Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 36 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда

 

Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 йилдаги «Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида»ги 544-сон қарори қабул қилинди (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда).

 

Минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик мезони (ёки чегараси) сифатида фойдаланилади. 2022 йилдан бошлаб, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.

Ҳар йили август ойига қадар минимал истеъмол харажатлари қийматининг прогноз параметрлари инфляция кутилмаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражаси ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб борилади. Минимал истеъмол харажатлари таркиби камида ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади.

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

• минимал истеъмол харажатлари, камбағаллик чегараси ва уй хўжаликларининг реал истеъмол қийматлари ҳамда таркибини ўрганиш;

• соғлом ҳаёт кечириш учун зарур бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар қийматини ҳисоблаш тамойиллари, босқичлари ва тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 28.08.2021 йилдан кучга кирди. 

Прочитано: 264 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика