Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 40 / Норматив лойиҳалар

Давлат хизматларини бажаришда муддатни ўтказиб юборганлик учун пулларни қайтариш режалаштирилмоқда

 

МВ, ДБҚ, ДСҚнинг «Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

 

Лойиҳа Президентнинг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Хусусан, Йўриқноманинг тўловлар суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олишга доир параграфига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. Хусусан, ДХМ, «Лицензия» ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчига хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50%и уларга 1 иш кунида қайтарилиши ҳақида қўшимча киритилиши назарда тутилган. Мазкур маблағлар Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ариза берувчининг мурожаатига асосан қайтарилади.

Бунда қайтарилган маблағлар Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундирилади. Шунингдек, тегишли давлат хизмати учун очилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағига жорий тушумларнинг тегишли қисми ҳисобидан.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Наргиза Воҳидова.

Прочитано: 253 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика