Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Мутахассис маслаҳати

Қандай қилиб «импорт» ҚҚСнинг ҳисобини юритиш ва ҳисобга олиш мумкин

 

Агар имтиёз мавжуд бўлса, «импорт» ҚҚС ҳисоби қандай юритилади?

Импорт қилувчи корхоналар бухгалтерларида имтиёздан фойдаланишда ҚҚС бўйича ҳисобга олиш механизмини қўллаш ва хизматлар импортини ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида акс эттириш тартиби билан боғлиқ саволлар туғилади. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди.

 

Олиб киришда ҚҚСдан озод этилган товарлар рўйхати СКнинг 246-моддасида келтирилган.

2020 йилга қадар ҚҚС бўйича имтиёзлар, шу жуладан импорт қилишда, қуйидагича бўлиши мумкин эди:

● мақсадли – бўшайдиган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шарти билан;

● мақсадсиз – бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назарда тутмайдиган.

2020 йилдан бошлаб ҚҚС бўйича мақсадли имтиёзлар тақдим этиш, шу жумладан импорт бўйича, бекор қилинди (СК 75-м. 8-қ.).

Агар сиз 2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан назарда тутилган «импорт» ҚҚС бўйича имтиёздан фойдаланган бўлсангиз, у унинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 4-м.). Бироқ у мақсадли бўлса – 2020 йил 1 апрелдан бошлаб бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш талаби бекор қилинган (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 11-хатбошиси; МВнинг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сон хатининг 13-б.). Имтиёз қўлланилиши натижасида бўшаган ва 2020 йил 1 апрелга қадар фойдаланилмаган мақсадли маблағлар унинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг бир йил давомида имтиёз тақдим этишда белгиланган мақсадларга йўналтирилиши мумкин (СК 75-м. 7-қ.).

 

Мақсадсиз имтиёз бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Бухгалтерия ҳисобида мақсадсиз имтиёзлар баланс счётларида акс эттирилмайди. Уларни балансдан ташқари 013-счётда «ҚҚС бўйича вақтинчалик солиқ имтиёзлари» шу счётнинг дебетида имтиёз суммасини акс эттирган ҳолда юритинг (Низомнинг 3-§, АВ рақами 1463, 2.04.2005 й).

Имтиёзли даври тугагач, балансдан ташқари ­013-счётда дебет бўйича ҳисоби юритиладиган бўшаган маблағлар суммасини шу счётнинг кредитига ҳисобдан чиқаринг. Имтиёз суммасини молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида ҳам акс эттиринг.

 

МИСОЛ. ҚҚС тўловчиси бўлган корхона божхона тўловлари бўйича мақсадсиз имтиёздан фойдаланади

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хом ашёни (акциз солиғи солинмайдиган товар) импорт қилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ички бозорда реализация қилинади. Хом ашёнинг контракт суммаси – 100 000 минг сўм.

Корхона олиб кириладиган хом ашё бўйича бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш шартисиз божхона тўловларини тўлашдан озод этилган.

Хом ашёнинг божхона қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари, шу жумладан ҚҚС 31 425 минг сўмни ташкил этди.

Бухгалтерия ҳисобида импорт қилинган хом ашё бўйича ҚҚС мақсадсиз имтиёз мавжуд бўлган тақдирда қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

Импорт қилинган хом ашё кирим қилинди

 

100 000

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Божхона тўловларининг, шу жумладан ҚҚСнинг имтиёзли суммаси акс эттирилди

 

31 425

 

013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)»

 

 

 

 

 

Солиқ ҳисоботида хизматлар импорти бўйича ҚҚС қандай акс эттирилади?

Агар сизга Ўзбекистон солиқ органларида ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга олинмаган чет эллик шахслар хизматлар кўрсатса ва Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилса, сиз солиқ агенти сифатида уларнинг қийматидан солиқ тўлашингиз шарт. Бунда солиқ агенти бундай вазиятда у ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга олинганлиги ёки олинмаганлигидан қатъи назар, ҚҚСни тўлайди (СК 255-м. 6-қ.).

Агар сиз ҚҚС тўловчи бўлсангиз, солиқнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати асосида тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритишингиз мумкин (СК 255-м. 9-қ., 266-м. 1-қ. 4-б.).

Солиқ агентлари сотиб олинган импорт қилинган хизматлардан ҚҚС бўйича алоҳида ҳисобот – Чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этадилар (1-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.). Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатлари:

ҚҚС тўловчиси бўлган солиқ агентлари учун – амалда хизматлар сотиб олинган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай;

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари учун – солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай (СК 273-м. 4-қ.).

Хизматлар импорти бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш учун ҚҚС тўловчиси бўлган солиқ агенти унинг суммасини ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттириши керак. Бунинг учун бир томонлама ЭҲФ шакллантиринг ва уни Харидлар реестрига (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) киритинг. Бунда ҚҚСни тўлаш санаси ушбу ЭҲФнинг санаси бўлиши керак.

 

Мисол. Хизматлар импорти бўйича ҚҚСни солиқ ҳисоботида акс эттириш

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга олинмаган хорижий компания хизматларидан фойдаланди. Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланади. Улар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатнома 2020 йил сентябрь ойида расмийлаштирилган, улар қийматидан ҚҚС октябрда тўланган. 

 

Корхона чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини 20 октябрдан кечиктирмай топшириши керак. Октябрь ойида ҚҚСни тўлаган ҳолда солиқ тўланган сана билан бир томонлама ЭҲФ шакллантириш ва уни 20 ноябрдан кечиктирмай тақдим этиладиган октябрь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттириш зарур. Шу тариқа, октябрь ойида, хизматлар импорти қийматидан тўланган ҚҚС ҳисобга олинади.

Прочитано: 181 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика