Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 32 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Норуда фойдали қазилмаларни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг янги тизими

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2021 йилдаги «Норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 483-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжат Президентнинг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Тажриба-синов доирасида Самарқанд вилояти ҳудудидаги барча норуда фойдали қазилмалар конларида автоматлаштирилган назорат тизими (АНТ) жорий қилинади.

АНТ юкни жўнатувчилар ва олувчилар, норуда фойдали қазилмаларнинг ҳар бир турининг номи ва ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

«Норуда-назорат» ААТни ДХШ асосида ишлаб чиқиш билан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари ўртасида ўтказиладиган танлов асосида аниқланадиган оператор шуғулланади.

Шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга мувофиқ 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб қурилиш ташкилотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фойдаланилган норуда қазилмалар тўғрисидаги маълумотларни ДСҚ томонидан тасдиқланган шаклларда солиқ органларига электрон шаклда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали тақдим этади.

ДСҚга уч ой муддатда товар-транспорт юкхатларини электрон тарзда расмийлаштириш орқали электрон ҳисоб-фактураларни автоматик равишда шакллантириш тизимини яратиш ва йил якунига қадар норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотларда жорий қилиш топширилди.

2022 йил 15 январга қадар Самарқанд вилоятида «Норуда назорат» тизимини жорий қилиш натижадорлиги бўйича ушбу тизимни республиканинг қолган ҳудудларига татбиқ қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 3.08.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 243 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика