Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 44 / Мутахассис тушунтиради

Covid-19 учун тестларни олиб кириш ва реализация қилишда ҚҚС тўлаш зарурми

 

Улар тиббий буюмлар ҳисобланадими? Уларни республикага олиб кириш ва маҳаллий бозорда реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинганми?

 

 

– Қуйидагиларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган:

● дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни;

● махсус рўйхат бўйича дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни ишлаб чиқариш учун хом ашёни (17.12.2019 йилдаги 1008-сон ВМҚга илова).

Озод этиш Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларга татбиқ этилмайди (СК 246-м. 11-б.; Рўйхат, 25.02.2011 й. 49-сон ВМҚга 1-илова). Covid-19 учун тест-системалар унда мавжуд эмас. Тест-системалар тиббий буюмларга киради (Рўйхат 104-106-б., АВ рўйхат рақами 2809, 12.07.2016 й.) ва импорт қилишда ҚҚСдан озод қилинган.

Дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинади (СК 243-м. 1-қ. 13-б.). Тегишинча, тест-системаларни маҳаллий бозорда реализация қилишда сиз ҚҚС тўламайсиз.

Прочитано: 223 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика