Norma.uz

Суд ходимларига пенсия тайинлаш тартиби ўзгартирилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2020 йилдаги 783-сон қарори билан Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 9.01.2019 йилдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

 

Ҳужжат Президентнинг «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (24.07.2020 йилдаги ПФ-6034-сон) мувофиқ қабул қилинган.

Ҳужжатда белгиланишича, Олий суди аппарати раҳбари, бошқарма бошлиқларига нисбатан Олий суд судьялари учун белгиланган, Олий суднинг бошқарув ходимлари таркибига киритилган бошқа ходимларига нисбатан эса, вилоят судлари судьялари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

Бунда қайд этилган шартлар фақат муқаддам судьялик лавозимида ишлаган шахсларга нисбатан қўлланилиши, ушбу шахсларнинг шу лавозимларда ишлаган вақти судьялик стажига қўшилиши ва пенсия тайинлашда ҳисобга олиниши белгиланган.

Энди Судьялар олий мактабидаги ўқиш даври ишга стажига қўшилади, бироқ МСК аъзоси сифатида ишланган давр ҳисобга олинмайди.

Ногиронлик пенсиясини тайинлашда ёшга доир чекловлар олиб ташланди. I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган 50 ёшдаги ва ундан ошган шахслар ногиронлик юзага келгунига қадар судья сифатида 10 йиллик иш стажи мавжуд бўлганда, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (илгари 60 ёшгача эди).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) 16.12.2020 йилда расман эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова. 

 

Маълумот учун!

Ногиронлик пенсияси пенсия тайинлаш учун етарли ИШ СТАЖИГА эга бўлмаган умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳлар НОГИРОНЛАРИГА мавжуд иш стажига мутаносиб МИҚДОРДА тайинланади.

Прочитано: 468 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика