Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 08 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

 

2021 йилнинг февраль ойи учун

 

Февраль ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160;

36 соатлик иш ҳафтасида – 144.

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 20;

6 кунлик иш ҳафтасида – 24.

 

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг ­381-моддаси).

2021 йил 1 февралдан МҲЭКМ 679 330 сўм миқдорида белгиланган (30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорнинг ­1-банди).

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).

Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (Солиқ кодексининг 385-моддаси 7-қисми).  

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

Ходимга январь ойида 1 200 000 сўм, февраль ойида эса – 1 320 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь-февраль ойлари учун жами даромад 2 520 000 сўмни (1 200 000 + 1 320 000) ташкил этади.

 

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган солиқ:

2 520 000 х 12% = 302 400 сўмга тенг.

Январь ойида 144 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 158 400 сўмни (302 400 – 144 000) ташкил этади.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 2 520 сўмни (2 520 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь ойида ШЖБПҲга 1 200 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 1 320 сўмни (2 250 – 1 200) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 157 080 сўм (158 400 – 1 320) ўтказилади;

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 1 161 600 сўм (1 320 000 – 158 400) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 2 000 000 сўм, февраль ойида эса – 2 200 000 сўм ҳақ тўланган. Январь-февраль ойларида жами даромад 4 200 000 сўмни
(2 000 000 + 2 200 000) ташкил қилади.

 

● Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

4 200 000 – ((679 330 х 1,41) + (747 300 х 1,41)) = 2 188 451,7 сўмга тенг.

Январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

2 188 451,7 х 12% = 262 614,2 сўм.

Январь ойида 125 057,36 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 137 556,84 сўмни (262 614,2 – 125 057,36) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 2 188,45 сўмни (2 188 451,7 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь ойида ШЖБПҲга 1 042,14 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 1 146,31 сўмни (2 188,45 – 1 042,14) ташкил қилади.

Бюджетга 136 410,53 сўм (137 556,84 – 1 146,31) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 2 062 443,16 сўм (2 200 000 – 137 556,84) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромад имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 900 000 сўм, февраль ойида – 990 000 сўм ҳақ тўланган. Январь-февраль ойлари учун жами даромад 1 890 000 сўмни
(900 000 + 990 000) ташкил этади.

 

● Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Январь-февраль ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:

(679 330 х 1,41) + (747 300 х 1,41) = 2 011 548,3 сўм.

Ходимнинг даромади (1 890 000 сўм) имтиёз суммасидан (2 011 548,3 сўм) кам бўлганлиги сабабли январь-февраль ойлари учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Ходим қўлига 990 000 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 500 000 сўм, февраль ойида 1 650 000 сўм ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

 

● Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.

 

Имтиёз миқдорини ҳисоблаймиз:

679 330 х 4,22 = 2 866 772,6 сўм.

Солиқ солинадиган даромад 3 283 227,4 сўмга (1 500 000 + 3 000 000 + 1 650 000 – 2 866 772,6) тенг.

Январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

3 283 227,4 х 12% = 393 987,29 сўм.

Январь ойида 195 987,29 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 198 000 сўмни (393 987,29 – 195 987,29) ташкил этади.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 3 283,23 сўмни (3 283 227,4 х 0,1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 1 633,23 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 1 650 сўмни (3 283,23 – 1 633,23) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 196 350 сўм (198 000 – 1 650) ЖШДС ўтказилади.

Ходим 1 452 000 сўм (1 650 000 – 198 00) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 500 000 сўм, февраль ойида эса – 1 650 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 000 000 сўмлик маиший техника совға қилинган.  

 

● Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (679 330 х 2,11 = 1 433 386,3 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 3 716 613,7 сўмга (1 500 000  + 2 000 000 + 1 650 000 – 1 433 386,3) тенг.

Январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

3 716 613,7 х 12% = 445 993,64 сўм.

Январь ойида 247 993,64 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 198 000 сўмни (445 993,64 – 247 993,64) ташкил этади

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 3 716,61 сўмга (3 716 613,7 х 0,1%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 2 066,61 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 1 650 сўмни (3 716,61 – 2 066,61) ташкил қилади.

Бюджетга 196 350 сўм (198 000 – 1 650) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 452 000 сўм (1 650 000 – 198 000) иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 600 000 сўм, февраль ойида эса – 1 760 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 2 700 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

● Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма ((679 330 х 1,41) + (747 300 х 1,41)) = 2 011 548,3 сўм) чиқариб ташланади;

● Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (679 330 х 4,22 = 2 866 772,6 сўм).

● Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (679 330 х 2,11 = 1 433 386,3 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

3 360 000 – 2 011 548,3 + 3 500 000 – 2 866 772,6 + 2 700 000 – 1 433 386,3 = 3 248 292,8 сўм.

Январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

3 248 292,8 х 12% = 389 795,14 сўм.

Январь ойида 305 038,3 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 84 756,84 сўмни (389 795,14 – 305 038,3) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 3 248,29 сўмни (3 248 292,8 х 0,1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 2 541,99 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 706,3 сўмни (3 248,29 – 2 541,99) ташкил қилади.

Бюджетга 84 050,54 сўм (84 756,84 – 706,3) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 1 675 243,16 сўм (1 760 000 – 84 756,84) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 900 000 сўм, февраль ойида эса – 990 000 сўм иш ҳақи тўланган.

 

● Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (СК 380-м. 5-қ.).

 

Январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

1 890 000 х 12% = 226 800 сўмга тенг.

Январь ойида 108 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 118 800 сўмни (226 800 – 108 000) ташкил этади.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 1 890 сўмни (1 890 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 900 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 990 сўмни (1 890 – 900) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 117 810 сўм (118 800 – 900) солиқ ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 871 200 сўм (990 000 – 118 800) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади январь ойи учун 1 100 000 сўмни, февраль ойи учун эса – 1 200 000 сўмни ташкил этган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 3 000 000 сўм ижара ҳақи олди.

 

● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (25.12.2020 йилдаги ЎРҚ-657-сон Қонунга 8-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 14 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 8 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 4 000 сўм белгиланган.

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара тўловидан ЖШДС ҳисоблаймиз. Унинг энг кам миқдори – 840 000 сўм (14 000 х 60) ҳақиқий тўлов суммасидан кам бўлганлиги сабабли шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

3 000 000 х 12% = 360 000 сўм.

Январь-февраль ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

2 300 000 х 12% = 276 000 сўм.

Январь ойида 132 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 144 000 сўмни (276 000 – 132 000) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 2 300 сўмни (2 300 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 1 100 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 1 200 сўмни (2 300 – 1 100) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 142 800 сўм солиқ (144 000 – 1 200) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 3 696 000 сўм иш ҳақи (1 200 000 + 3 000 000 – 144 000 – 360 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

 

*Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти январ ойи учун «СБХ»нинг 19.01.2021 йилдаги 3 (1379)-сонида чоп этилган

Прочитано: 729 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика