Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 34 / Устуворликлар

Тадбиркорликни жадал ва янада кенг ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш энг муҳим вазифамиздир

 

Мамлакатимиз Президенти ­Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда Ўзбекистонда бизнес юритишнинг барча жиҳатлари хусусида батафсил тўхталди, солиқ ва божхонага оид қонун ҳужжатларидаги бир қатор жиддий ўзгаришларни белгилаб берди. Шундан энг аҳамиятлиларини келтириб ўтамиз.

 

● 2022 йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари бўйича қўшимча 600 млн доллар ажратилади.

● Келгуси йили халқаро молия бозорларида миллий валютада 5 трлн сўмлик евробондлар чиқарилади.

● Хорижий банкларнинг юртимизга кириб келиши учун кенг имкониятлар яратилади.

● Банклар четдан ресурсни қандай валютада жалб этишидан қатъи назар, тадбиркорларга кредитни миллий валюта – «сўм»да бериш тизими йўлга қўйилади. Бунинг учун Молия вазирлиги ҳузурида Валюта хатарларини бошқариш компанияси ва ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилади.

● 2020 йил февраль ойида «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонун (https://lex.uz/docs/4737511) қабул қилингунга қадар иқтисодий зоналарда рўйхатдан ўтган тадбиркорларга берилган имтиёзлар сақлаб қолинади.

● Иқтисодий зоналар иштирокчиларига қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисмини 7 кун ичида қайтариб бериш тартиби жорий қилинади.

● Четдан олиб келинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини 120 кун давомида бўлиб-бўлиб тўлашда тадбиркорларга фоиз ҳисобланмайди ва гаров талаб этилмайди.

● Норуда қазилмаларга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробар камайтирилади.

● Умумий овқатланиш корхоналари йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қилинади, туризм компаниялари ва меҳмонхоналар туристик йиғимлардан 2 йил муддатга озод қилинади.

● Келгуси йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини қўшимча ҳужжатсиз қайтариш тартиби амалиётга жорий этилади.

● Эндиликда қишлоқ хўжалиги ерлари очиқ танлов асосида фақат ижарага берилади.

● Қишлоқ хўжалигига кирмайдиган ер майдонлари фақат аукцион орқали сотилади.

● Корхоналарнинг ҳозир эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида эгаллаб турган ер майдонлари, уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади.

● Келгуси йил 1 январдан бошлаб, қиймати 200 млрд сўмга тенг лойиҳалар бўйича электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш тўлиқ давлатнинг зиммасида бўлади (бундай имтиёз, ҳозирги кунгача фақатгина 50 млн доллардан ошадиган хорижий инвесторлар лойиҳаларига қўлланиб келинмоқда).

● Келгуси 2 йилда мамлакатимиз бўйича қўшимча 200 та саноат зонаси ташкил этилади. Уларда электр, табиий газ, сув тармоқларига уланиш ва йўл инфратузилмасини яратиш тўлиқ давлатнинг зиммасида бўлади. Ушбу мақсадлар учун келгуси йилда давлат бюджетидан 2 триллион сўм маблағ ажратилади.

● Келгуси йил бошидан электр тармоғига уланиш тўлиқ электрон платформага ўтказилади ва барча жараёнлар бир босқичга туширилади. Тадбиркорларни электр тармоғига улаш муддати 20 киловаттгача бўлган қувватлар учун – 10 кун, 50 киловаттли қувватлар учун эса 20 кун этиб белгиланади. Агар электр таъминоти корхонаси ишларни муддатида якунламаса, улар тадбиркорларга компенсация тўлайди.

● Валюта тушумини кутмасдан, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тартиби жорий йил 1 октябрдан барча тармоқларнинг ҳалол ишлайдиган ва интизомли экспортёрларига нисбатан татбиқ этилади.

● Йилига 20 млн доллардан ортиқ экспорт қилувчи корхоналарга 5 млн долларгача имтиёзли кредитлар ажратилади.

● Тегишли Ҳукумат комиссиясига бир ой муддатда хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар учун импорт божи ставкаларини пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

● Юк автомобилларини олиб киришга божхона имтиёзлари яна 3 йилга узайтирилади.

● Келгуси йил 1 январдан бошлаб субсидияларни ажратиш бўйича мурожаатлар «ягона дарча» тамойили асосида қабул қилинади, бу жараёнда иштирок этадиган давлат идоралари сони 2-3 баробар қисқартирилади.

● Жорий йил якунига қадар лицензия ёки рухсатномалар сони яна камида 30 фоизга қисқартирилади.

● 20 август мамлакатимизда «Тадбиркорлар куни» деб эълон қилинди.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 931 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика