Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 34 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

 

Автомобиль транспортида юк ташувчи тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари паркини янада янгилаш ва модернизация қилиш, маҳаллий юк ташувчилар учун қулай рақобат муҳитини яратиш, шунингдек, автомобилда халқаро ташувлар соҳасини ривожлантиришнинг ижобий тенденциясини сақлаб қолиш мақсадида:

1. Юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда уларга божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилсин:

«Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари);

тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).

2. Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситалари 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинсин:

«Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспорт воситалари;

автомобиль транспортида юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

Белгилансинки, мазкур қарорга илованинг 2-банди «б» кичик банди ҳамда 3-банди «в» кичик банди у расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг ижросини ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р.Махкамов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 19 август

ПҚ-5225-сон.

ЎзР Президентининг 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сон қарорига
ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3589-сон қарорининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Асосий фаолияти автобусларда йўловчи ташишни амалга ошириш бўлган умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи транспорти ташкилотлари 2022 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга ер солиғи тўловларидан озод этилсин».

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4230-сон қарорида:

а) 1-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) транспорт-экспедиторлик хизматларини мажбурий сертификатлашни»;

б) 9-банднинг учинчи хатбошисидан «8701 20,», «8704 22,» ва «, 8716 31, 8716 39» рақамлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 октябрдаги «Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 665-сон қарорининг 1-бандида:

а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) учинчи-тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) иккинчи хатбошидаги «кодлари 8704 22,» сўзлари «коди» сўзи билан алмаштирилсин.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 19.08.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 273 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика