Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 08 / Мутахассис тушунтиради

Молиявий ижара бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишдан нимаси билан фарқ қилади

 

Корхоналар унинг қийматини бир йўла эмас, балки муайян вақт давомида қисмларга бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда мол-мулкни сотиб олишлари мумкин. Бундай вазиятларни қандай ҳисобга олишни Молия вазирлиги билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ тушунтирди.

 

– Ҳар қандай хўжалик операциясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги масалани кўриб чиқаётганда шартноманинг юридик жиҳатдан расмийлаштириш усули ва номланишидан эмас, балки операциянинг моҳияти ва иқтисодий мазмунидан келиб чиқиш зарур (СК 14-м., Концептуал асос 25-б., АВ рақами 475, 14.08.1998 й.). Шу боис, тадбиркор ўз шартномасини «сотиб олиш билан молиявий ижара» деб номлаганда, амалга оширилган хўжалик операцияси ҳақиқатда товарни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш операцияси бўлиб «молиявий ижара» тушунчасига мувофиқ келмаслигига дуч келиши мумкин.

Молиявий ижара – бу мол-мулкни 12 ойдан кўп муддатга эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш чоғида юзага келадиган ижара муносабатлари. Молиявий ижара шартномаси қуйидаги талаблардан ҳеч бўлмаганда биттасига жавоб бериши керак:

● молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарачининг мулкига ўтказилса;

● молиявий ижара шартномасининг муддати молиявий ижара объекти хизмат қилиш муддатининг 80%идан ошса ёки молиявий ижара объектининг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20%дан камни ташкил этса;

● молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, ижарачи молиявий ижара объектини молиявий ижара шартномасида белгиланадиган қатъий* нарх бўйича ҳақини тўлаб олиш ҳуқуқига эга бўлса;

● молиявий ижара шартномасининг амал қилиш даврида ижара тўловларининг жорий дисконтланган қиймати объектнинг уни молиявий ижарага топшириш пайтидаги жорий қийматининг 90%идан ошса (СК 54-м.).

Лизинг – бу молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) мол-мулкни мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун беради. Лизинг ҳам юқорида санаб ўтилган шартлардан бирига жавоб бериши керак (СК 54-м.; «Лизинг тўғрисида»ги Қонун 2-б.; ­6-сон БҲМС 8-б. ).

6-сон БҲМС ижара тўловлари, ижарага берувчининг фоиз даромадлари, минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати ҳамда дисконт ва фоиз ставкаларини аниқлашнинг бошқа кўрсаткичлари ҳисоб-китоби қоидаларини ўз ичига олади.

Агар сизнинг шартномангиз молиявий ижара (лизинг) шартларига жавоб бермаса, уни тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарни кредитга сотиш тўғрисидаги шартнома сифатида қаралиши мумкин. Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан шартнома олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартлари билан бир қаторда товарнинг нархи, тўловни амалга ошириш тартиби, муддатлари ва миқдорларини ўз ичига олиши керак (ФК 422-м.).

Тўловни бўлиб-бўлиб тўлашда активлар сотиб олувчида бўлиб-бўлиб тўлашни ҳисобга олмаган ҳолда ҳисобга қабул қилинади. Сотиб олиш қиймати ва тўловларнинг умумий суммаси ўртасидаги фарқ бўлиб-бўлиб тўлаш даври мобайнида молиявий харажатларга (фоизлар бўйича сарфлар) киритилади (5-сон БҲМС 11-б., АВ рақами 1299, 21.01.2004 й.; 4-сон БҲМС 20-б., АВ рақами 3259-сон, 30.06.2020 й.). 

 

Мол-мулкни молиявий ижарага (лизинг) бериш бўйича хизматлар улар бўйича олинган фоизли даромадлар қисмида ҚҚСдан озод этилган (СК 244-м. 1-қ. 8-б.; Рўйхат 13-б., АВ рақами 2460, 29.05.2013 й.). Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар Рўйхати. 13 Б.. ҚҚС солишдан озод этиш тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш билан олди-сотди операцияларига татбиқ этилмайди.

 

 

Мисол. Фоизли даромадлар қандай акс эттирилади

Корхона юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаларига асосан кейинчалик уларни буюртмачиларга ўтказиш учун автомобилларни сотиб олади. Шартномалар график асосида 1 йилдан ортиқ муддат давомида асосий қарз ва фоизларни тўлашни назарда тутади. Тўловдан сўнг автомобиль мурожаат қилувчига мулкка ўтказилади.

Бунда «ижара тўловлари» ва «фоизлар» ҳисоб-китобида дисконтлаш механизми назарда тутилмаган, шу боис шартнома муносабатлари молиявий ижара (лизинг) тушунчасига тўлиқ ҳажмда жавоб бермайди.

Бинобарин, автомобилни ушбу шартларда ўтказиш юклаб жўнатиш пайтида ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади (СК 239-м. 1-қ. 4-б., 242-м.).

 

*Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ушбу талаб қуйидагича ифодаланади: «ушбу ҳуқуқ сотилиш кунидаги бозор қийматидан анча паст нархда, ижара муддатининг бошида эса ушбу ҳуқуқнинг сотилишига асосланган ишончнинг мавжуд бўлиши» (6-сон БҲМС 6-б.).

Прочитано: 412 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика