Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 30 / Солиқлар ва йиғимлар

Нима учун онлайн-НКМ ва виртуал кассангизни ўчириб қўйишлари мумкин ва бунинг олди қандай олинади

 

Касса техникасини ўчириб қўйиш сиз учун энг ноқулай пайтга тўғри келмаслиги учун нимани билиш зарурлиги ҳақида ДСҚ ҳузуридаги «Yangi texnologiyalar» ИАМ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи ­Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди.

 

1-сабаб. Фискал маълумотлар операторига тўлов

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 55-бандига мувофиқ (23.11.2019 й. ­943-сон ВМҚга 1-илова) тадбиркорлик субъекти фискал модуль ва оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун йилда бир марта БҲМнинг 1 баравари миқдорида операторга тўловни амалга оширади. Агар сўнгги тўлов кунидан эътиборан 12 ой ўтган бўлса, фискал модуль тўлови амалга оширилгунга қадар блокланади. Блокланган фискал модулда, табиийки, онлайн-НКТ ишламайди.

Фискал модули шу важдан блокланганларнинг кўпчилиги юзага келган вазиятни оддий бегим кунларда навбатдаги тўлов муддатини ўтказиб юборишгани билан тушунтиришади. Бироқ «Yangi texnologiyalar» ИАМ хўжалик юритувчи субъектларни илгариги тўлов муддати ўтиб кетаётганлиги ва модуль блокланишини олдини олиш учун навбатдаги тўловни амалга ошириш лозимлиги ҳақида олдиндан ва бир неча марта хабардор қилади.

Биринчи хабарнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига муддат ўтишидан 15 кун олдин келади. Агар тадбиркорлик субъектига бир нечта онлайн-НКМ ва виртуал кассалар рўйхатдан ўтказилган бўлса, хабарномада қайси онлайн-НКТ фискал модуллари бўйича тўлов муддати ўтиб кетаётганлиги аниқ кўрсатилади.

Амалиётнинг кўрсатишича, бундай хабарномалар кўпинча ўқилмай қолиб кетади.

Бундай вазиятга тушиб қолмаслик учун, ташкилотда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига келиб тушадиган барча хабарномалар ва бошқа хат-хабарларни кўриб чиқиш ва бажариш учун масъул шахс бўлиши зарур. Бундай хабарномани олгач, у бу ҳақда раҳбар ва бош бухгалтерга хабар бериши керак.

Иккинчи хабарнома муддат тугашидан 7 кун олдин онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ҳисобга олишда кўрсатилган телефон рақамига смс-хабар билан жўнатилади.

Бироқ бундай хабарномалар ҳам кўпинча турли сабабларга кўра адресатнинг лозим даражадаги эътиборисиз қолади. Уяли телефонлар рақамлари ўзгаради, ходимлар ишдан бўшатилади, рўйхатдан ўтказишда тасодифий рақам кўрсатилади, телефон эгаси смс-хабарни кўриб чиқмайди, телефонда нотаниш рақамлардан хабарларни блоклаб туриши мумкин ва ҳ.к. Бундай ҳолат содир бўлмаслиги учун, ташкилотда онлайн-касса билан ишлаш учун масъул бўлган ходим учун битта хизмат телефон рақамини ажратиш тавсия қилинади. Лавозим йўриқномасида эса унинг мажбурияти - тегишли хабарномани олганда уни раҳбар ва бош бухгалтер эътиборига етказиш ёзилган бўлиши керак.

Агар онлайн-НКТ учун масъул ходимда телефон рақами ўзгарса, телефоннинг янги рақамини ТХКМга хабар қилиш ва уни онлайн-НКТни рўйхатдан ўтказиш тизимида киритишларини илтимос қилинг.

 

Фискал модуль сўнгги тўлов кунидан эътиборан 12 ой ўтгандан кейин 15 кун ўтгач блокланади, башарти навбатдаги тўлов амалга оширилмаса.

 

Агар барча хабарномаларга қарамай сиз тўлов муддатини ўтказиб юборган бўлсангиз ва сизнинг онлайн-НКМ ёки виртуал кассангиз фискал модули блокировка қилинган бўлса, тегишли суммани имкон қадар тезроқ тўланг. Сизнинг фискал модулингиз автоматик тарзда блоклашдан ечилади ва онлайн-НКМ ёки виртуал касса иши тўлов келиб тушган пайтдан эътиборан 30 дақида ичида тикланади.

 

2-сабаб. МХКМ хизматлари учун ҳақ тўлаш

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 16-бандига асосан онлайн-НКМ ёки виртуал кассани солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш шартларидан бири тадбиркорлик субъекти томонидан ТХКМ билан касса онлайн техникасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тўғрисидаги шартнома нусхасини тақдим этиш ҳисобланади. Бундай шартномалар, табиийки, ТХКМ хизматлари учун ҳақ тўлашни назарда тутади.

Қоидага кўра, ТХКМ хизматлари учун ҳар ойда ҳақ тўланади ва муддат ўтказиб юборилган тақдирда шартнома ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳуқуқини назарда тутиши мумкин.

ТХКМ мижозни яқинлашиб келаётган навбатдаги тўлов муддати ҳақида олдиндан хабардор қилиши керак ёки керак эмаслиги, томонлар ўртасидаги шартномада белгиланади.

Ва бу ҳолда ҳам онлайн-НКТ онлайн-НКТ эгаси ТХКМга ҳақ тўламагунга қадар ишламайди.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 342 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика