Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 33 / Расмий ҳужжатлар

«Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

 

Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жойлар қурилишига кенг жалб қилиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармонига мувофиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги зиммасига республика ҳудудларида уй-жой қурилиши бозорини ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ипотека кредити бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилишини мувофиқлаштириш вазифалари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Уй-жой қурилишини ривожлантириш бошқармасининг штат бирликлари сони 4 тадан 12 тага оширилсин.

Белгилансинки, Уй-жой қурилишини ривожлантириш бошқармасининг қўшимча штат бирликлари Молия вазирлиги тизимидаги 8 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж.Раматов ва Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 5 август

ПФ-6274-сон.

ЎзР Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПФ-6274-сон Фармонига
ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

(Кўчирма)** 

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сон Фармонида:

а) 4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади»;

б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Изоҳ:

*2020 йилда қишлоқ жойларида янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уйларни қуриш ва субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжалларига зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Бозор тамойиллари асосида уй-жой қурилиши ва сотилишининг янги тартибини жорий этиш бўйича республика комиссияси таклифига кўра тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.»;

 

в) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

«Изоҳ.

*2020 йилда шаҳарларда янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжалларига зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Бозор тамойиллари асосида уй-жой қурилиши ва сотилишининг янги тартибини жорий этиш бўйича республика комиссияси таклифига кўра тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

**Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қурилган квартиралар сонидан ортган субсидиялар янги тартиб доирасидан ташқари қурилган ва бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича берилиши мумкин.». 

 

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги «Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6126-сон Фармонига илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан ­таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармонида:

а) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«шаҳарларда ва қишлоқ жойларда ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Бунда, мазкур Фармон қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни олган шахсларга ипотека кредитлари ва субсидиялар 2020 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорларда ажратилади»;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади»;

еттинчи хатбоши «тўланади» сўзидан кейин «, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 2-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Белгилансинки, 2021 йил 1 октябрга қадар қурилиши якунланиб, фойдаланишга тайёр ҳолда топширилган квартираларни сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг майдони ва нархи мазкур Фармоннинг 3-иловасида келтирилган квартира майдонининг энг кўп меъёри ва уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошган тақдирда ҳам тўланади.

Бунда, сотиб олинадиган квартиранинг нархи уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади»;

в) 3-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ иштирокида қишлоқ жойларда қўшимча кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилишини 4¹-иловага мувофиқ»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

г) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига
1-ИЛОВА

2021 ЙИЛДА ЯНГИ ТАРТИБ ДОИРАСИДА ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИШНИНГ МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ*









млрд сўм


Т/р


Ҳудудлар номи


квартиралар ва якка тартибдаги уй-жойларнинг умумий сони


шундан:


Харажатларнинг ҳисобланган қиймати


шу жумладан, қуйидагилар ҳисобидан:


шаҳарларда


қишлоқ жойларда


якка тартибдаги уй-жойлар


дастлабки бадал


келгусида аҳолига кредитлар бериш учун тижорат банкларига ажратиладиган ресурслар


Республика бўйича жами


35 120


18 804


9 816


6 500


10 548,9


1 582,3


8 966,6


1.


Қорақалпоғистон Республикаси


1 280


400


380


500


349,7


52,4


297,2


2.


Андижон вилояти


3 200


1 200


1 500


500


893,5


134,0


759,5


3.


Бухоро вилояти


2 330


1 050


780


500


638,0


95,7


542,3


4.


Жиззах вилояти


1 180


300


380


500


315,7


47,4


268,4


5.


Қашқадарё вилояти


2 400


1 200


700


500


699,1


104,9


594,2


6.


Навоий вилояти


1 380


500


380


500


383,6


57,5


326,1


7.


Наманган вилояти


2 400


900


1 000


500


670,1


100,5


569,6


8.


Самарқанд вилояти


3 100


1 644


956


500


912,0


136,8


775,2


9.


Сурхондарё вилояти


2 900


1 600


800


500


859,2


128,9


730,3


10.


Сирдарё вилояти


970


210


260


500


256,0


38,4


217,6


11.


Тошкент вилояти


2 700


1 300


900


500


781,6


117,2


664,4


12.


Фарғона вилояти


2 400


1 000


900


500


679,8


102,0


577,8


13.


Хоразм вилояти


1 880


500


880


500


505,1


75,8


429,4


14.


Тошкент шаҳри


7 000


7 000




2 605,5


390,8


2 214,6


 

*2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.»;

 

д) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига
2-ИЛОВА

2021 ЙИЛДА ЯНГИ ТАРТИБ ДОИРАСИДА ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШНИНГ МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ*













млрд сўм


Т/р


Ҳудудлар номи


Жами тўланадиган субсидиялар


шу жумладан:


шаҳарларда ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидиялар


шундан:


қишлоқ жойларда ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидиялар


шундан:


якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидиялар


дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси


фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси


дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси


фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси




сони


суммаси




сони


суммаси


Республика бўйича жами


25 216


1 097,4


11 500


652,5


404,0


248,5


9 816


380,5


238,5


141,9


3 900


64,4


1.


Қорақалпоғистон Республикаси


920


33,4


240


13,7


8,1


5,5


380


14,7


9,2


5,5


300


4,96


2.


Андижон вилояти


2 710


115,0


910


51,9


30,9


21,0


1 500


58,1


36,5


21,7


300


4,96


3.


Бухоро вилояти


2 090


92,7


1 010


57,5


34,2


23,3


780


30,2


19,0


11,3


300


4,96


4.


Жиззах вилояти


860


30,0


180


10,3


6,1


4,2


380


14,7


9,2


5,5


300


4,96


5.


Қашқадарё вилояти


1 710


72,6


710


40,5


24,1


16,4


700


27,1


17,0


10,1


300


4,96


6.


Навоий вилояти


980


36,8


300


17,1


10,2


6,9


380


14,7


9,2


5,5


300


4,96


7.


Наманган вилояти


1 830


74,0


530


30,2


18,0


12,2


1 000


38,8


24,3


14,5


300


4,96


8.


Самарқанд вилояти


2 236


97,9


980


55,9


33,3


22,6


956


37,1


23,2


13,8


300


4,96


9.


Сурхондарё вилояти


2 460


113,5


1 360


77,6


46,2


31,4


800


31,0


19,4


11,6


300


4,96


10.


Сирдарё вилояти


680


21,9


120


6,8


4,1


2,8


260


10,1


6,3


3,8


300


4,96


11.


Тошкент вилояти


1 970


83,8


770


43,9


26,1


17,8


900


34,9


21,9


13,0


300


4,96


12.


Фарғона вилояти


1 790


73,5


590


33,7


20,0


13,6


900


34,9


21,9


13,0


300


4,96


13.


Хоразм вилояти


1 480


56,2


300


17,1


10,2


6,9


880


34,1


21,4


12,7


300


4,96


14.


Тошкент шаҳри


3 500


196,2


3 500


196,2


132,5


63,8








*2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли параметрларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.»;

е) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига
3-ИЛОВА

2021 ЙИЛ УЧУН УЙ-ЖОЙЛАРНИНГ ҲИСОБЛАНГАН ҚИЙМАТИ, БИР ҚАРЗ ОЛУВЧИГА АЖРАТИЛАДИГАН ИПОТЕКА КРЕДИТИ ВА ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА ДАСТЛАБКИ БАДАЛНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ УЧУН ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН АЖРАТИЛАДИГАН СУБСИДИЯЛАРНИНГ ЭНГ КЎП МИҚДОРИ* 










минг сўм


Т/р


Ҳудуд


Квартира майдонининг энг кўп меъёри (кв.м)


Уй-жойнинг ҳисобланган қиймати


Ипотека кредитининг энг кўп миқдори


Дастлабки бадалнинг энг кам миқдори


Дастлабки бадал учун субсидиянинг энг кўп миқдори**


фоиз


қиймати


фоиз


қиймати


фоиз


қиймати


1.


Қишлоқ жойларда


70


315 000


85%


267 750


15%


47 250


10%


31 500


2.


Шаҳарларда


70


364 000


85%


309 400


15%


54 600


10%


36 400


3.


Тошкент шаҳрида


70


399 000


85%


339 150


15%


59 850


10%


39 900


*2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдорига, зарур ҳолларда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

**Сотиб олинадиган уй-жойнинг шартномадаги қиймати уй-жой ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, дастлабки бадалнинг бир қисми учун субсидиялар шартномада кўрсатилган қийматнинг 10 фоизи миқдорида ажратилади.»;

 

ж) қуйидаги мазмундаги 4¹-илова билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига
4¹-ИЛОВА

ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА «ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ ИНВЕСТ» ИК» МЧЖ ИШТИРОКИДА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА ҚЎШИМЧА КЎП ҚАВАТЛИ АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИШНИНГ МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ*






млрд сўм


Т/р


Ҳудудлар номи


Квартиралар сони


Харажатларнинг ҳисобланган қиймати


шу жумладан, қуйидагилар ҳисобидан:


Дастлабки бадал


Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари


Жами:


2 900


580,2


58,1


522,1


1.


Бухоро вилояти


280


50,4


5,0


45,4


2.


Қашқадарё вилояти


540


97,2


9,7


87,5


3.


Наманган вилояти


640


140,8


14,1


126,7


4.


Самарқанд вилояти


300


54,0


5,4


48,6


5.


Сурхондарё вилояти


300


54,0


5,4


48,6


6.


Тошкент вилояти


840


183,8


18,5


165,3


*Қишлоқ жойларда қўшимча кўп қаватли арзон уй-жойлар қуришнинг мақсадли параметрларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.».

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4014-сон қарорининг рус тилидаги матнида:

а) 1-банднинг «а» кичик бандидаги «2021» рақами «2020» рақами билан алмаштирилсин;

б) 4-банд ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 190-бандида:

учинчи хатбошидаги «уй-жой умумий қийматининг 25 фоизидан 50 фоизигача миқдордаги» сўзлари «уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизи миқдоридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги «Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4701-сон қарори 7-бандидан «мазкур қарор қабул қилингунга қадар» сўзлари чиқариб ташлансин.

 

*Ушбу Фармон Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 6.08.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 543 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика