Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 32 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Давлат буюртмачилари томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) давлат харидларида узлуксизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларда товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб беришда узлуксизликни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг самарали ижросини ташкил этиш ҳамда давлат харидларини амалга оширишни тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) «давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилса, шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасида (кейинги ўринларда – Комплекс экспертиза қилиш маркази) комплекс экспертизадан ўтказилиши лозимлиги, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно эканлиги назарда тутилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати тасдиқланганлиги, ушбу рўйхат асосида давлат буюртмачилари товарлар (ишлар, хизматлар) тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилиши мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатининг:

2, 3, 4, 7, 11, 13, 14, 16, 18, 22, 26, 27-бандлари бўйича тегишлигига кўра барча давлат буюртмачилари томонидан;

шунингдек, ушбу қарорнинг 2-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган бандларга қўшимча равишда 5-6, 9, 12, 17, 20-21, 23, 25, 29, 30, 34, 38-бандлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария эпедимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси ва уларнинг тизимига кирувчи ташкилотлар, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, шунингдек, давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишда шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар Комплекс экспертиза қилиш марказида экспертизадан ўтказилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва ҳудудий бошқармалари Давлат буюртмачилари томонидан Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А.Ишметов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 30 июль

473-сон.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.07.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 278 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика