Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 3 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

 

2021 йилнинг январь ойи учун

Январь ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160;

36 соатлик иш ҳафтасида – 144.

Иш кунлари сони: 

5 кунлик иш ҳафтасида – 20;

6 кунлик иш ҳафтасида – 24.

 

  • Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг ­381-моддаси).
  • 2020 йил 1 февралдан МҲЭКМ 679 330 сўм миқдорида белгиланган (30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон қарорнинг ­7-банди). Январь ойида МҲЭКМ 679 330 сўмни ташкил этади.
  • Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).
  • Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (Солиқ кодексининг 385-моддаси 7-қисми).

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

Ходимга январь ойида 1 200 000 сўм иш ҳақи тўланган.

 

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган солиқ:

1 200 000 х 12% = 144 000 сўмга тенг.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 1 200 сўмни (1 200 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь ойи учун бюджетга 142 800 сўм (144 000 – 1 200) ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 1 056 000 сўм (1 200 000 – 144 000) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 2 000 000 сўм ҳақ тўланган.

  • Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

2 000 000 – (679 330 х 1,41) = 1 042 144,7 сўмга тенг.

Январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

1 042 144,7 х 12% = 125 057,36 сўм.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 1 042,14 сўмни (1 042 144,7 х 0,1%) ташкил қилади.

Бюджетга 124 015,22 сўм (125 057,36 – 1 042,14) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 874 942,64 сўм (2 000 000 – 125 057,36) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромад имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 900 000 сўм ҳақ тўланган.

  • Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:

679 330 х 1,41 = 957 855,3 сўм.

Ходимнинг даромади (900 000 сўм) имтиёз суммасидан (957 855,3 сўм) кам бўлганлиги сабабли январь ойи учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Ходим қўлига 900 000 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 500 000 сўм ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.

 

Имтиёз миқдорини ҳисоблаймиз:

679 330 х 4,22 = 2 866 772,6 сўм.

Солиқ солинадиган даромад 1 633 227,4 сўмга (1 500 000 + 3 000 000 – 2 866 772,6) тенг.

Январь ойи учун солиқни ҳисоблаймиз:

1 633 227,4 х 12% = 195 987,29 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 1 633,23 сўмни (1 633 227,4 х 0,1%) ташкил этади.

Январь ойи учун бюджетга 194 354,06 сўм (195 987,29 – 1 633,23) ЖШДС ўтказилади.

Ходим 4 304 012,71 сўм (1 500 000 + 3 000 000 – 195 987,29) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда
ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 500 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 000 000 сўмлик маиший техника совға қилинган.

  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (679 330 х 2,11 = 1 433 386,3 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 2 066 613,7 сўмга (1 500 000 + 2 000 000 – 1 433 386,3) тенг.

Январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

2 066 613,7 х 12% = 247 993,64 сўм.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 2 066,61 сўмга (2 066 613,7 х 0,1%) тенг.

Бюджетга 245 927,03 сўм (247 993,64 – 2 066,61) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 252 006,36 сўм (1 500 000 – 247 993,64) иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 600 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 2 700 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

  • Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (679 330 х 1,41 = 957 855,3 сўм) чиқариб ташланади;
  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (679 330 х 4,22 = 2 866 772,6 сўм).
  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (679 330 х 2,11 = 1 433 386,3 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

1 600 000 – 957 855,3 + 3 500 000 – 2 866 772,6 + 2 700 000 – 1 433 386,3 = 2 541 985,8 сўм.

Январь ойи учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

2 541 985,8 х 12% = 305 038,3 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 2 541,99 сўмни (2 541 985,8 х 0,1%) ташкил этади.

Бюджетга 302 496,31 сўм (305 038,3 – 2 541,99) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 4 794 961,7 сўм (1 600 000 + 3 500 000 – 305 038,3) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 900 000 сўм иш ҳақи тўланган.

  • Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса - яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 380-моддаси 5-қисми).

 

Январь ойи учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

900 000 х 12% = 108 000 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 900 сўмни (900 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь ойи учун бюджетга 107 100 сўм (108 000 – 900) солиқ ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 692 000 сўм (800 000 – 108 000) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади январь ойи учун 1 100 000 сўмни ташкил этган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 3 000 000 сўм ижара ҳақи олди. 

  • Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (25.12.2020 йилдаги ЎРҚ-657-сон Қонунга 8-илова).

 

  • Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 14 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 8 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 4 000 сўм белгиланган.

 

  • ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара тўловидан ЖШДС ҳисоблаймиз. Унинг энг кам миқдори – 840 000 сўм (14 000 х 60) ҳақиқий тўлов суммасидан кам бўлганлиги сабабли шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

3 000 000 х 12% = 360 000 сўм.

Январь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

1 100 000 х 12% = 132 000 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 1 100 сўмни (1 100 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь ойи учун бюджетга 130 900 сўм солиқ (132 000 – 1 100) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 3 608 000 сўм иш ҳақи (1 100 000 + 3 000 000 – 132 000 – 360 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1129 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика