Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 36 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида»

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирларнинг натижадорлигини ошириш ва бунда аҳолининг мақсадли гуруҳини аниқлаш бўйича вазифалар аниқ бир мезон ва услубий ёндашувларнинг ишлаб чиқилишини талаб этади.

Ўз навбатида, ушбу услубий ёндашув ва базани шакллантириш аҳолининг турмуш шароити ва ижтимоий ҳолатини бевосита ўзида акс эттирувчи, яъни уларнинг истеъмол таркиби ва хусусиятлари бўйича реал ҳолатни ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш муҳим аҳамият касб этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, хусусан, мамлакатимизда аҳолининг камбағал қатламини аниқлаш услубини амалиётга жорий этиш ва такомиллаштириб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон ва «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сон Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Жаҳон банкининг техник кўмаги асосида минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик мезони (ёки чегараси) сифатида фойдаланиш бўйича таклифига розилик берилсин.

2. Белгилансинки:

2022 йилдан бошлаб, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар йили август ойига қадар минимал истеъмол харажатлари қийматининг прогноз параметрларини инфляция кутилмаларидан келиб чиқиб ҳисоблайди;

Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда минимал истеъмол харажатлари қийматининг прогноз кўрсаткичларини келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларини шакллантиришда инобатга олади;

Давлат статистика қўмитаси минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражасини ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб боради;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, минимал истеъмол харажатлари таркибини республика иқтисодиётининг ривожланиши ҳамда аҳоли даромад ва харажатларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда камида ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

минимал истеъмол харажатлари, камбағаллик чегараси ва уй хўжаликларининг реал истеъмол қийматлари ҳамда таркибини ўрганиш;

соғлом ҳаёт кечириш учун зарур бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар қийматини ҳисоблаш тамойиллари, босқичлари ва тартиби.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги халқаро экспертларни жалб этган ҳолда уй хўжаликлари сўрови натижаларидан келиб чиқиб, 2021 йилнинг 15 декабрига қадар минимал истеъмол харажатлари ҳисоб-китобини якунига етказсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда Жаҳон банки ва ЮНИСЕФнинг техник кўмагини жалб қилган ҳолда 2021 йил якунига қадар:

минимал истеъмол харажатларини ҳисоблашда ҳар бир уй хўжалиги аъзоларининг ёши, таркибидан келиб чиққан ҳолда тегишли коэффициентларни қўллаш;

уй хўжаликлари кузатувлари қамровини 2023 йилгача босқичма-босқич 2 баравар ошириш;

камбағалликни қисқартиришнинг янги воситаларини амалиётга жорий этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 27 август

544-сон.

ЎзР ВМнинг 2021 йил 27 августдаги 544-сон қарорига

ИЛОВА

АҲОЛИНИНГ МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ ҚИЙМАТИ ВА КАМБАҒАЛЛИК ЧЕГАРАСИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом аҳолининг реал истеъмол харажатлари, хусусиятлари ва таркибидан келиб чиқиб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон банки, ФАО, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш бўйича берилган тавсиялар асосида ишлаб чиқилган.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

камбағаллик – аҳоли иқтисодий имкониятларининг ҳаёт кечириш учун зарур минимал эҳтиёжларини қондиришига етарли даражада бўлмаслиги;

камбағаллик чегараси – аҳолининг реал харажатлари таркибидан келиб чиқиб ҳисобланадиган бир киши учун минимал истеъмол харажатлари қиймати;

минимал истеъмол харажатлари (кейинги ўринларда – минимал харажатлар) – уй хўжаликларининг реал истеъмол қийматлари ва таркибини ўрганиш асосида уларнинг соғлом ҳаёт кечиришлари учун зарур бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳамда хизматлар учун минимал харажатларнинг ҳисобланган қиймати;

минимал килокалория – инсон организмининг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган минимал энергиявий қиймат;

процентил – сўровда иштирок этган уй хўжаликларини жон бошига нисбатан жами харажатларга кўра 1 фоизлик гуруҳларга ажратиш;

реал истеъмол қиймати – сўровномада уй хўжалиги томонидан товар ва хизматлар учун амалга оширилган харажатларнинг пулдаги ифодаси;

таргет гуруҳи – сўровномада иштирок этган респондентлар орасидан истеъмол хусусиятига кўра ажратиб олинган кичик гуруҳ;

уй хўжалиги – маълум бир уй-жойда бирга яшовчи, даромадларини тўлиқ ёки қисман бирлаштирган ҳолда умумий рўзғор юритувчи кишилар гуруҳи. Бунда уй хўжалиги аъзолари ўртасида қариндошлик алоқалари бўлиши шарт эмас;

уй хўжаликлари танланма кузатуви – уй хўжалиги бюджетининг шаклланиши ва тақсимланишини аниқлаш ҳамда уларнинг ҳаёт даражасини кузатишга йўналтирилган танланма сўров усули;

Энгель коэффициенти – уй хўжалигининг жами харажатлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари қийматининг улуши.

4. Ушбу Низом минимал истеъмол харажатларининг уй хўжаликлари танлама кузатуви натижалари асосида аҳолининг реал истеъмоли таркибидан келиб чиқиб, статистик усул орқали ҳисоблашга мўлжалланган.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида аҳоли минимал харажатлари ва камбағаллик чегарасини ҳисоблашда бир хил услубий ёндашувни таъминлайди.

5. Аҳолининг минимал харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

 

2-БОБ. МИНИМАЛ ХАРАЖАТЛАР ВА КАМБАҒАЛЛИК ЧЕГАРАСИНИ ҲИСОБЛАШНИНГ СТАТИСТИК БАЗАСИ

6. Минимал харажатлар қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблашда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда – Давлат статистика қўмитаси) томонидан амалга ошириладиган уй хўжалиги танланма кузатуви натижалари асосида шаклланадиган аҳоли истеъмоли, даромад миқдори ва таркиби;

уй хўжаликлари истеъмолининг килокалориядаги қийматини аниқлаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг энергиявий қиймати тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади.

 

3-БОБ. МИНИМАЛ ХАРАЖАТЛАР ҚИЙМАТИНИ ҲИСОБЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ

7. Минимал харажатлар қиймати қуйидаги тамойилларга асосланиб ҳисобланади:

аҳоли танлови ва молиявий имкониятлари каби истеъмол таркибига таъсир кўрсатувчи омилларнинг инобатга олинганлиги;

аҳоли озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолига сарфлаган амалдаги харажатларнинг эътиборга олинганлиги;

аҳолининг реал талабидан келиб чиқиб ҳамда демографик ҳолатнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, ноозиқ-овқат маҳсулотлари турлари ва таркибининг инобатга олинганлиги;

аҳолининг зарур хизматлар харажатлари қийматини ҳисоблашда давлат томонидан кўрсатилаётган бепул хизматларнинг эътиборга олинганлиги;

минимал харажатлар қиймати аҳоли реал истеъмоли таркибидан келиб чиққанлиги сабабли уларда боқимандалик кайфиятини рағбатлантиришга йўл қўйилмаслиги;

минимал харажатлар қийматини аҳоли билан бевосита сўров ўтказиш орқали аниқланиши.

 

4-БОБ. МИНИМАЛ ХАРАЖАТЛАРНИ ҲИСОБЛАШ БОСҚИЧЛАРИ

8. Минимал харажатларни ҳисоблаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

биринчи босқичда, Давлат статистика қўмитаси томонидан жойларга чиққан ҳолда уй хўжаликларининг истеъмоли, даромади ва яшаш шароитини инобатга олувчи сўровнома ўтказилади;

иккинчи босқичда, Давлат статистика қўмитаси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда уй хўжаликлари кесимида истеъмол қилинган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизматлар қиймати реал истеъмол қийматидан келиб чиқиб, таргет гуруҳи учун республика ўртача нархларида ҳисоблаб чиқилади;

учинчи босқичда, Давлат статистика қўмитаси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда уй хўжаликларининг аҳоли жон бошига истеъмол ҳажмидан келиб чиқиб, ўсиш тартибида децилларга (10 фоизлик гуруҳ) бўлинади ва энг кам истеъмолга эга бўлган биринчи уч гуруҳдаги уй хўжаликлари (таргет гуруҳи) ажратиб олинади;

тўртинчи босқичда, камбағал аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари харажати асосида бир килокалорияга сарфланган қиймат аниқланади;

бешинчи босқичда, бир килокалория қиймати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таклиф этган энергия қийматига (2 200 ккал) кўпайтирилиб, минимал озиқ-овқат харажатлари аниқланади;

олтинчи босқичда, таргет гуруҳининг умумий харажатларидаги озиқ-овқат маҳсулоти улуши аниқланади;

еттинчи босқичда, минимал озиқ-овқат харажатларини Энгель коэффициентига бўлиш орқали бир киши учун минимал харажатлар аниқланади.

 

5-БОБ. МИНИМАЛ ХАРАЖАТЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ

9. Уй хўжаликлари томонидан озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматларга сарфланган истеъмол харажатлари қиймати реал истеъмол нархларидан келиб чиқиб, республика ўртача нархларига ўтказилади.

Мn = mn x Нn, бунда:

Мn – уй хўжалиги томонидан n турдаги маҳсулот истеъмолига сарфланган харажатларнинг таргет гуруҳи учун ўртача республика нархларидаги қиймати;

mn – уй хўжалиги томонидан n турдаги маҳсулот истеъмоли миқдори (кг, литр, дона ва бошқалар);

Н – n турдаги маҳсулотнинг реал истеъмол нархларининг ўртача республика нархи.

Мисол учун, уй хўжалиги бир ойда 5 кг картошка истеъмол қилса, бунда ушбу маҳсулотнинг республикадаги ўртача йиллик нархи 4 500 сўмни ташкил этса, бу ҳолда:

5 кг x 4 500 сўм/кг = 22 500 сўм.

10. Уй хўжалиги томонидан истеъмол қилинган озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматларнинг йиғиндиси орқали уй хўжалиги жами ўртача ойлик истеъмол харажатлари қиймати аниқланади.

ЖИm = ОХm + НОХm + ХХm, бунда:

ЖИm – m уй хўжалигининг жами истеъмол харажатлари қиймати;

ОХm – m уй хўжалигининг озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлаган жами харажатлари қиймати;

НОХm – m уй хўжалигининг ноозиқ-овқат маҳсулотларига сарфлаган жами харажатлари қиймати;

XXm – m уй хўжалигининг хизматларга сарфлаган жами харажатлари қиймати.

Ҳар бир уй хўжалиги жами истеъмол харажатлари қийматини унинг аъзолари сонига бўлиш орқали аҳоли жон бошига жами истеъмол харажатлари қиймати аниқланади.

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи жами истеъмол харажатлари қийматига кўра уй хўжаликлари тартибланади ва процентларга бўлинади.

11. Уй хўжаликларининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли миқдоридан (кг, литр, дона ва бошқалар) келиб чиқиб, озиқ-овқат истеъмолининг жами килокалория қиймати аниқланади.

12. Уй хўжаликлари озиқ-овқат истеъмолининг бир килокалория қиймати қуйидагича аниқланади:

1 ккал =


ОХжm


, бунда:


ИКжm


 

1 ккал – уй хўжалиги истеъмол қилган 1 килокалориянинг қиймати;

OXk – m уй хўжалигининг истеъмол қилган озиқ-овқат харажатлари;

ИКk – m уй хўжалиги истеъмол қилган килокалория миқдори;

Масалан, 5 кишидан иборат уй хўжалиги кунлик озиқ-овқат истеъмоли учун кунига 11 750 ккал ва маҳсулот учун 53 463 сўм сарфланган бўлса, у ҳолда 1 ккал нархи қуйидагича ҳисобланади:

1 ккал =


53 463


 = 4,6 сўм.


11 750


 

13. Таргет гуруҳида бир киши учун ўртача бир килокалория қийматини кунлик минимал килокалорияга кўпайтириш орқали кунлик минимал озиқ-овқат харажатларининг қиймати аниқланади:

МОХ = 1ккал x Нккал, бунда:

МОХ – кунлик минимал озиқ-овқат харажатлари қиймати;

Нккал – бир киши учун кунлик минимал килокалория.

Кунлик минимал озиқ-овқат харажатлари қийматини 30,41 га (365 / 12) кўпайтириш орқали мазкур кўрсаткичнинг ўртача ойлик қиймати аниқланади.

Масалан, агар бир килокалория нархи 4,6 сўм ва бир киши учун кунлик минимал килокалория 2 200 га тенг бўлса, ўртача ойлик минимал озиқ-овқат харажатлари қиймати қуйидагича аниқланади:

МОХ = 4,6 x 2 200 x 30,41 = 304 404 сўм.

14. Уй хўжалигининг ўртача ойлик жон бошига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланган харажатларининг умумий харажатлардаги улушини аниқлаш орқали ҳар бир уй хўжалигининг Энгель коэффициенти ҳисобланади.

Энгm =


ОХжm


х 100%, бунда:


ЖИжm


 

 

Энгm – Энгелъ коэффициенти;

ОХжm


– m уй хўжалигининг аҳоли жон бошига жами озиқ-овқат харажатлари қиймати;


ЖИжm


– m уй хўжалигининг аҳоли жон бошига жами харажатлари қиймати.


 

 

Масалан, агар уй хўжалигининг жами истеъмоли таркибида озиқ-овқат харажатлари 304 404 сўм, жами харажатлари 439 860 сўм бўлса, у ҳолда қуйидагича ҳисобланади:

Энг


304 404


х 100% = 69%.


439 860


 

15. Минимал озиқ-овқат харажатлари қийматини Энгель коэффициентининг ўртача миқдорига бўлиш орқали бир киши учун ўртача ойлик минимал харажатлар қиймати аниқланади.

МХ =


МОХ


 х 100%, бунда:


Энг


 

Масалан, танланган гуруҳ бўйича ўртача Энгель коэффициенти 69 фоиз, минимал озиқ-овқат харажатлари 304 404 сўм бўлса, у ҳолда:

МХ =


304 404


 х 100% = 439 860 сўм.


69


 

16. Минимал харажатлар ҳисобланган йил базавий йил бўлиб, келгуси йил учун минимал харажатлар озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар нархлари даражасидан келиб чиқиб, индексация қилиб борилади.

Бунда истеъмол нархлари индекси таркибидаги озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматларнинг нархлари ўзгариши ва уларнинг минимал харажатлардаги улушлари кўпайтмасининг йиғиндиси орқали минимал харажатлардаги нархлар ўзгариши ҳисобланади.

 

МХинф = MOXинд x Инфоо + НОХинд x Инфно + ХХинд x Инфхиз, бунда

 

МХинф – минимал харажатлардаги нархлар ўзгариши;

MOXинд – минимал озиқ-овқат харажатларининг минимал харажатлардаги улуши;

Инфоо – истеъмол нархлари индекси таркибидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши;

НОХинд – минимал харажатлар таркибида ноозиқ-овқат маҳсулотларининг улуши;

Инфно – истеъмол нархлари индекси таркибидаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши;

ХХинд – минимал харажатлар таркибида хизматларнинг улуши;

Инфхиз – истеъмол нархлари индекси таркибидаги хизматлар нархининг ўзгариши.

Минимал харажатлардаги нархлар ўзгаришини ўтган даврдаги минимал харажатлар қийматига кўпайтириш орқали ҳисобот даврида минимал харажатлар қиймати аниқланади.

МХt = МХt-1 x МХинф.

 

6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

17. Камбағаллик даражаси – харажати (ёки даромади) минимал харажатлар қийматидан паст бўлган аҳолининг жами аҳолига нисбати орқали аниқланади.

18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Низомга

ИЛОВА

Аҳолининг минимал харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш
СХЕМАСИ

Босқичлар



Тадбирлар



Муддатлар



Масъул органлар
















1-боскич




Минимал харажатлар қийматининг прогноз параметрларини инфляция кутилмаларидан келиб чиқиб ҳисоблаш



Ҳар йили август ойида



Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги














2-босқич




Минимал харажатлар қийматининг прогноз кўрсаткичларини келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларини шакллантиришда инобатга олиш



Ҳар йили

декабрь ойида


Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги














3-босқич




Йиллик минимал харажатлар ва камбағаллик даражасининг амалдаги қийматини эълон қилиш



Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январига қадар



Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги














4-босқич




Минимал харажатлар таркибини республика иқтисодиётининг ривожланиши ҳамда аҳоли даромад ва харажатларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш



Ҳар беш йилда



Иктисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги






 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 28.08.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 307 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика