Norma.uz

Тошкентни иситиш таъминоти тизими 30 йил муддатга Франциянинг «Veolia» компаниясига фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва бошқариш учун ўтказилмоқда

 

«Veolia» компанияси 30 йилга Ўзбекистондаги Тошкент шаҳрининг марказий иситиш тизимидан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва бошқаришга оид концессион шартнома тузди, деб хабар беради Молия вазирлиги ахборот хизмати. Бу мамлакатимиздаги компаниялар гуруҳи билан тузилган илк шартномадир. Veolia стратегиясига кўра, компания Францияда бўлгани каби, бошқа давлатларда ҳам маҳаллий ҳамжамиятларга барқарор ривожланиш ва экологик тузилмаларни қўллаб-қувватлаш учун ўзининг кенг кўламли тажрибаси ва ечимларини таклиф этали. 

 

Аҳолиси 2,5 миллиондан ошадиган Ўзбекистон пойтахти республикадаги энг катта кент ҳисобланади. Пойтахтда 1,2 миллиондан ортиқ аҳолини, яъни шаҳар аҳолисининг ярмини иссиқлик билан таъминлайдиган йирик иссиқлик таъминоти тармоғи жойлашган. Тизим 3 та йирик газ билан иситиш қурилмаларини, 200 дан ортиқ маҳаллий қозонхоналарни ва 1 926 км қувурларни ўз ичига олади, ушбу қувурларнинг 73%и ер остида жойлашган. Veolia шартноманинг 30 йиллик амал қилиш муддати мобайнида 13,4 млрд евро даромадли фаолияти учун жавобгар бўлади.

Мазкур шартнома мамлакатда илк шартнома ҳисобланади ва давлат-хусусий шерикликка асосланган.

30 йил мобайнида Veolia қуйидагиларни амалга оширади:

марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимидан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш;

қандай инвестициялар талаб этилишини аниқлаш учун марказий иситиш тизими ва объектлар иссиқ сув билан таъминланишини баҳолаш;

операцион активлар дастурларини молиялаштириш;

лойиҳалар бошқаруви.

Шунингдек, икки йил мобайнида пойтахтнинг иккита туманида иситиш тизимини модернизация қилиш бўйича лойиҳа тажриба тариқасида амалга оширилади. Тажриба тариқасидаги лойиҳа бутун шаҳарни қамраб оладиган улкан модернизация дастурининг ишга туширилиши билан якунланади.

«Тошкентда эришилган ушбу ютуқ Veolia учун Ўзбекистонда илк қадам бўлди. Муниципал истеъмолчилар учун марказий иситиш тизимини бошқариш Марказий ва Шарқий Европада бизнинг тараққиётимиз йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мазкур стратегик минтақада янги пойтахтга ушбу хизматни кўрсатаётганимиздан жуда мамнунман», – дейди Veolia раиси ва бош директори Антуан Фреро.

«Veolia» компаниялари гуруҳининг мақсади экологик ўтиш даври учун етакчи компанияга айланишдан иборат. Барча қитъаларда фаолият юритадиган ва қарийб 179 минг нафар ходимга эга бўлган гуруҳ сув ресурслари, чиқиндилар ва энергия бошқаруви учун фойдали бўлган аниқ ечимларни ишлаб чиқади ва татбиқ этади, бу билан туб ўзгаришларга эришишга ёрдам беради. Veolia учта ўзаро бир-бирини тўлдирувчи фаолият тури туфайли ресурслардан фойдаланиш кўламини кенгайтиради, мавжуд ресурсларни сақлаб қолади ва уларни янгилайди. 2020 йилда «Veolia» компаниялари гуруҳи 95 миллион кишини ичимлик суви билан таъминлади ҳамда 62 миллион кишига санитария хизматларини кўрсатди. У деярли 43 млн мегаватт-соат ишлади ва 47 млн тонна чиқиндини қайта ишлаб чиқди. Veolia Environnement (Paris Euronext: VIE) 2020 йилда 26,01 млрд евро миқдорида консолидациялашган сотувлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 181 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика