Танишим ногиронлик пенсиясини олади. У судланди, берилган жазо муддатини колонияда эмас, балки белгиланган манзилда ўтайди.
У ерда унга пенсия тўланадими?
– Ҳа, тўланади. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлови Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан манзил-колония маъмурияти орқали маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан амалга оширилади (252-сон Низомнинг 157-б.).
Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.