Norma.uz

Шахс ҳам кадрлар бўлими ходими, ҳам меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис бўла оладими?

 

«Ишлаб чиқариш корхонаси жамоаси 60 нафар ходимдан иборат. Штат жадвалида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими мавжуд эмас. Директор бу вазифаларни алоҳида лавозим киритмасдан, кадрлар бўйича менежерга юкламоқчи. Бу қонунийми?»

 

– Ҳақиқатан, ишлаб чиқариш 50 нафар ва ундан ортиқ ходимларга эга – мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар бир ташкилот, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиши ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини киритиши шарт Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида. Акс ҳолда, 5 БҲМдан 10 БҲМгача миқдорда жаримага тушиш мумкин (МЖтК 49-м.; «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун 12-м. 1-қ.)

 

50 нафардан кам ходимларга эга ташкилотлар ММ (меҳнатни муҳофаза қилиш) хизматини ташкил этиш ёки ММ бўйича мутахассис лавозимини киритиш масаласини ўзининг фаолияти хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ўз ихтиёрига биноан ҳал қилади (Қонун 12-м. 2-қ.)

 

Шу боис алоҳида ММ бўйича мутахассис лавозими яратиш ва уни ташкилотнинг штат жадвалига киритиш – иш берувчининг тўғридан-тўғри мажбурияти.

 

Агар раҳбар ушбу лавозимга янги шахсни қабул қилишни хоҳламаса, ММ бўйича функцияни, масалан, кадрлар бўлими ходимига юклаш мумкинми?

Бундай лавозимларни ўриндошлик ёки бир неча лавозимда ишлаш тартибида эгаллашга бевосита тақиқ мавжуд эмас. ММ бўйича мутахассис функциясини амалдаги ходимга – унинг розилиги билан – ўриндошлик ёки бир неча лавозимда ишлаш тартибида топшириш мумкин.

Ташкилотда тегишли бўш иш ўрни мавжуд бўлган тақдирда ўриндошлик ҳам, бир неча лавозимда ишлаш ҳам мумкин. Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис махсус тайёргарликка эга бўлиши кераклигини унутмаслик муҳим (Қонун 12-м. 1-қ.)

Ташкилотнинг техника йўналишидаги олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлмаган ММ бўйича мутахассис функциялари юклатилган ходимлари 6 ой мобайнида камида 288 академик соат ҳажмида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қайта тайёрлашдан ўтишлари керак. Буни ишдан тўлиқ ёки қисман ажралган ҳолда амалга ошириш мумкин (Низом 12, 16-б., ВМнинг 27.04.2017 йилдаги 246-сон қарорига 3-илова).

Қуйидагилар ММ соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан шуғулланади:

● Ягона реестрига «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш» хизмат тури бўйича киритилган ММ соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчилари;

● Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази.

Ўқишни тамомлаш якунлари бўйича белгиланган намунадаги диплом берилади (246-сон Низом 13,17-б.)

 

Қайта тайёрлаш курсидан ўтишни иш берувчи таъминлаши шарт. Ва айнан у бунинг учун зарур маблағларни ажратади. Ходимлар бу харажатларни қилишмайди. Бунинг устига, ўқиш даврида уларнинг ўртача иш ҳақи сақланади (246-сон Низом 4-б.)

 

Ўриндошлик ёки бир неча лавозимда ишлаш қандай расмийлаштирилади?

Агар ходим ўзининг асосий иши билан бир қаторда асосий касб ва лавозим бўйича иш вақти давомида ММ бўйича функцияларни бажаришини хоҳласангиз, бир неча касбда ва лавозимда ишлашни расмийлаштиринг (Низом 20-б. 1-хатбошиси, ВМнинг 18.10.2012 й. 297-сон қарори билан тасдиқланган). Бунинг учун у билан меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузинг, унинг асосида эса – бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тўғрисида буйруқ чиқаринг. Қўшимча келишувда қуйидагиларни баён этинг:

● топширилаётган ишнинг ҳажми ва мазмуни;

● ходим уни бажарадиган муддат;

● қўшимча ҳақ миқдори. У томонларнинг келишувига биноан белгиланади, бироқ бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаш бўйича лавозим маоши (тариф ставкаси)нинг 50%идан ошиши мумкин эмас, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно (297-сон Низом 24, 25-б.)

Агар ходим ММ бўйича функцияларни асосий ишдан бўш вақтда бажаришини истасангиз, ўриндошликни расмийлаштиринг. Бунинг учун ички ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузинг (297-сон Низом 5-б. 2-хатбошиси). Унда қуйидагиларни кўрсатинг:

● ходимнинг лавозим вазифалари (ёки ММ бўйича мутахассис лавозим йўриқномасига ҳавола беринг);

● иш вақти режими.

Шуни назарда тутингки, ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (297-сон Низом 7-б.)

Ходим асосий иш жойида озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин. Иш вақтини ҳисобга олишни асосий иш бўйича ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритинг.

Ходимга меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 11-15-бандлари талабларига мувофиқ белгиланг.

Меҳнат шартномаси асосида ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаринг ва у билан ходимни таништиринг. Т-2-сон шаклдаги шахсий варақани юритинг ва, агар ходим бу ҳақда ёзма равишда ариза берса, меҳнат дафтарчасига ёзув киритинг (Йўриқноманинг 2.12-б. 9-хатбошиси, АВ рақами 402, 29.01.1998 йил).

 

Ленара Хикматова,

«Norma» МЧЖнинг кадрлар масалалари бўйича эксперти.

Прочитано: 736 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика