Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 18 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ–6098-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш ва солиқ тўловчилар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда – Давлат солиқ қўмитаси) бирламчи бухгалтерия ҳужжатларида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номларидан фойдаланиш, шу жумладан, товарларнинг штрих кодларини маҳсулотларнинг унификациялашган номларига босқичма-босқич автоматик равишда боғлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги 1-иловага** мувофиқ;

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига мувофиқ Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (кейинги ўринларда – Каталог) бўйича идентификациялаш ва штрих кодлари акс эттирилиши бўйича ҳисобварақ-фактура шаклларига қўшимчалар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. 2021 йил 1 июндан бошлаб қуйидагиларни ўз ичига олган тартиблар:

Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида (кейинги ўринларда – Шартномалар портали) тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни ихтиёрий равишда электрон рўйхатдан ўтказиш;

Шартномалар порталида рўйхатдан ўтган шартномалар асосида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодларини ҳисобварақ-фактураларда автоматлаштирилган тарзда акс эттириш;

товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизими орқали шартнома ёки онлайн оферта асосида расмийлаштириш тажриба тариқасида жорий этилсин.

Давлат солиқ қўмитаси 2021 йил 1 сентябрга қадар тажриба натижалари бўйича тадбиркорлик субъектларининг таклифларини инобатга олган ҳолда, ушбу тартибларни такомиллаштириш ҳамда идентификациялаш ва штрих кодлари ҳисобварақ-фактураларда қасддан нотўғри акс эттирилиши бўйича жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси Каталог ва Шартномалар порталини юритиш оператори этиб белгилансин ҳамда унга заруратга кўра, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

6. Давлат солиқ қўмитаси:

бир ой муддатда Каталогнинг Давлат солиқ қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини ва маълумотлар келгусида доимий янгиланиб борилишини;

икки ой муддатда Шартномалар порталининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформасига уланишини;

икки ой муддатда маҳсулотларнинг штрих кодларини кўрсатиш орқали маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодларини аниқлаш имконини берувчи интерактив хизмат жорий этилишини ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинишини;

уч ой муддатда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимига маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодлари интеграция қилинишини таъминласин.

Белгилансинки, Каталогни ва Шартномалар порталини ташкил этиш ва амалиётга жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

7. Давлат солиқ қўмитаси икки ҳафта муддатда Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш тартибини тасдиқласин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д.Кудбиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 28 апрель

249-сон.

ЎзР ВМнинг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига
2-ИЛОВА

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ЎРТАСИДА ТУЗИЛГАН ШАРТНОМАЛАРНИ ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 

1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни Ягона электрон шартномалар ахборот порталида (кейинги ўринларда – Портал) рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган барча шартномаларга нисбатан татбиқ этилади.

Мазкур Низом талаблари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасида назарда тутилган давлат харидлари бўйича шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

шартномаларни рўйхатдан ўтказиш – тадбиркорлик субъектлари томонидан имзоланган шартномаларни Портал орқали электрон рўйхатдан ўтказиш;

шартномаларни электрон рўйхатга олиш жараёни иштирокчилари – маҳсулотлар (товар ва хизматлар) реализация қилиш бўйича шартномани қоғоз ёки электрон шаклларда имзолаган тадбиркорлик субъектлари;

шартномаларнинг электрон реестри – Порталдаги шартномалар рўйхати;

QR-код – Порталда рўйхатдан ўтказилган электрон шартномага бириктириладиган, мобил иловалар ва дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон шартнома ҳақида барча маълумотларга ҳавола бўладиган махсус график код.

3. Шартномалар электрон рўйхатдан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

4. Шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.

5. Шартномаларни электрон рўйхатга олиш бўйича хизматлар бепул кўрсатилади.

 

2-БОБ. ШАРТНОМАЛАРНИ ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

6. Шартномалар Порталдан фойдаланган ҳолда, ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ электрон рўйхатдан ўтказилади.

Бунда Порталга кириш жараёни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали амалга оширилиши мумкин.

7. Шартномани рўйхатга олишда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

шартноманинг тури;

шартнома тузилган сана;

шартнома рақами;

реализация қилинган товар (хизмат) номи, коди, штрих коди, ўлчов бирлиги, нархи, акциз солиғи суммаси, ҚҚС солиғи суммаси, жами шартнома суммаси;

бунда реализация қилинган импорт товар (иш, хизмат) номига (*) белгиси қўйилади;

шартноманинг амал қилиш муддати;

томонларнинг реквизитлари (СТИР, жисмоний шахснинг ЖШШИР, корхона номи, манзил, банк номи, ҳисобварақ рақами ва ОКЭД коди).

8. Порталда рўйхатга олинган шартномаларда келтирилган маълумотлар учинчи шахсга ошкор этилишидан ҳимоя қилинади ҳамда шартномаларнинг электрон реестри Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида сақланиши таъминланади.

9. Порталнинг маълумотлар базасига вазирлик ва идораларда расмийлаштирилган шартномалар тўғрисидаги мавжуд маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали интеграция қилган ҳолда шакллантирилади.

Бунда шартномаларнинг электрон реестридаги маълумотига бириктирилган QR-коднинг ҳаққонийлигини мобил иловалар ва расмий веб-сайт орқали текшириш имконияти яратилади.

10. Шартномаларни электрон рўйхатга олиш маҳсулотларни сотувчи тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилади.

11. Порталда маълумотлар қуйидаги хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда, инсон омилисиз автоматик равишда шаклланмайди:

электрон шартномани расмийлаштиришда мазкур Низом талабларига амал қилинмаган бўлса;

электрон шартномага маълумотлар ва реквизитлар тўлиқ киритилмаган ёки хатолар билан тўлдирилган бўлса.

12. Порталга шартнома ҳақидаги маълумотлар маҳсулотларни сотувчи тадбиркорлик субъекти ва норезидентлар ўртасида шартномалар тузилганда, Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан киритилади ва сақлаш тугмаси босилганда «сақланган» мақоми берилади. Шу пайтдан бошлаб шартнома электрон рўйхатга қўйилган ҳисобланади ва тизим томонидан электрон рақам ва QR-код бириктирилади.

13. Мазкур бобда қайд этилган жараёнлар автоматлаштирилган тарзда ва реал вақт режимида амалга оширилади.

 

3-БОБ. ПОРТАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

14. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

шартномаларнинг электрон реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, таҳрир қилиш;

Порталдан фойдаланиш бўйича тегишли йўриқномалар билан танишиш ва амалий ёрдам олиш;

Порталдан фойдаланиш жараёнида тизимдаги носозликлар бўйича давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилиш.

15. Иштирокчилар қуйидагиларга мажбур:

қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилган шартномаларни улар кучга киргандан кейин 10 кун ичида ёки электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришдан олдин рўйхатга қўйиш;

Порталдаги маълумотларни қоғоз ёки электрон шаклда расмийлаштирилган шартнома маълумотлари билан бир хил бўлишини таъминлаш;

Порталдаги маълумотлар асосида электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш;

электрон ҳисобварақ-фактура орқали расмийлаштирилган маҳсулотлар (товар ва хизматлар) Порталдаги мавжуд маълумотларга мос бўлишини таъминлаш.

 

4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

16. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.

17. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Низомга
1-илова

Шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

 

 

Субъектлар

 

 

 

Тадбирлар

 

 

 

Ижро муддати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 

 

Маҳсулотларни (товар ва хизматларни) сотувчи

 

 

 

Шартномани электрон рўйхатга киритган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборади.

 

 

 

Реал вақт режимида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

 

 

Шартномаларни электрон реестрга киритиш тизими

 

 

 

1. Келиб тушган электрон шартноманинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текшириб, харидорга (буюртмачига) унинг шахсий кабинети орқали етказади.

2. Тўлдирилишида хато ёки камчиликлар аниқланганда, электрон шартномани қабул қилмасдан қайтаради.

 

 

Реал вақт режимида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

 

 

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) харидори (буюртмачи)

 

 

 

Келиб тушган электрон шартномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этади.

 

 

 

Келиб тушгандан сўнг 10 кун муддатда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

 

 

Электрон шартномаларни расмийлаштириш тизими

 

 

 

Товарларни харидор (буюртмачи) тасдиқлаган электрон шартномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали маҳсулотларни (товар ва хизматларни) сотувчига юборади.

 

 

 

Реал вақт режимида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

 

 

Электрон шартномаларни расмийлаштириш тизими

 

 

 

Электрон шартнома маҳсулотларни (товар ва хизматларни) харидор (буюртмачи) томонидан тасдиқлангандан кейин унга
QR-кодни бириктиради.

 

 

 

Реал вақт режимида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Низомга
2-илова

Ягона электрон шартномалар ахборот порталига маълумот киритиш шакли

_____-сон шартнома

                                ____ (туман/шаҳар)                                     20__ йил «__» ___________

                                (шартнома тузиш жойи)                                            (шартнома тузиш санаси)

Юридик шахс номидан вакил бўлган жисмоний шахс

 

Юридик шахс номидан вакил бўлган жисмоний шахс

 

+

 

СТИР (ЖШШИР)

 

СТИР (ЖШШИР)

 

 

 

Шартнома предмети

Т/р

 

Маҳсулот (товар ва хизмат) номи*

 

Махсулотнинг Каталогдаги коди ва номланиши

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Акциз суммаси

 

ҚҚС

суммаси

Жами суммаси

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

*Бунда реализация қилинган импорт товар (хизмат) номига (*) белгиси қўйилади.

 

Томонларнинг жойлашган жойи ва реквизитлари

ИЖРОЧИ

 

 

 

БУЮРТМАЧИ

 

Номи:

Манзили:

Тел.:

СТИР:

ЖШШИР:

ОКЭД:

Ҳ/Р:

Банк:

МФО:

 

 

Номи:

Манзили:

Тел.:

СТИР:

ЖШШИР:

ОКЭД:

Ҳ/Р:

Банк:

МФО:

 

 

ЎзР ВМнинг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига
3-ИЛОВА

ТОВАР-МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИ ОЛИШ УЧУН ИШОНЧНОМАЛАРНИ ЭЛЕКТРОН РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизимлари орқали электрон расмийлаштириш тартибини тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

электрон ишончнома – хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товар-моддий бойликларни олиш учун расмийлаштириладиган электрон ҳужжат;

электрон ишончномаларни расмийлаштириш жараёни иштирокчилари (кейинги ўринларда – иштирокчилар) – маҳсулотларни (товар ва хизматларни) етказиб бериш бўйича товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни расмийлаштирган хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар;

ишонч билдирилган жисмоний шахс – ишончнома расмийлаштирилаётган корхонада меҳнат шартномаси асосида фаолиятини амалга ошириб келаётган Ўзбекистон Республикаси резиденти;

QR-код – электрон ишончномага бириктириладиган, мобил иловалар ва дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон ишончнома ҳақида барча маълумотларга ҳавола бўладиган махсус график код.

3. Ишончномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.

Электрон ишончномаларни расмийлаштириш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

4. Электрон ишончномалар электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизими орқали шартнома ёки онлайн оферта асосида амалга оширилади.

 

2-БОБ. ЭЛЕКТРОН ИШОНЧНОМАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

5. Электрон ишончномалар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шакл асосида расмийлаштирилади.

6. Электрон ишончномада қўйидагилар кўрсатилиши шарт:

ишончнома рақами;

ишончнома берилган сана;

ишончноманинг амал қилиш муддати;

ишончнома берилган шахс Ф.И.О. ва лавозими;

маҳсулотларни (товарларни) етказиб берувчининг номи;

шартнома ёки бошқа битимларнинг рақами ва санаси;

маҳсулотларнинг (товарларнинг) номи, ўлчов бирлиги, миқдори.

7. Электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномаларда келтирилган маълумотлар ҳимоя қилинади ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида камида 5 йил давомида сақланиши таъминланади.

8. Бунда ишончноманинг амал қилиш муддати 5 йилдан кўп бўлганда, шартноманинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаган даврда сақланади.

9. Солиқ тўловчилар электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномага бириктирилган QR-код ҳаққонийлигини мобил иловалар ва расмий веб-сайт орқали текшириш ҳуқуқига эга бўладилар.

10. Давлат солиқ хизмати органлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органларнинг ёзма сўровига асосан электрон ишончномада келтирилган маълумотларни тақдим этадилар.

11. Маҳсулотларни (товарларни) етказиб бериш бўйича товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномани сотиб олувчи томонидан электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизимида тегишли маълумотларни киритиб, электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ишончнома электрон расмийлаштирилади.

12. Электрон ишончнома ҳақиқий бўлмаган электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолларда қабул қилинмайди ва ҳужжат келиб тушган кундан кечиктирмасдан уни шакллантирган маҳсулотларни (товар ва хизматларни) сотиб олувчига қайтаради.

13. Электрон ишончномаларга электрон ҳужжат айланиш тизим томонидан автоматик тарзда ID ва QR-кодлари бириктирилади.

14. Мазкур бобда қайд этилган жараёнлар автоматлаштирилган тарзда ва реал вақт режимида амалга оширилади.

 

3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ИШОНЧНОМАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

15. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда электрон ишончномаларни расмийлаштириш, қабул қилиш ёки рад қилиш;

электрон ишончномаларни электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришга қадар расмийлаштириш;

электрон ишончномаларни расмийлаштириш бўйича тегишли йўриқномалар билан танишиш ва давлат солиқ хизмати органларидан амалий ёрдам олиш;

электрон ишончномани муддатидан аввал икки томонлама келишган ҳолда бекор қилиш;

электрон ишончномаларни расмийлаштириш жараёнида электрон ҳужжат айланиш тизимдаги носозликлар бўйича давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилиш.

16. Иштирокчилар қуйидагиларга мажбур:

электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномаларда ишонч билдирилган шахслар албатта электрон рақамли имзога эга бўлишлари;

электрон ишончнома асосида шакллантирилган электрон ҳисобварақ-фактураларни ишончли шахс имзолаши ва ундан кейин электрон ҳисобварақ-фактура харидорнинг шахсий кабинетида кўринади.

Электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномалар сотувчининг электрон ҳужжат айланиш тизими операторининг ахборот тизимида ишончли вакил томонидан имзолангандан сўнг автоматик тарзда акс эттирилади.

 

4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

17. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.

18. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Низомга
1-илова

Ишончномаларни электрон расмийлаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

 

 

Субъектлар

 

 

 

Тадбирлар

 

 

 

Ижро муддати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 

 

Маҳсулотларни (товарларни) сотиб олувчи

 

 

 

Ишончномани электрон шакллантириб ишончли шахсга юборади.

 

 

 

Электрон ҳисобварақ-фактурани шакллантиришдан олдин

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

 

 

Ишончли шахс

 

 

 

1. Ишончли шахс ўзига тегишли маълумотларни текширади ва тасдиқлайди.

2. Тўлдирилишида хатолар ёки камчиликлар мавжудлиги аниқланган электрон ишончнома қабул қилинмасдан уни шакллантирган маҳсулотларни (товарларни) сотиб олувчига қайтаради.

 

 

Реал вақт режимида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

 

 

Маҳсулотларни сотувчи

 

 

 

1. Электрон ишончнома маълумотларини текширади ва тўғри бўлса, тасдиқлайди.

2. Электрон ишончнома маълумотларида хатоликлар бўлса, уни рад этади

 

 

Электрон ҳисобварақ-фактура шакллантиришдан олдин

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

 

 

Электрон ишончномаларни расмийлаштириш тизими

 

 

 

Ишончнома реестрда рўйхатга киритилгандан кейин унга ID ва QR-кодлари бириктиради.

 

 

 

Реал вақт режимида

 

 

 

Низомга
2-илова

 

Товар-моддий захираларни олишга
ИШОНЧНОМА
_____-сон

 

Берилган сана:

 

20______ йил «______»_______________________.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ишончноманинг ҳақиқийлиги 20______ йил «________» __________________________________________________________ гача.

 

_____________________________________________________________________________________________________________

 

ташкилот номи ва унинг манзили

 

Ишончнома берилди ___________________________________________________________________________________________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

лавозими ва Ф.И.О.

 

Паспорт серияси __________________________________________ рақами ______________________________________________

 

Ким томонидан берилди _________________________________________________________________________________________

 

Берилган сана _______________________ йил «________» _______________________________________________________ гача.

 

__________________________________________________________________________________________________________дан

 

етказиб берувчининг номи

 

Қимматликларни ______________________________________________________________________________ бўйича олиш учун.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(орқа томони)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Олиниши керак бўлган материал қимматликларнинг
РЎЙХАТИ

Т/р

 

Материал қимматликларнинг номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Сони (ёзув билан)

 

1.

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ишончномани олган шахснинг имзоси _________________________________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тасдиқлаймиз:

 

______________

 

_________________________________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

имзо

 

                             Ф.И.О.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

______________

 

_________________________________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

имзо

 

                            Ф.И.О.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎзР ВМнинг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига
4-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-иловада:

7-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:

«Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш коди;

маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) штрих коди»;

ўнинчи–йигирма иккинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи–йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Операторга юбориладиган чекдаги товарлар ва хизматлар кодлари (улар мавжуд бўлган ҳолларда) халқаро «GS1» ёки бошқа глобал тизимлар асосида юритиладиган рақамлар билан бир хил бўлиши ҳамда товарлар ва хизматларнинг идентификация кодлари операторга юборилиши лозим»;

48-банднинг ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«ТХКМлар томонидан ушбу қарорга 2-иловага асосан тасдиқланган техник талабларда назарда тутилган техник ва функционал тавсифларга кўра ҳамда тегишли шартнома асосида тақдим қилинган фискал модулларга унинг харажатларини қоплаб бериш шарти билан махсус дастурий таъминот (апплет) билан жиҳозлаб ва махсус ахборот тизимида уларнинг ҳисобини юритиш. Бунда оператор махсус дастурий таъминот (апплет) билан жиҳозланган фискал модулларни ТХКМга тасдиқловчи ҳужжатларга асосан, лекин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳaлaр ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК хулосасида кўрсатилган нархдан ошмаган миқдорда фискал модулларнинг қийматини қоплаши лозим»;

Низомга 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

 

 

Квитанциялар дафтарчасининг титул варағи

 

 

Тикиш жойи

 

ОНЛАЙН-НКМ ВА ВИРТУАЛ КАССА БУЗИЛГАНДА

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ФОЙДАЛАНИШИ УЧУН КВИТАНЦИЯЛАР ДАФТАРЧАСИ

 

СТИР_______________________

 

Тадбиркорлик субъектининг номи

 

 

Квитанциялар: № ________________дан № _________________гача

 

 

20__ йил «__» ______ да __ рақам билан ___ давлат солиқ хизмати органида рўйхатдан ўтказилган

 

 

Дафтарча ип ўтказиб тикилган, давлат солиқ хизмати органи муҳри билан тасдиқланган

 

 

 

 

 

Квитанциялар дафтарчасининг варақлари

 

».

 





 

2. 2-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«10. Фискал модуль хавфсизлик контроллери билан таъминланган бўлиши лозим.

Шу жумладан, фискал модуль T=0 ва T=1 алоқа протоколларини, UZDST1092-2009 ҳамда 3DES, AES, RSA, SНA-1, SНA-224, SНA-256, ECC over GF(p) ва Random number generation криптографик алгоритмларни шифрлаш функцияларини амалга ошириш имконияти бўлиши, шунингдек Java Card 2.2.2 ёки Java Card 3.0.3, Global Platform 2.1.1 ва ундан юқори стандартларга жавоб бериши лозим.

Бундан ташқари, фискал модуль UZDST1092-2009 алгоритмларни ишлаш тезлиги 600 миллисекунддан ошмаслиги, фискал модулнинг апплетини ишлаш тезлиги 2 сониядан ошмаслиги, фискал маълумотлар сақланиши учун ажратилган хотира ҳажми 100 килобайтдан ва фискал модулнинг оператив хотираси 8 килобайтдан кам бўлмаслиги ҳамда оператор томонидан қўшимча белгиланган техник ва функционал тавсифлари асосида бўлиши керак».

3. 3-илованинг 181-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«181. ТХКМ бир ой мобайнида ишлатилмаган фискал модуллар сонининг ишлатилаётган фискал модуллар сонига нисбатан ўттиз фоиз миқдоридан кўп бўлган қисмини операторга қайтаради.

Бунда ТХКМлар томонидан мустақил равишда харид қилинган фискал модуллар бундан мустасно. Шунингдек, операторнинг махсус ахборот тизимида ТХКМларга тақдим қилинган ва улар томонидан фойдаланувчиларга берилган (ишлатилаётган) фискал модуллар ҳисоби онлайн тарзда юритилади».

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 29.04.2021 йилдан кучга кирди.

**Қарорга 1-илова «СБХ»да берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 888 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика