керак»;

2) 33-модданинг:

саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Акцияларнинг очиқ обунаси фақат ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларида ўтказилади»;

ўнинчи ва ўн биринчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Акцияларнинг ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши мазкур чиқарилишни тўхтатиб туришга олиб келган қоидабузарликлар жамият томонидан бартараф этилмаган, шунингдек мазкур чиқарилишдаги акцияларнинг ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларнинг олтмиш фоизидан кам қисми уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда хусусий жойлаштирилган тақдирда амалга ошмаган деб эътироф этилади.

Ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларида акциялар ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда уларнинг чиқарилиши, жойлаштириш ҳажмидан қатъи назар, амалга ошган деб эътироф этилади»;

3) 34-модданинг иккинчи қисмидаги «(қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш)» деган сўзлар «(ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларига чиқариш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 51-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Акциядорлик жамияти тузилган шартномага мувофиқ Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали дивидендлар тўловини амалга ошириш ҳуқуқига эга»;

бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

5) 58-модда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш чоғида умумий йиғилишда, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш имкониятини берадиган ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилиши мумкин. Акциядорларнинг умумий йиғилишида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва масофадан туриб электрон овоз беришнинг умумий тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади»;

еттинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;

6) 59-модда:

биринчи қисмининг ўн тўққизинчи хатбошисидаги «(қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш)» деган сўзлар «(ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларига чиқариш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «(қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш)» деган сўзлар «(ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларига чиқариш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 62-модда:

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби»;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Акциядорларга ва давлат вакилига берилиши лозим бўлган ахборотдан (материаллардан) акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этадиган, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этадиган шахслар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилгунига қадар ва уни ўтказиш вақтида фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши керак»;

8) 64-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби»;

9) 70-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб амалга оширилади»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб овоз берилганда овоз бериш бюллетенларидан фойдаланилмайди. Бунда овозга қўйилган масалалар бўйича қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги акциядорни акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатга олишда фойдаланиладиган электрон рақамли имзо билан тасдиқланади»;

10) 72-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Овоз бериш якунлари бўйича саноқ комиссияси овоз бериш якунлари тўғрисида саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланадиган баённома тузади. Овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённома акциядорлар умумий йиғилишининг, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ўтказиладиган умумий йиғилишининг кворуми мавжудлиги ҳақидаги маълумотни ўз ичига олади.

Овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённома тузилганидан ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан кейин акциядорларнинг қоғоздаги ёки электрон жисмдаги овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан муҳрланади ва жамият архивига сақлаш учун топширилади»;

11) 75-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «(қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш)» деган сўзлар «(ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларига чиқариш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 78-модда саккизинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мажлисда иштирок этадиган, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этадиган шахслар»;

13) 91-модданинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қимматли қоғозларни ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларида реализация қилишда».

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279-I-сонли Қонуни 11-моддаси учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қонунчиликда белгиланган тартибда молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва эълон қилинишини».

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 72-моддасидаги «Мудофаа вазирлигига» деган сўзлар «Мудофаа вазирлигига ва Миллий гвардиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 3-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«биржа облигацияси – чиқарилиши фонд биржаси томонидан рўйхатга олинадиган ва фонд биржасининг котировкалаш варағига киритилган, акциядорлик жамиятлари томонидан чиқариладиган қарз эмиссиявий қимматли қоғоз»;

тўртинчи–қирқ еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи–қирқ саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«чет эллик номинал сақловчи – қимматли қоғозларга доир ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва (ёки) қимматли қоғозлар ҳисоб-китобларининг халқаро марказлашган тизими бўлган ёхуд чет эл биржаларидаги ёки бошқа тартибга солинадиган бозорлардаги савдолар натижаларига кўра қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширувчи марказий депозитарий бўлган, қимматли қоғозлар эгасининг ёки у вакил қилган шахснинг топшириғига кўра, қимматли қоғозларнинг эгаси бўлмаган ҳолда, қимматли қоғозларни ҳисобга олишни ва уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни амалга оширадиган чет эл ташкилоти»;

йигирма учинчи–қирқ саккизинчи хатбошилари тегишинча йигирма тўртинчи–қирқ тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) қуйидаги мазмундаги 61-модда билан тўлдирилсин:

«61-модда. Биржа облигацияларининг эмиссияси, жойлаштирилиши ва муомаласи

Биржа облигацияларининг эмиссияси давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда фонд биржаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тўлаш муддати бир йилдан кўп бўлмаган биржа облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи фонд биржаларида амалга оширилади.

Биржа облигацияларини жойлаштириш фақат биржа облигацияларининг чиқарилишини рўйхатга олган фонд биржаси орқали амалга оширилади»;

3) 12-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«уларнинг чиқарилишини тўхтатиб туришга олиб келган қоидабузарликлар эмитент томонидан бартараф этилмаган, шунингдек мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг 60 фоиздан кам қисми чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда хусусий жойлаштирилган тақдирда амалга ошмаган деб топилади»;

4) 24-модда иккинчи қисмининг:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

5) 25-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Инвестиция маслаҳатчиси, агар у эмитентларга қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш хизматларини (трансфер-агент хизматларини) кўрсатаётган бўлса, инвестиция воситачиси профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас»;

6) 28-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда прогноз қилиш масалаларига доир маслаҳат хизматлари, трансфер-агент хизматларини кўрсатувчи, шунингдек қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи юридик шахс инвестиция маслаҳатчисидир»;

7) 36-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш қимматли қоғозлар эгаларининг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида, инвестиция воситачисида ва (ёки) чет эллик номинал сақловчида очиладиган депо ҳисобварақларида амалга оширилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Инвестиция воситачиси ва чет эллик номинал сақловчи ўз мижозларининг ҳисобварақларида уларнинг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидаги ҳисобварақларида жамлаб ҳисобга олиб бориладиган ҳужжатсиз қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлари ҳисобини юритади»;

8) 39-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«инвестиция воситачилари ва чет эллик номинал сақловчиларнинг депо ҳисобварақларини юритиш»;

9) 40-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси:

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалада бўлган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун чет эллик номинал сақловчига ҳисобварақлар очишга;

эмитент билан тузиладиган шартномага кўра даромадларни (дивидендларни) ва қимматли қоғозларнинг қийматларини тўлаш учун мўлжалланган пул маблағларини олишга, шунингдек тегишли тўловларни амалга оширишга;

қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритишга доир вазифаларни бажаришда инвестиция воситачиларидан ва чет эллик номинал сақловчилардан мазкур реестрларни шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни олишга ҳақли»;

10) 42-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳужжатли қимматли қоғозларнинг бут сақланиши уларнинг эгалари томонидан, улар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига топширилган тақдирда эса, мазкур депозитарий томонидан қимматли қоғозларни сақлаш жойларида депозитар операциялар стандартларига мувофиқ таъминланади.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ва инвестиция воситачиларининг ҳисобга олиш регистрларидаги қимматли қоғозлар ҳамда электрон ёзувларнинг бут сақланиши, шу жумладан техник тизимда носозликлар ва кутилмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда уларни тезкор қайта тиклаш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан биргаликда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланадиган тартибда таъминланади».

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрда қабул қилинган «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги ЎРҚ-276-сонли Қонунининг 11-моддасига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

номи «ички ишлар органлари» деган сўзлардан кейин «ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳарбий хизматни (ҳарбий йиғинларни), ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматни ўтаётганда вафот этган ёки тинчлик даврида майиб бўлиш (яраланиш, шикастланиш, контузия бўлиш), касалланиш натижасида вафот этган ҳарбий хизматчиларни, ҳарбий йиғинларга чақирилган фуқароларни, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларини, шунингдек хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етганлигига, соғлиғининг ҳолатига кўра ёхуд ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ҳарбий хизматдан ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматдан бўшатилган вафот этган фуқароларни дафн этиш вафот этган шахс ҳарбий хизматни (ҳарбий йиғинларни), ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматни ўтаган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан, ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширилади. Мазкур шахсларнинг дафн этилишини ташкил этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади»;

иккинчи қисми «ички ишлар органлари» деган сўзлардан кейин «ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 70-моддаси биринчи қисми 8-бандининг тўққизинчи хатбошиси «ички ишлар органларида» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 371-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ички ишлар органларининг» деган сўзлар «ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 380-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Бу имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)», «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг тегишли органлари ва бошқа ҳарбий хизмат назарда тутилган идоралар томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёки ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади»;

3) 421-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ҳамда бева хотинлари (бева эрлари).

Ушбу имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)», «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади.

Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, солиқ имтиёзи уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг тегишли органлари ва ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа идоралар томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади.

Тегишинча собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёки ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) солиқ имтиёзи фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади».

13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

14-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 2-моддаси, 4-моддасининг 3-банди, 6, 7 ва 9-моддалари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ушбу Қонун 4-моддасининг 4-банди 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 29 октябрь

ЎРҚ-726-сон.

*Ушбу Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.10.2021 йилдан кучга кирди.

**Мазкур Қонун «СБХ»да кўчирмада берилмоқда. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 419 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика