Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 34 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ ҳамда автомобиль транспорти соҳасида энергия тежамкорлигига эришиш, экологик хавфсизликни тубдан яхшилаш, электр қуввати билан ҳаракатланадиган транспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонида қуйидагилар:

автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ўлим ҳолатларини, жумладан, пиёдалар ўтиш жойларининг замонавий светофорлар билан таъминланганлик даражасини босқичма-босқич ошириш орқали қисқартириш;

нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани «ягона дарча» тамойили асосида расмийлаштириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш давомида мурожаат қилувчи тарафлар томонидан автомототранспорт воситаси агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади ва бу ҳақда шартномада акс эттирилади;

нотариуслар томонидан автотранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ маълумотлар давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг электрон маълумотлар базасига «ягона дарча» тамойили асосида автоматик равишда юборилади;

электр қуввати билан ҳаракатланадиган, электрдвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари (кейинги ўринларда – электромобиль) учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага** мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

2021 йил 1 октябрдан бошлаб электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан таъминлаш чораларини кўрсин;

2021 йил 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилсин. Бунда электромобиль эгаси аукцион савдолари орқали ютиб олинган ва оширилган тўлов ставкасидаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мос равишда электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига алмаштириб берилишини таъминлансин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда автомобиль йўлларида пиёдалар иштирокидаги ўлим ҳолатлари билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида аҳоли яшаш пунктларидаги пиёдалар ўтиш жойларини ўрганиб чиқсин ва светофор қурилмаларини ўрнатиш мумкин бўлган жойларни аниқласин;

ўрганиш натижалари бўйича йиллик дастурларга тегишли ўзгартиришлар киритсин ва пиёдалар ўтиш жойларига илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда замонавий светофор қурилмаларини босқичма-босқич ўрнатсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 12 август

513-сон.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 12.08.2021 йилдан кучга кирди.

**Қарорга илова «СБХ»да берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 574 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика