Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 48 / Жавоб берамиз

ЖШДС ва чет эллик фуқароларнинг даромадлари

 

Россия компаниясининг Ўзбекистондаги доимий муассасасида РФ фуқаролари ишлайди. Ходимлар компаниянинг бош офисидан иш ҳақи олишади, ДМ уларга иш ҳақи ҳисобламайди ва тўламайди.

Ўзбекистондан ташқарида олинган даромадларга ЖШДС солинадими? 

 

– Қуйидаги жисмоний шахслар ЖШДС тўловчилар ҳисобланади:

● Ўзбекистон резидентлари;

● Ўзбекистондаги манбалардан даромад олувчи норезидентлар (СК 364-м.).

Жисмоний шахсларнинг солиқ резидентлигини аниқлаш қоидаси СКнинг 30-моддасида белгиланган.

Қуйидагилар ЖШДСни ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди:

● жисмоний шахсга даромад тўлайдиган солиқ агентлари;

● жисмоний шахс мустақил равишда (СК 385-м. 1-қ.).

 

Норезидентларнинг даромадларига солиқ солишда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари қоидалари инобатга олинади (СК 6-м.).

 

Ўзбекистонда даромад олинган бўлса

Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият кўрсатадиган норезидент бўлган юридик шахслар ЖШДС бўйича солиқ агентлари ҳисобланади (СК 386-м. 1-қ. 3-б.).

Агар Ўзбекистонда ишлайдиган чет эллик жисмоний шахсларнинг фаолияти доимий муассаса фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлса, ДМ:

● ходимларга даромадларни ҳисоблаши ва тўлаши;

● солиқ агенти сифатида ЖШДСни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши керак.

Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш тўлов манбаида тўловлар Ўзбекистоннинг ичкарисида ёки ташқарисида қилинганлигидан қатъи назар амалга оширилади (СК 400-м. 1-қ.).

ДМ норезидентларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан, СКда назарда тутилган имтиёзларни қўлламаган ҳолда, 20% ставка бўйича ЖШДСни ушлаб қолади (СК 366-м. 1-қ. 2-б., 382-м. 3-б.).

Агар жисмоний шахс Ўзбекистон резидентига айланса, унинг даромадларига 12% бўйича солиқ солинади (СК 381-м. 1-қ.).

 

ЖШДСни ушлаб қолмаган солиқ агенти ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ва у билан боғлиқ пеняни бюджетга ўтказиши шарт (СК 386-м. 3-қ.).

 

Ўзбекистоннинг ташқарисида даромад олинган бўлса

Агар норезидент бўлган жисмоний шахс Ўзбекистоннинг ташқарисидаги манбалардан даромад олса (доимий муассаса норезидентга даромад ҳисобламайди ва тўламайди), жисмоний шахс ушбу даромадлардан ЖШДС тўламайди (СК 364-м.).

Ўзбекистоннинг солиқ резидентларига айланган жисмоний шахслар барча даромадлардан – Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадлардан ҳам, унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлардан ҳам ЖШДС тўлашлари керак.

Резидентнинг Ўзбекистондан ташқарисидаги манбалардан олган даромадларига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида ЖШДС солинади (СК 57-боби).

Резидент бўлган жисмоний шахс жами йиллик даромади тўғрисида декларацияни доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади.

Декларация бўйича солиқни тўлаш муддати – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай.

2019 йил учун декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилган эди (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармоннинг ­5-банди «г» кичик банди).

 

Жорий йилнинг 1 апрелига қадарЎзбекистоннинг резидентига айланган чет эллик жисмоний шахс олдинги йил учун декларация топширади.

Ўзбекистоннинг резиденти бўлган чет эллик ЖШДС солинадиган даромад келтираётган фаолиятини тугатган ва Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетаётган бўлса, у чиқиб кетишидан 1 ой аввал жорий йил учун даромадлар бўйича декларация тақдим этиши лозим. Бу ҳолда декларация бўйича солиқни тўлаш декларация тақдим этилган санадан эътиборан 15 кун ичида амалга оширилади.

Агар Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган чет эллик жорий йилнинг 1 февралига қадар чет элга доимий яшашга чиқиб кетса, жорий йил учун даромадлар бўйича декларация тақдим этилмайди (СК 397-м.).

 

Олег ЦОЙ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 280 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика