Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 22 / Расмий ҳужжатлар

«Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГҚАРОРИ

 

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, шунингдек, айрим турдаги маҳсулотларнинг янги тоифаларини рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг айрим турдаги маҳсулотлар янги тоифаларини рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳаларини (кейинги ўринларда – тажриба лойиҳалари) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

Мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этиладиган ҳамда тажриба лойиҳалари амалга ошириладиган айрим турдаги маҳсулотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Рақамли маркировкалашни амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва дастурий таъминотлар билан жиҳозланадиган тадбиркорлик субъектлари – тажриба лойиҳаси иштирокчилари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага** мувофиқ;

Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 4-иловага** мувофиқ;

Маиший техникаларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 5-иловага** мувофиқ;

Айрим турдаги маҳсулотлар янги тоифаларини рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси («Йўл харитаси») ­6-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

тадбиркорлик субъектларининг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида ихтиёрий иштирок этиши уларни қонунчиликда белгиланган ишлаб чиқариш ва мажбурий маркировкалаш талабларига риоя этишдан озод этмайди;

мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кейинчалик товар айланмасининг барча босқичларини кузатиш тўғрисидаги маълумотлар «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимида (кейинги ўринларда – «Asl belgisi» МАТ) жамланади ва қайта ишланади.

4. Тажриба лойиҳаларни амалга ошириш даврида «CRРТ ТURON» масъулияти чекланган жамиятга (кейинги ўринларда – «Asl belgisi» МАТ оператори) қуйидаги вазифалар юклансин:

тажриба лойиҳаларида иштирок этувчи тадбиркорлик субъектларига маркировкалаш кодларини бепул тарзда тақдим этиш;

мазкур қарорга 2-иловада келтирилган тажриба лойиҳаси иштирокчилари – тадбиркорлик субъектларининг фаолият кўрсатаётган битта ишлаб чиқариш линиясида маҳсулотларни рақамли маркировкалаш учун зарур бўлган ускуналарни ва дастурий таъминотни ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиш ва созлаш.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тажриба лойиҳаларини амалга ошириш даврида:

тажриба лойиҳалари ишга туширилишини ва келгусида мониторинг юритилишини, методик қўллаб-қувватланишини, шунингдек, тажриба лойиҳалари иштирокчилари – тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилишини;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали тажриба лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан кенг қамровли тушунтириш ва маслаҳат ишлари олиб борилишини;

тадбиркорлик субъектлари – тажриба лойиҳалари иштирокчилари томонидан мазкур қарор билан тасдиқланган вақтинчалик низомлар талабларига риоя этилиши назорат қилинишини таъминлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси тажриба лойиҳалари амалга оширилишига фаол кўмаклашсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказига тажриба лойиҳаларида иштирок этувчи, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳнома олиш учун мурожаат қилувчи тадбиркорлик субъектларининг аризасига мувофиқ улардан йиғим ундирмасдан, маҳсулотларнинг бирламчи ва иккиламчи қадоқларидаги рангли схемаларга оид маълумотлар ўзгартирилишини таъминлаш вазифаси юклансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мазкур қарорга ­2-иловада кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатига асосан уларни белгиланган тартибда зарур телекоммуникация хизматлари билан таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида айрим турдаги маҳсулотларни рақамли маркировкалаш механизмларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳалари бошланганлиги ҳақида хорижий давлатлар хабардор қилинишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д.Кудбиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 20 май

322-сон.

ЎзР ВМнинг

2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига

1-ИЛОВА

МАЖБУРИЙ РАҚАМЛИ МАРКИРОВКАЛАШ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИГАН ҲАМДА ТАЖРИБА ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН АЙРИМ ТУРДАГИ МАҲСУЛОТЛАР
РЎЙХАТИ

Т/р

 

Маҳсулотнинг номи

 

Тажриба лойиҳаси

бошланадиган сана

Мажбурий рақамли

маркировкалашни

босқичма-босқич жорий

этиш бошланадиган сана*

ТИФ ТН коди

 

1.

 

Дори воситалари ва тиббий буюмлар

 

2021 йил 1 июнь

 

2022 йил 1 февраль

 

3003, 3004

 

2.

 

Сув ва салқин ичимликлар

 

2021 йил 15 июнь

 

2022 йил 1 март

 

2009, 2201, 2202

 

3.

 

Маиший техника

 

2021 йил 1 июль

 

2021 йил 1 декабрь

 

8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528

 

 

 

*ТИФ ТН кодларда келтирилган маҳсулотлар турлари бўйича мажбурий маркировкалашни жорий этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда «Asl belgisi» МАТ оператори томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгиланади.

 

ЎзР ВМнинг

2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига

2-ИЛОВА

РАҚАМЛИ МАРКИРОВКАЛАШНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН
АСБОБ-УСКУНАЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАНАДИГАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ – ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИ ИШТИРОКЧИЛАРИ
РЎЙХАТИ*

Т/р

 

Маҳсулот номи

 

Тадбиркорлик субъекти номи

 

СТИР

 

1.

 

Дори воситалари ва тиббий буюмлар

 

«Мерримед фарм» МЧЖ

 

207 057 504

 

«Джурабек лабораториес» МЧЖ

 

201 913 337

 

«Ремеди групп» МЧЖ

 

206 985 269

 

«Нобель фарм саноат» МЧЖ

 

203 340 511

 

«Темур мед фарм» МЧЖ

 

301 298 751

 

2.

 

Сув ва салқин ичимликлар

 

«Coca-cola Ichimligi Uzbekistan» МЧЖ ҚК

 

200 798 458

 

«International beverages Tashkent» МЧЖ

 

301 975 029

 

«Fruit juice» МЧЖ

 

303 255 186

 

«Hydrolife Bottlers» МЧЖ

 

204 559 521

 

«Family Group» МЧЖ ҚК

 

303 457 361

 

3.

 

Маиший техника

 

«Artel engineering and management» МЧЖ

 

302 809 231

 

«Foton» АЖ

 

201 051 785

 

«TEXNOPARK» МЧЖ

 

306 493 973

 

«SINO» ОАЖ

 

200 714 964

 

«Roison electronics» МЧЖ

 

204 017 032

 

 

 

*Рўйхатга тажриба лойиҳалари иштирокчилари билан ўзаро муҳокама натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига «Asl belgisi» МАТ оператори билан келишган ҳолда ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

 

ЎзР ВМнинг

2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига

7-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲҚКУМАТИНИНГ АЙРИМ ЈАРОРЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 25 сентябрдаги ­762-сон қарорида:

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«1. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низом илова мувофиқ тасдиқлансин».

б) 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 сентябрдаги 762-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш, рЎйхатдан Ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақида
НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар 

1. Ушбу Низом жисмоний ва юридик шахслар томонидан автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида божхона органига дастлабки электрон шаклдаги ахборотни тақдим этиш, рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш тартиботларини, шунингдек, тақдим этиш муддатлари ва тақдим этиш талаб этилмайдиган ҳолатларни белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

дастлабки электрон шаклдаги ахборот (кейинги ўринларда – дастлабки ахборот) – Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар, уларни ташувчи транспорт воситалари, товарларни олиб кириш вақти ва жойи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали кириб келувчи йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида олдиндан божхона органларининг ахборот тизимига Интернет тармоғи орқали тақдим этиладиган электрон маълумотлар;

идентификация коди – Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида маълумотларнинг ноёб тури;

йўловчи номининг ёзуви (Passenger Name Record – PNR) – брон қилиш базасига киритилган авиачипталарни брон қилиш тўғрисидаги маълумотлар, бунда йўловчи ҳақидаги шахсий, шунингдек, унинг ёхуд у билан бирга саёҳат қилаётган бир гуруҳ йўловчиларнинг йўналиши тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади;

йўловчи ҳақида дастлабки маълумот (Advance Passenger Information – API) – ташувчи томонидан етиб бориш давлатининг назорат қилувчи органларига тақдим этиш учун автоматик равишда йиғиладиган йўловчиларнинг биографик ва рейснинг бошқа маълумотлари тўғрисидаги дастлабки ахборот;

формат-мантиқий назорат – Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда – ДБҚ ЯААТ) тақдим этилаётган ахборотларни мантиқан ўзаро таққослаш ёки божхона органларида мавжуд маълумотлар билан солиштириш ва уларнинг белгиланган форматга мувофиқлигини дастлабки текширувдан ўтказиш жараёни.

3. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспортида олиб киришга мўлжалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида олдиндан божхона органига дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахслар қуйидагилар ҳисобланади:

темир йўл транспортида – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ёки жамият томонидан белгиланган масъул шахслар;

автомобиль транспортида – божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини амалда олиб ўтувчи шахслар (ҳайдовчи);

ҳаво транспортида – божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган ҳаво транспорти тегишли бўлган авиакомпания ёки улар томонидан белгиланган масъул шахслар;

халқаро курьерлик жўнатмаларида – почта алоқаси оператори ёки провайдер ёхуд улар томонидан белгиланган масъул шахслар;

ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар.

Дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахслар маълумотларнинг хаққонийлиги ва ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган муддатларда божхона органларига тақдим этилишига жавобгар ҳисобланадилар.

 

2-боб. Божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки ахборотни божхона органига тақдим этиш ва кўриб чиқиш

4. Божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборотни божхона органига тақдим этиш ва кўриб чиқиш ушбу Низомга 1-иловадаги Схемага мувофиқ амалга оширилади.

5. Дастлабки ахборот тақдим этувчи шахслар божхона ахборот тизимидаги дастлабки ахборотни тақдим этиш дастуридан логин ва пароль олган ҳолда рўйхатдан ўтадилар.

Дастлабки ахборотни тақдим этиш мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ Интернет тармоғи орқали тақдим этилади. Ушбу дастлабки ахборотдан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари «Ягона дарча» божхона ахборот тизими доирасида фойдаланишлари мумкин.

Темир йўл ва ҳаво транспорти орқали олиб киришга мўлжалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборот алоҳида ташкил этилган телекоммуникация тармоқлари орқали тақдим этилиши мумкин.

6. Олиб киришга мўлажалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборот улар божхона ҳудудига амалда етиб келгунга қадар божхона органига давлат тили, рус ёхуд инглиз тилида тақдим этилади.

7. Дастлабки ахборот божхона органлари ахборот тизимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин;

темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин;

узоқ ёки ўрта магистраль парвозни амалга оширишда – ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;

яқин магистраль парвозларни амалга оширишда – ҳаво транспортининг учиш вақтида.

8. Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган (шу жумладан транзит ўтадиган) товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборот божхона органига ушбу Низомга 2–5-иловаларга мувофиқ тақдим этилиши шарт.

Ушбу Низомга 2–5-иловалар талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тақдим этилган дастлабки ахборот божхона органларининг ахборот тизимида автоматик тарзда рад этилиб, тақдим этилган деб ҳисобланмайди.

 

3-боб. Дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

9. Дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ушбу Низомда белгиланган талабларга риоя этилишини таъминлаш учун божхона мақсадларида зарур бўлган барча ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш;

божхона мақсадлари учун зарур бўлган маълумотларни автоматик равишда қайта ишлаш, электрон маълумотларни узатиш учун ахборот тизимларидан фойдаланиш;

ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатларда дастлабки ахборотни тақдим этмаслик;

тақдим этилган дастлабки ахборот рад этилганда, мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган муддатларда ҳамда ­2–5-иловаларга мувофиқлаштирган ҳолда қайта тақдим этиш;

тақдим этилган дастлабки ахборот асосида божхона юк декларациясини шакллантириш.

10. Дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахслар қуйидаги мажбуриятларга эга:

дастлабки ахборотни тақдим этиш дастурида рўйхатдан ўтиш;

товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборотни божхона органларига ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган муддатларда тақдим этиш;

дастлабки ахборотни товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда етиб келгунга қадар божхона органларига мазкур Низомга 2–5-иловаларга мувофиқ тақдим этиш;

дастлабки ахборотда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини ва тўлиқлигини таъминлаш.

 

4-боб. Дастлабки ахборотни тақдим этиш талаб этилмайдиган ҳолатлар

11. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган қуйидаги товарлар ва транспорт воситалари бўйича божхона органларига дастлабки ахборотни тақдим қилиш мажбурий ҳисобланмайди:

а) автомобиль ўтказиш пунктлари орқали жисмоний шахслар томонидан қўл юки ёки кузатиб бориладиган багажида олиб кирилаётган товарларга нисбатан;

б) божхона имтиёзларидан фойдаланувчи хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар томонидан расмий (хизматда) фойдаланиши мақсадида божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга нисбатан;

в) авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатларини бартараф этиш мақсадида олиб кирилган товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига, шунингдек, инсонпарварлик ҳамда техник кўмак сифатидаги товарларга нисбатан;

г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ берилган ва рухсатномалар билан тасдиқланган ҳарбий юкларга нисбатан;

д) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудининг бир божхона постидан бошқа божхона постига хорижий давлатлар ҳудудлари орқали олиб ўтилаётган Ўзбекстон Республикаси товарлари ва транспорт воситаларига нисбатан;

е) қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб кирилаётган товарларга нисбатан;

ж) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда етиб келгунига қадар дастлабки божхона юк декларацияси тақдим этилган товарларга нисбатан.

 

5-боб. Божхона органларининг дастлабки ахборотдан фойдаланишИ

12. Тақдим этилган дастлабки ахборот ДБҚ ЯААТда реал вақт режимида қабул қилинади ва формат-мантиқий назоратдан ижобий ўтгандан сўнг автоматик тарзда ахборот тақдим этувчи шахсларга идентификация коди берилган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.

Ушбу идентификация коди олиб ўтилиши режалаштирилган товарлар ва транспорт воситалари амалда божхона чегарасига етиб келганида божхона органига тақдим этилади.

13. Тақдим этилган дастлабки ахборотдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) божхона чегараси орқали олиб ўтилиши режалаштирилган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида маълумот олиш ва таҳлил қилишда;

б) хавфларни бошқариш тизимини қўллашда;

в) товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари божхона ҳудудига амалда кириб келгунга қадар божхона назорати шакллари, уларнинг қўлланилиш ҳажмини танлаш ҳамда тегишли чоралар кўриш бўйича дастлабки қарорларни қабул қилишда;

г) божхона операциялари амалга оширилишини тезлаштириш ва божхона назорати ўтказилишини оптималлаштиришда;

д) юкни етказиб бериш назорат ҳужжатларини электрон шакллантиришда.

 

6-боб. Якунловчи қоидалар

14. Тақдим этилган дастлабки ахборотни ошкор этиш, ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш, учинчи шахсларга бериш ман этилади.

15. Дастлабки ахборот тизимга киритилган кундан бошлаб, 30 календарь кун муддатгача сақланади.

16. Ушбу Низомда белгиланган талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 21.05.2021 йилдан кучга кирди.

**Қарорга 3–6-иловалар «СБХ»да берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 1343 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика