Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 33 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори

 

«Маҳаллабай» ишлаш тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда (кейинги ўринларда – «оғир» маҳалла) тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш мақсадида:

1. Андижон вилоятида 210 та «оғир» маҳалла аниқланганлиги ҳамда ушбу маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5154-сон қарорига мувофиқ 40 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. «Маҳаллабай» ва «хонадонбай» ишлаш асосида «оғир» маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича янгича ёндашувни (кейинги ўринларда – «Андижон тажрибаси») республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан давлат улушига эга бўлган тижорат банкларига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 7 фоиз ставкада ажратилсин.

3. Республика ҳудудлари кесимида «Андижон тажрибаси» асосида «маҳаллабай» ишлаш тизими жорий этиладиган маҳаллалар сони ва ажратиладиган ресурс миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров ва Марказий банк раиси М.Нурмуратовга «оғир» маҳаллаларга бириктирилган «етакчи» тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий талабидан келиб чиққан ҳолда ажратилаётган ресурсларни тижорат банклари кесимида тақсимлаш ваколати берилсин.

4. Белгилансинки:

тижорат банклари томонидан кредитлар кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун «оғир» маҳаллаларга бириктирилган «етакчи» тадбиркорлик субъектларига 3 йил муддатгача йиллик 10 фоиз ставкада битта маҳалла учун 2 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;

«етакчи» тадбиркорлик субъектларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кредит суммасининг 75 фоизи миқдоригача кафиллик берилади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари икки ҳафта муддатда «Андижон тажрибаси» асосида «маҳаллабай» ишлаш тизими жорий этиладиган «оғир» маҳаллаларнинг манзилли рўйхатини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.

6. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 5 август

ПҚ-5214-сон.


ЎзР Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5214-сон қарорига ИЛОВА

«АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ» АСОСИДА «МАҲАЛЛАБАЙ» ИШЛАШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИГАН МАҲАЛЛАЛАР СОНИ ВА АЖРАТИЛАДИГАН РЕСУРС МИҚДОРИ

Т/р

 

Ҳудуд номи

 

Жами маҳаллалар сони

 

«Оғир» маҳаллалар сони

 

Ажратиладиган маблағ

(млн АҚШ долл.)

Жами

 

7 838

 

500

 

100

 

1.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

 

422

 

38

 

7,6

 

2.

 

Бухоро вилояти

 

544

 

42

 

8,4

 

3.

 

Жиззах вилояти

 

299

 

27

 

5,4

 

4.

 

Қашқадарё вилояти

 

792

 

52

 

10,4

 

5.

 

Навоий вилояти

 

307

 

27

 

5,4

 

6.

 

Наманган вилояти

 

777

 

52

 

10,4

 

7.

 

Самарқанд вилояти

 

1 114

 

52

 

10,4

 

8.

 

Сурхондарё вилояти

 

721

 

47

 

9,4

 

9.

 

Сирдарё вилояти

 

236

 

27

 

5,4

 

10.

 

Тошкент вилояти

 

1 050

 

52

 

10,4

 

11.

 

Фарғона вилояти

 

1 050

 

52

 

10,4

 

12.

 

Хоразм вилояти

 

526

 

32

 

6,4

 

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 6.08.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 476 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика