Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 25 / Солиқ солиш

Ҳуқуқий ворис бўлган корхона солиқ солиш тизимини ўзгартириши зарурми

 

Қайта ташкил этиш натижасида ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхонага бирлаштирилган.

Ҳуқуқий ворис бўлган корхона бу ҳолда ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтиши керакми?

 

Саволга Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди:

– Бирлаштириш шаклида қайта ташкил этишда битта корхона бошқа корхонага бирлаштирилган ҳолда алоҳида юридик шахс сифатида мавжуд бўлишни тўхтатади. Ҳуқуқий ворис бўлган корхонага ўз фаолиятини тўхтатган юридик шахснинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўтказилади (ФК 50-м.).

Мазкур ҳолда бирлаштирилаётган корхона ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳуқуқий ворис бўлган корхонага ўтказади. Бу солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятларга ҳам тааллуқли.

 

Бирлаштирилаётган корхона солиқни ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммасига тузатиш киритиши керак. Бунда фақат тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичида олинган ТМЗларни ҳисобга олинг (СК 269-м. 3-қ., СК ­276-м. 5-қ.).

 

Бунинг учун охирги 12 ой учун келиб тушган ўтказилаётган ТМЗ бўйича ҳисобга олинган ҚҚСни қайта ташкил этилаётган корхона ушбу материаллар қийматига ёки фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган харажатлар таркибига киритиши керак (СК 269-м. 7-қ.).

Агар ҳуқуқий ворис бўлган корхонага солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, шу жумладан ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қарзлар ўтказилган бўлса, улар улар учун белгиланган муддатларда сўндирилиши керак (СК 92-м. 7-қ.).

 

ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш зарурми

Солиқ кодекси ҳуқуқий ворис бўлган корхонага нисбатан қайта ташкил этилган корхона тўлайдиган худди шу солиқларни тўлаш талабини белгиламайди.

Ҳуқуқий ворис бўлган корхона айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мезонларига жавоб бергунга қадар ушбу солиқни тўлайди. Асосий мезон – жами даромад солиқ даври учун 1 млрд сўмдан ошмаслиги керак (СК 461-м.).

Солиқ даври мобайнида жами даромади 1 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади (СК ­462-м. 9-қ.).

Шунингдек, юридик шахслар айланмадан олинадиган солиқни қўллашни ҚҚСни тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун ва бир вақтнинг ўзида айланмадан олинадиган солиқни тўлашни рад этишга доир ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ихтиёрий равишда рад этишга ҳақли (СК ­462-м. 7-қ.).

Шу тариқа, ҳуқуқий ворис бўлган корхона:

● белгиланган муддатларда солиқлар, шу жумладан ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қарзларни сўндириши керак, агар улар унга қайта ташкил этиш натижасида бирлаштирилаётган корхона томонидан ўтказилган бўлса;

● айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мезонларига мувофиқ келган давр учун ўз фаолияти натижалари бўйича айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ҳақли.

Прочитано: 359 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика