Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 38 / Мутахассис тушунтиради

Умумий овқатланиш корхоналари солиқлар бўйича янги преференцияларни қандай қўллайдилар

 

Пандемия шароитларида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 2021 йилсентябрдан 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод қилинди. Шунингдек, уларга мавжуд қарзлар бўйича кечиктириш тақдим этилди (25.08.2021 йилдаги ПҚ-5232-сон қарор). Ушбу преференциялар бўйича саволларга молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди. 

 

– Умумий овқатланиш корхоналари ушбу солиқлар бўйича имтиёзларни қўллаш учун мол-мулк ва ер солиқлари бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китоблар тақдим этишлари зарурми?

– Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ базаси ўзгарганлиги муносабати билан умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган бўнак маълумотномасини тақдим этишга ҳақли. Ер солиғи бўйича эса улар бир ой муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишлари шарт (СК 417-м. 7-қ., 431-м. 3-қ.).

Солиқ органлари мазкур озод этиш тақдим этилиши муносабати билан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини солиқ тўловчилар эътиборига етказади.

 

Корхона умумий овқатланишдан ташқари бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланади. Мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёз қандай қўлланилади?

– Солиқ тўловчи томонидан мол-мулк (ер) солиғини тўлаш назарда тутилмаган фаолият турлари амалга оширилган тақдирда, солиқ базаси:

● солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган мол-мулк (ер участкаси) ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш асосида;

ёки

● солиқ тўланиши назарда тутилган фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг жами соф тушум ҳажмидаги улушига қараб (алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишнинг имкони бўлмаса) аниқланади (СК 413-м. 4-қ., 427-м. 4-қ.).

 

Умумий овқатланиш корхоналарига айрим солиқлар бўйича қарзни сўндиришни кечиктириш тақдим этилган. Ундан фойдаланиш учун қандайдир ҳужжатларни тақдим этиш зарурми?

– Умумий овқатланиш корхоналари:

● 2021 йил 15 август ҳолатига кўра айланадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича қарздорликни;

● 2021 йил 15 август ҳолатига кўра барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди.

Кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш қарздорликни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда сўндиришни назарда тутади. Бунда солиқ солиш объекти жойлашган жойдаги солиқ органларини сиз ушбу ҳуқуқдан фойдаланаётганингиз ҳақида хабардор қилиш зарур. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилиш шарт эмас.

Прочитано: 254 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика