Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 33 / Истеъмолчи бурчаги

Кескин ўзгариб бораётган иқлим шароитида тўғри овқатланиш саломатлик учун муҳим

 

 

Айни пайтда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабабли кўпчилик иссиқ печ олдида овқат қилишга эриниб ёки вақтни қизғаниб, тайёр таом, айниқса, фаст фуд истеъмол қилишни маъқул кўради. 

 

Аммо уни узлуксиз тановул қилиш оқибатида жиддий хасталиклар келиб чиқиши мумкин. Масалан, ноинфекцион, яъни юқумли бўлмаган касалликлар: юқори артериал босим, ортиқча вазн, юрак-қон томир касалликлари ва бошқалар. Энг эътиборлиси, улар бугунги кунда Ўзбекистон бўйича одамлар орасидаги ўлимнинг 78% ини ташкил этади...

Тўғри, илгари чойхоналарда жазирама иссиқда ҳам ёғли ош еган одамларда бундай касалликлар кўп кузатилмаган. Нега? Сабаби уларда жисмоний фаоллик бўлган. Улар оғир овқатлар истеъмолидан сўнг далада яна ишини давом эттирган. Бизда эса фаст фуд еб бўлгач, юргимиз келмайди, таксига минамиз, ишда ўтириб ишлаймиз, уйга боргач телевизор ёнида янада ўтириб дам оламиз. Ўз-ўзидан жисмоний фаоллик камаяди. Бу эса биз юқорида санаб ўтган касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Диетологларнинг таъкидлашича, фаст фуд диетологлар томонидан ҳеч қачон тавсия этилмайди. Шунингдек, унинг таркибидаги оқсиллар табиий оқсил ҳисобланмайди. Қолаверса, фаст фуд бўғим касалликлари, қандли диабет касаллиги, ортиқча вазнга, қон босими ошишига, эслаш қобилияти пасайиши каби кўплаб оғир хасталикларга олиб келади.

Тан олиш керакки, фаст фуд маҳсулотларини бутунлай йўқ қилиб бўлмайди. Чунки юртимизда, айниқса, шаҳарларда фаст фуд индустрияси жуда яхши ривожланган. Аммо бу борада бир қадар чекловларни амалга ошириш мумкин. Шундай эмасми? Масалан, таълим муассасаларида ва унга 500 метргача яқинликда бўлган жойларда фаст фуд тайёрлашни тақиқлаш, ташқи рекламани тўхтатиш ёки қисқартириш, умуман, фаст фуд шохобчаларини камайтириш лозим. Керак бўлса, соғлом овқатланиш жойларининг рейтингини тузиб, улар рағбатлантирилса янада мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунда, ҳам соғлом рақобат кучаяди, ҳам реклама вужудга келади.

Маълумки, фаст фуд таркибида дудланган гўшт, пишлоқ, тузланган бодринг, карам ва бошқа маҳсулотлар бор. Буларнинг барчаси жуда катта туз миқдорини ташкил этади. ЖССТ маълумотига кўра, бир нафар одам бир кунда 5 м/граммдан кам ҳам, ортиқ ҳам бўлмаган туз истеъмол қилиши лозим. Бизнинг одамлар эса бунга кўп ҳолларда қониқмайди, бир кунлик меъёр 14,9 граммдан ҳам ошиб кетади, яъни 3 баробар кўп. Бунинг катта қисмини эса фаст фудлар орқали қабул қиламиз.

Бундан ташқари, биз севиб тановул қиладиган фри ва чипс ҳам яна ёғ ва туз миқдорининг ошишига олиб келади. Тезпишар тайёр таомнинг асосий таркибини ташкил қилувчи омил бу чала пишган гўшт маҳсулоти саналади. Улар таксоплазма, брюцелёз сингари кўплаб оғир хасталикларни келтириб чиқаради. Қолаверса, фаст фуд нафақат юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқаради, балки юқумли касалликларни-да орттириб олишга замин яратиши мумкин. Шу маънода, кескин ўзгариб бораётган иқлим шароитида тўғри овқатланиш саломатлик учун муҳимлигини ёддан чиқармаслик лозим.

ЎзА асосида.

Прочитано: 269 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика