Norma.uz

Умумий йиғилишда қарор қабул қилиш учун қанча овоз талаб қилинади?

 

Умумий йиғилишда УМШ аъзолари кўпчилик овоз билан ширкат бошқаруви раисини қайта сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишди. Лекин у мазкур қарорга рози эмас. Унинг айтишича, ҳозирда ширкат фаолиятига оид масалалар бўйича мулкдорлар овозининг 80 фоиздан кўпроқ овозини олиш талаб қилинар эмиш.

Шу иддао тўғрими? 

 

Президентнинг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (19.06.2021 йилдаги ПҚ-5152-сон) 7-бандига мувофиқ қуйидаги масалалар бўйича умумий йиғилишнинг қарори уй-жой мулкдорлари ёки улар вакилларининг 80 фоизидан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади:

• кўп квартирали уй-жойга туташ ҳудудларда янги объектларни қуриш;

• мулкдорлар амал қилиши мажбурий бўлган кўп квартирали уй-жойларда умумий мол-мулкни бошқаришнинг талаб ва қоидаларини тасдиқлаш;

• кўп квартирали уй-жой учун қарз ва кредитларни жалб қилиш.

ККУда умумий мол-мулкнинг айрим қисмларини бошқа шахсга бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун умумий йиғилишда мулкдорларнинг 100 фоиз овозини олиш талаб қилинади. Бу «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасида назарда тутилган.

Бошқа барча ҳолларда ККУда жой мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш учун Қонуннинг 21-моддаси қўлланилади. Унда белгиланишича, умумий йиғилишда қарор қабул қилиниши учун барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг 50 фоизидан кўпроғи ҳозир бўлиши керак. Умумий йиғилишнинг қарори, агар уни ёқлаб жойлар мулкдорларининг ёки уларнинг умумий йиғилишда ҳозир бўлган вакилларининг эллик фоизидан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади.

Прочитано: 243 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика