Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 15 / Мутахассис тушунтиради

ЯТТнинг даромади 100 млн сўмдан ошди – энди нима бўлади?

 

Якка тартибдаги тадбиркорнинг айланмаси 100 млн сўмдан ошди. Қайси пайтдан эътиборан у айланмадан олинадиган солиқ ёки фойда солиғи ва ҚҚС тўлашни бошлаши ҳамда ушбу муддат ўтказиб юборилган бўлса, нима қилиш лозимлигини Молия вазирлиги бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:

 

– 2019 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ солиш тизими тубдан ўзгарди. Юридик шахсларда бўлгани каби, ЯТТга солиқ солиш товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадга боғлиқ (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 8-б.).

Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади календарь йилида 100 млн сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак (СК 385-м 3-қ., 1-б.).

Даромаднинг миқдори календарь йили давомида ўсиб борувчи якун билан аниқланади. Фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи ЯТТ учун у барча фаолиятидан товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромадидан келиб чиқиб аниқланади (Низом 16, 17-б., АВ рақами 3143, 19.03.2019 й.).

 

Қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўловчи бўлган ЯТТ унинг даромади 100 млн сўмдан ошган бутун ой учун солиқни тўлиқ тўлайди.

 

Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш

ЯТТ унинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган пайтдан эътиборан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтади (СК 462-м. 3-қ.).

Мисол. ЯТТнинг даромади март ойида 100 млн сўмдан ошди

ЯТТ чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади, I чоракда (январь-март) у қуйидаги даромадларни олди:

Фаолият тури


Январь,

млн сўм

Февраль,

млн сўм

Март,

млн сўм

Жами чорак учун,

млн сўм

Чакана савдо


25


24


32


81


Хизматлар кўрсатиш


7


10


8


25




106


 

Асосий фаолият – чакана савдодан (81 млн сўм) олинган даромад 100 млн сўмдан ошмаганлигига қарамай, солиқ солиш тизимини аниқлаш учун жами даромад (81 + 25 = 106) олинади. Шу боис март ойида ЯТТ айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтади.

ЯТТ қуйидагиларни тўлайди:

15 мартдан кечиктирмай – март учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС (иккита фаолият тури бўйича) (СК 392-м. 1-қ.);

15 апрелдан кечиктирмай – айланмадан олинадиган солиқ (100 млн сўмдан ошган даромадни кўрсатган ҳолда. Бизнинг мисолимизда – 6 млн сўм) (СК 470-м. 3, 4-қ.).

Шунингдек ЯТТ қуйидагиларни тақдим этиши керак:

10 апрелдан кечиктирмай – ЯТТ фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни (СК 392-м. 12-қ.);

15 апрелдан кечиктирмай – Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини (СК 470-м. 3-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ ёки фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи ЯТТ учун солиқ базаси жами даромаддан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Жами даромад ўз ичига нафақат товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни, балки СКнинг 297-моддасида келтирилган даромадларни ҳам олади.

 

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш

ЯТТ ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий ёки мажбурий тартибда ўтиши мумкин.

 

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга мажбурий ўтиш

Солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромади 1 млрд сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак (СК 294-м. 1-қ. 5-б., 462-м. 9-қ.).

Мажбурий тартибда ҚҚС тўлашга ўтаётган ЯТТ солиқ органига мажбурий тартибда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза бериши керак. Ариза солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ тўловчининг ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтиши керак бўлган ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан тақдим этилиши керак (Низом 6-б., АВ рақами 3232, 2.05.2020 й.).

 

Мисол. ЯТТнинг даромади 1 млрд сўмдан ошди.

Июнь ойининг ўртасида ЯТТнинг даромади 1 млрд сўмдан ошди. Тадбиркор кейинги ойдан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ўтиши шарт. Бунинг учун 5 июлдан кечиктирмай ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза бериши зарур. Фойда солиғи ва ҚҚСни у 1 июлдан бошлаб тўлайди.

 

Сизнинг даромадингиз ҳақиқатда 1 млрд сўмдан ошган санадан эътиборан ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза беринг, сабаби фақат сизга ҚҚС рўйхат рақами берилган пайтдан эътиборан сиз сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин.

 

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий ўтиш

Даромади 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмга етмаган ЯТТ ошган санадан 5 кундан кечиктирмай ихтиёрий тартибда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берган ҳолда ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтишлари мумкин. Агар ариза кўрсатилган санада тақдим этилмаган бўлса, ЯТТ айланмадан олинадиган солиқни тўлайди (СК 462-м. 4, 5-қ.).

 

Мисол. ЯТТ ихтиёрий равишда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди

ЯТТнинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 15 мартда 100 млн сўмдан ошди. 20 мартга қадар у ихтиёрий тартибда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берди. ЯТТ реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган пайтдан эътиборан фойда солиғини тўлашга ўтади ва ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан ҚҚС тўлайди.

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари бўлган ЯТТ уларда ҚҚСни акс эттирган ҳолда ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишлари керак.

Улар фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳақли. Бундай тартибдаги солиқ базаси жами даромаднинг 25%и миқдорида белгиланади (СК 360-м. 6, 7-қ.).

 

ЯТТнинг даромади 100 млн сўмдан ошди, бироқ у ЖШДС тўлашда давом этди

Амалиётда кўпинча ЯТТ даромад ҳажмини кузатиб бормайди ва даромади аллақачон 100 млн сўмдан ошган бўлса ва тадбиркор айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак бўлган бўлсада, қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашда давом этади.

Сиз даромадингиз 100 млн сўмга етган пайтни ўтказиб юборган бўлсангиз:

1) бу қайси ойда рўй берганлигини аниқланг, сабаби ошган пайтдан ­эътиборан сиз айланмадан олинадиган солиқни тўлашингиз ва тегишинча, ҳар чоракда ушбу солиқ бўйича ҳисобот тақдим этишингиз керак;

2) кайси ойдан бошлаб ЖШДС тўлаш ҳуқуқини йўқотганлигингизни кўрсатган ҳолда, кейинги ойлар учун қатъий белгиланган солиқ бўйича ҳисоблашларни бекор қилиш ва уларни айланмадан олинадиган солиқ ҳисобига ҳисобга олиш ёки қайтариш илтимоси билан солиқ органига хат юборинг.

 

Агар солиқ солишни танлаш тўғрисида хабарнома бериш муддати ўтган бўлса, сиз ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтишингиз мумкин эмас. ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга сиз даромад 1 млрд сўмга етган ойдан кейинги ойдан ўтасиз.

 

 

МИСОЛ. ЯТТнинг даромади 100 млн сўмдан ошди, бироқ у ЖШДС тўлашда давом этган

Февралда ЯТТнинг хизматлар кўрсатишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошди, бироқ тадбиркор қатъий белигиланган солиқни тўлашда давом этди. Сентябрда у ошишни аниқлади, бунда даромад 1 млрд сўмга етмади.

Февралдан бошлаб ЯТТ айланмадан олинадиган солиқни тўловчи ҳисобланади, у Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини:

I чорак учун, январь–март учун 100 млн сўмга камайтирилган даромадни кўрсатган ҳолда;

II чорак учун, январь–июнь учун 100 млн сўмга камайтирилган даромадни кўрсатган ҳолда тақдим этиши керак.

Тақдим этилган ҳисоб-китобларга биноан у айланмадан олинадиган солиқни ва ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеняни тўлаши керак.

 

ЯТТ мартдан августга қадар қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДСни ноқонуний тўлаган. У фаолиятни амалга ошириш жойидаги ДСХОга унинг даромади 100 млн сўмдан ошганлиги ва у ЖШДС тўлаш ҳуқуқини йўқотганлиги боис март-август учун ЖШДС бўйича ҳисоблашларни бекор қилиш илтимоси билан мурожаат қилиши керак. Шу хатнинг ўзида ЖШДСни айланмадан олинадиган солиқ бўйича қарз ҳисобига ҳисобга олиш ёки қайтаришни сўраши зарур.

Прочитано: 430 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика