Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 1500-5
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис
Ш.КУДБИЕВ.
Тошкент ш.,
2020 йил 24 ноябрь
2020-43-сон.
ЎзР ДСҚнинг 2020 йил 24 ноябрдаги 2020-43-сон қарорига
ИЛОВА
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИЛАЁТГАН ИДОРАВИЙ
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 10 июлдаги 2005-42-сон «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1500, 2005 йил 29 июль) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2005 йил, 30-31-сон, 238-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 19 октябрдаги 2008-42-сон «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1500-1, 2008 йил 4 ноябрь) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2008 йил, 44-45-сон, 448-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 10 октябрдаги 2012-29-сон «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1500-2, 2012 йил 9 ноябрь) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2012 йил, 45-сон, 520-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 5 октябрдаги 2015-31-сон «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1500-3, 2015 йил 8 октябрь) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2015 йил 40-сон, 524-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 26 декабрдаги 2017-75-сон «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1500-4, 2018 йил 8 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 10/18/1500-4/0527-сон).
*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 4.12.2020 йилдан кучга кирди.