Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 45 / Жавоб берамиз

Чет эллик ходимга «касаллик варақаси» бўйича ҳақ тўлаш: бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари

 

Корхонада меҳнат шартномаси асосида чет эллик ходим – бошқа давлат фуқароси ишлайди. У бетоб бўлиб қолди, ишга чиқмади. Оқибатда – компания директори номига касаллик вақти учун ҳақ тўлашни сўраб ариза ёзди. Корхона ҳақ тўлаши керакми? Чет эллик ходим, корхона унинг асосида ҳисоблашни амалга ошириши мумкин бўлган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини қаердан олиши мумкин? «Касаллик варақаси»  бўйича ҳисоблаш қандай амалга оширилади? 

 

Чет эл фуқаролари – Ўзбекистон фуқаролари каби меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари (МК 14-м.). Чет эллик ходимларга, башарти ишга қабул қилишда барча зарур талабларга риоя қилинган тақдирда Ўзбекистоннинг меҳнат қонунчилигининг амал қилиши татбиқ этилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлашини ва тўланишини МК кафолатлайди (МК 285-м.). Нафақа қуйидаги ҳолларда берилади:

● вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);

● санаторий-курортларда даволанганда;

● касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;

● карантинда;

● сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;

● меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда (Низомнинг 9-б., АВ рақами 1136, 8.05.2002 й.).

Ходимга нафақа, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда, синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб, пайдо бўлса берилади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олиш учун компания ходими, мазкур ҳолатда – чет эл фуқароси, яшаш жойи ёки ҳисобга олинган жойидаги давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволовчи шифокорига мурожаат қилиши керак.

Хусусий даволаш-профилактика муассасалари, агар уларда вақтинча меҳнатга қобилиятсизликни экспертизадан ўтказиш учун етарли малакага эга ходим мавжуд бўлса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини беришга ҳақлидирлар.

 

Корхона бухгалтери, агар ходим белгиланган шаклда касаллик варақасини тақдим этмаган бўлса, касаллик вақтида ходимга ҳисоблашни амалга ошириши мумкин эмас. Корхона раҳбарининг буйруғи, ўзича, мазкур ҳолатда тўлов учун жиддий асос бўлмайди.

 

Нафақа миқдори ходимнинг иш стажига боғлиқ ҳолда табақалаштирилади. Стаж меҳнат дафтарчаси маълумотлари асосида аниқланади.

Нафақа ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаганлигига боғлиқ ҳолда – иш ҳақининг 60%идан 100%игачани ташкил қилиши мумкин (МК 285-м.).

Қуйидаги умумий иш стажида:

● 8 йил ва ундан ортиқ бўлганда – нафақа иш ҳақининг 80%и миқдорида тўланади;

● 8 йилгача бўлганда – иш ҳақининг 60%и миқдорида тўланади (Низимнинг 28-б.).

Меҳнат кодекси корхонага ўзининг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича тўловни меҳнат стажидан ва фуқаролигидан қатъи назар иш ҳақининг 100%и миқдорида белгилашга рухсат беради.

Барча ҳолларда нафақа миқдори энг кам иш ҳақидан кам бўлмаслиги ва унга нафақа ҳисобланадиган иш ҳақидан юқори бўлмаслиги керак (Низомнинг 30-б.).

Корхона учун меъёрлар бўйича нафақа ҳисоблаш бошқа даромадларга киради, меъёрлардан ортиғи эса – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги харажатларга киради. Ходим банд бўлган харажатлар марказига ҳисобланади (Дт 2000-«Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар» ёки 9400-« Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар»). 

 

Солиқ ҳисоби

Ушбу харажатлар фойда солиғи бўйича чегириладиган харажатлар бўлиши учун (СК 305-м.), уларнинг аҳамиятини корхонанинг Солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсатида асослашни тавсия қиламиз.

Компания ССҲСда меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари (хусусан – чет эллик ходимга касаллик варақаси бўйича тўлов) – бу қонун ҳужжатларидан (Меҳнат кодекси) келиб чиқадиган харажатлар эканлигини акс эттириши керак (СК 305-м. 4-қ. 3-б.).

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича ҳисоблашлар ҳисобини бухгалтерия ҳисобининг алоҳида счётларида юритишни тавсия қиламиз. Масалан, агар корхона ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича 100 фоизлик ҳисоблашни тўласа, жисмоний шахснинг даромадлари СК бўйича турли моддаларда таснифланади:

Нафақа ҳисоблаш

 

СК бўйича даромаднинг таснифи

 

СКнинг моддаси

 

Ижтимоий солиқ таркибида акс эттириш

 

1136-сон Низом меъёрлари бўйича ҳисоблаш

 

Бошқа даромадлар

 

СК 377-м. 15-б.

 

Ижтимоий солиқ бўйича солиқ базасига киритилмайди

 

Локал ҳужжатлар бўйича меъёрдан ортиқ ҳисоблаш

 

Ишланмаган вақт учун меҳнатга ҳақ тўлаш

 

СК 374-м. 9-б.

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради. Ижтимоий солиқ солинади

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби

Нафақа ҳисоблаш мисолини кўриб чиқамиз.

Ходим (савдо вакили) 1 500 000 сўм иш ҳақига эга. У 8 кун учун касаллик варақасини тақдим этди ва 14 кунни ишлаб берди. Жамоа шартномасига асосан касаллик варақаси учун иш ҳақининг 100%и миқдорида ҳақ тўланади, қонун ҳужжатлари бўйича ҳисоблаш суммасининг ­60%ига ҳақ тўлаш лозим.

1. Кунлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқарамиз:

1 500 000 : 22 и.к. = 68 182 сўм.

2. Касаллик варақаси суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

68 182 х 8 и.к. = 545 456 сўм.

3. Ишлаб берилган вақт учун ҳақ тўлашни ҳисоблаб чиқарамиз:

68 182  х 14 и.к. =  954 544 сўм.

4. Бухгалтерия ҳисоби:

Операциянинг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Ҳисоблаш суммаси

 

Иш ҳақи ҳисоблаш

 

Дт 9410-«Реализация харажатлари»

Кт 6710.1-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

954 544

 

Нафақа ҳисоблаш 60% (Йўриқнома бўйича меъёр)

 

Дт 9410-«Реализация харажатлари»

Кт 6710.2.1-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

327 274

 

Локал ҳужжат бўйича меъёрдан 40% ортиқ нафақа ҳисоблаш

 

Дт 9410-«Реализация харажатлари»

Кт 6710.2.21-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

218 182

 

 

 

5. Ижтимоий солиқни ҳисоблаш:

(954 544 + 218182) х 12%= 140 727 сўм.

Дт 9410-«Реализация харажатлари»

Кт 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

Таҳлилий счётлар бўйича бундай бўлиш бухгалтерга солиқлар ҳисоб-китобида чалкашиб кетмаслик имконини беради. 

 

Саволларга «Profi Training» бизнес-мураббийи,

молиявий директори Юлия ПАКИДИШЕВА

(ACCA DipIFR, CAP) жавоб берди.

Прочитано: 429 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика