Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 44 / Жавоб берамиз

Қурилиш асосий фаолият тури бўлмаганда

 

Қурилиш соҳасида ушбу фаолият тури асосий ҳисобланмаган корхоналар фаолият юритиши мумкин. Мазкур ҳолатда қандай қилиб даромадларни тўғри аниқлаш ва уларга айланмадан олинадиган солиқни солиш юзасидан «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА тушунтириш берди. 

 

– Ташкилот қурилиш асосий фаолият тури ҳисобланмаган тақдирда ҳам қурилиш хизматларини кўрсатишга ҳақли. Мазкур ҳолатда қурилиш хизматларидан олинадиган даромад ёрдамчи пудратчи ташкилотлар томонидан бажариладиган ишлар қийматини чегирмаган ҳолда аниқланади.

 

МИСОЛ. Ишлаб чиқариш корхонаси 2020 йилнинг IV чорагида қуйидаги даромадларга эга бўлган:

тайёр маҳсулотни реализация қилишдан даромад – 150 млн сўм;

қурилишдан олинган даромад (шартнома бўйича) – 50 млн сўм, шу жумладан ёрдамчи пудратчи ташкилотга 30 млн сўм тўланган.

1. Ҳисобот чораги учун асосий фаолият турини аниқлаймиз:

Фаолият тури


Даромад суммаси


Умумий ҳажмдаги улуши


Ишлаб чиқариш

 

150 000 000

 

75%

 

Қурилиш

 

50 000 000

 

25%

 

Жами

 

200 000 000

 

100%

 

 

2020 йилнинг IV чораги учун асосий фаолият тури ишлаб чиқариш (75%) ҳисобланади.

2. Қурилиш асосий фаолият тури бўлмаганлиги сабабли қурилиш хизматларини кўрсатишдан олинган жами даромадни (50 млн сўм) ёрдамчи пудратчи ташкилотга тўланган хизматлар ҳақини чегирмаган ҳолда солиқ солинадиган даромадга киритамиз.

Ҳисобот чораги якуни бўйича қурилишдан олинган даромад устун бўлмаганда, сиз қурилиш ташкилоти бўлмай туриб қурилишдан олинган даромадларни ёрдамчи пудратчи ташкилот хизматларига оид харажатларни чегирган ҳолда тан олган бўлсангиз (50 – 30 = 20 млн сўм), ёрдамчи пудратчи ташкилот хизматлари суммасини солиқ базасига киритишингиз лозим.

Прочитано: 460 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика