Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 29 / Юридик маслаҳатлар

Шартномага мувофиқ

 

Корхона устунли пештахталарни сотиб олди, уларни сақлаш учу юридик шахсга ёки ижарага бермоқчи бўляпти.

Мол-мулкниустунли пештахталарни сақлаш ёки ижарага бериш бўйича  энг кам ставкалар мавжудми? Агар мавжуд бўлмаса, уларни сақлаш ва ижарага бериш суммалари нимадан келиб чиқиб белгиланади?

 

Устунли пештахталарнинг ижара тўлови ва уларни сақлаганлик учун тўлов суммаларининг энг кам ставкалари қонун ҳужжатларида белгиланмаган.

Таъкидлаш жоизки, қонун ҳужжатларида мол-мулкни (бино, автомобиль транспорти) ижарага берадиган жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари белгиланган, улар жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларига солиқ солиш мақсадларида қўлланилади (25.12.2020 йилдаги ЎРҚ-657-сон Қонунга 8-илова).

Ижара ҳақи ижара шартномасида томонларнинг ўзаро келишувига биноан белгиланади («Ижара тўғрисида»ги Қонуннинг 12-м. 1-қ.).

Омонат сақлаш шартномасида бепул ёки ҳақ эвазига сақлаб бериш сақлаш турига боғлиқ бўлади. Омонат сақлаш шартномаси бўйича бир тараф (омонат сақловчи) унга иккинчи тараф (юк топширувчи) берган ашёни сақлаш ва бу ашёни тўла ҳолида қайтариш мажбуриятини олади. Омборда омонат сақлаш шартномаси бўйича товар омбори (сақловчи) товар эгаси (юк топширувчи) томонидан ўзига топширилган товарларни ҳақ эвазига сақлаш ва уларни тўлиқ ҳолича қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФК 355, 875, 903-м.).

Ижарага бериш ва сақлаш ҳолатларида шартномаларнинг баҳо тўғрисидаги шартларига нисбатан ФКнинг 256-моддасига белгиланган умумий қоидалари қўлланилади, уларга мувофиқ шартномаларнинг ижроси учун тўлов томонларнинг келишуви билан белгиланган нарх бўйича тўланади.

Шуни унутмаслик керакки, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз маҳсулотини (ишлари, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга ҳақли, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-м.).

 

Икром Абдулқодиров,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 687 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика