Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 42 / Норматив лойиҳалар

Меҳнат кодекси лойиҳаси: меҳнат шартномасини бекор қилиш, ўзгартириш ва тўхтатиш қоидалари

 

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи аъзоси, эксперт Алексей НИЯЗМЕТОВ меҳнат шартномасини бекор қилиш, ўзгартириш ва тўхтатиш борасида қандай ўзгаришлар киритилишини гапириб берди. 

 

 

Меҳнат шартномасини бекор қиламиз

– Тажрибали раҳбарлар ва кадрлар бўлими ходимларида талабгор суҳбатдан ўтган ва тест топшириқларини бажарган ҳамда меҳнат вазифалари ва шароитлари билан таништирилган, ҳатто меҳнат шартномасини имзолаб келишилган санадан ишга тушишга ваъда берган ҳолларда ҳам у куни келганда ишга чиқмай қолган воқеаларни эслашлари мумкин. Бундай вазиятда иш берувчи қандай йўл тутиши керак?

Нима бўлганини аниқлаш керак, балки касал бўлиб қолгандир (касаллик варақаси очилган-очилмаганлиги суриштириш керак).

Боғланишга ва тушунтириш олишга уриниб кўриш лозим.

Бундай қилишнинг имкони бўлмаганда – иш жойида бўлмаганлиги тўғрисида далолатнома тузиш ва почта алоқаси орқали меҳнат шартномаси бекор қилинишидан 3 кун олдин унга огоҳлантириш юборилиши керак (бунда қоидаларни бир марта қўпол равишда бузиш ҳолати ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки меҳнат шартномасида белгиланган бўлиши шарт).

Рўйхат мавжуд бўлмаса, яна бир кун кутиб кейин яна бир далолатномани тузиш лозим, меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлик учун ишдан бўшатиш мақсадида ишга келинмаган биринчи кун учун интизомий жазо қўллаш тўғрисида буйруқ чиқариш лозим.

Ёки бу кунлар учун компенсация тўлаб, сўнгра меҳнат дафтарчасига яна бир ёзув киритиш, буйруқдан кўчирма қилиш, иш ҳақи тўғрисида маълумотнома бериш керак. 

Ушбу шахс 2 ҳафтадан кейин касаллик варақаси билан келса, уни ишга тиклашга тўғри келади... Бу ходим ҳали бир кун ҳам ишламаган.

Шу боис меҳнат шартномасини бекор қилишнинг янги институтини жорий этиш тақозо этилмоқда.

Янги МК бўйича, агар ходим иш бошланадиган кунда ишга келмаган бўлса, бехавотир меҳнат шартномасини бекор қилишингиз мумкин. Бундай бекор қилиш юридик оқибатларни келтириб чиқармайди (истисно ҳолатлар қуйида келтирилган).

Шартнома бекор қилинишини буйруқ билан расмийлаштирамиз. Ходим сўраганда ушбу буйруқнинг нусхасини берамиз. Бунда меҳнат дафтарчасига ҳеч қандай ёзувлар киритилмайди ва меҳнат муносабатлари бекор қилиниши ҳақида қўшимча битим расмийлаштирилмайди. Буйруқдан ташқари, сиз фақат ходим биринчи иш кунида ишда бўлмаганлиги тўғрисида далолатнома тузишингиз тавсия  қилинади.

 

Сиз барибир ходимга касаллик варақаси бўйича тўлов ёки давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақани тўлайсиз. Бутун давр учун – меҳнат шартномаси тузилган кундан бошлаб бекор қилинган кунгача тўлов тўланади, бекор қилинган кун ҳам қўшиб ҳисобланади. Бунда юқорида кўрсатилган қоғозбозликлар бўлмайди ва шахсни ишга олишга тўғри келмайди. Тўлов учун асос – касаллик варақаси ва директор фармойиши. Хотиржам бўлиш учун алоҳида буйруқ чиқаринг.

 

Ходимни бошқа ишга ўтказамиз

Янги таҳрирдаги МК лойиҳасида бошқа ишга ўтказиш тартиби батафсил келтирилади ва айрим процессуал жиҳатлар очиқ-ойдин кўрсатилган.

Хусусан, бошқа ишга ўтказишда ходим янги ишнинг моҳияти, меҳнат шароити ва уни бажариш билан боғлиқ ҳужжатлар билан таништирилиши лозим. Буни имзо чектирган ҳолда (шундай қилган маъқул) ҳамда бошқа ишга ўтказишга розилигини олишдан олдин (мажбурий тартибда) амалга оширинг.

Ишлаб чиқаришдаги зарурат ёки туриб қолиш туфайли ходимни унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказиш календарь йил давомида 60 кундан (жамланганда) ошмаслиги лозим. Акс ҳолда у доимий ҳисобланади. Дарвоқе ходимнинг розилигисиз (юзага келадиган оқибатлари билан).

 

Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборамиз

Бу ҳам янги норма. Амалиётда, масалан, созлаш-ишга тушириш ёки қурилиш ишларида пудратчи ходимнинг мунтазам ишда бўлиши (буюртмачининг ходимларини ўқитиш, техник қўллаб-қувватлашни таъминлаш учун) талаб этилади. Бунда анча узоқ муддатлар – 1 йил ёки ундан ортиқ вақт ҳақида сўз боради.

Ушбу даврда мутахассислар ўз иш берувчилари учун эмас, балки бошқа ташкилотга ишлайдилар. Бироқ улар фақат муайян муддатгагина ишга олинади. Бундай ҳолларда амалдаги тартиб нима қилишни тақоза этади?

Пудрат ташкилоти раҳбарияти – тарафларнинг келишувига биноан меҳнат шартномасини бекор қилиши ва барча тегишли тартиб-таомилларни амалга ошириши, келишилган муддат тугаганидан кейин ходимни қайтадан ишга олиши лозим.

Ходим – ишга қабул қилиш учун ҳужжатларни янги иш берувчига тақдим этиши ва у билан муддатли меҳнат шартномасини тузиши, ушбу меҳнат шартномаси муддати тугаганидан кейин аввалги иш берувчига қайтадан ишга олишини сўраб мурожаат қилиши керак.

Буюртмачи ташкилот раҳбари – ходимни ишга қабул қилиши, у билан муддатли меҳнат шартномасини тузиши, меҳнат дафтарчасига ёзувларни киритиши лозим. Келишилган муддат тугаганидан кейин меҳнат шартномасини бекор қилинади.

Мазкур занжирда узилиш бўлганда нима қилиш керак? Масалан, ишлаб чиқарувчи-буюртмачи мутахассисни ишга қабул қилишни рад этганда. Бу мураккаб таомил бўлиб, барча тарафлар учун хатарлар юзага келиши мумкин.

Хизмат сафарига юбориш институти ушбу масалани осон ва оддийгина ҳал эта олади. Ходим ишдан бўшатилмайди, балки меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тўхтатиб турилади (меҳнат шартлари ўзгартирилади).

Ходимни унинг розилиги билан (ёзма шаклдаги) хизмат сафарига юборилади. Максимал муддат 2 йилдан ошмаслиги керак (1 йил – мажбурий борилади + 1 йил – тарафларнинг розилиги бўйича). Янги иш берувчи алоҳида муддатли меҳнат шартномасини тузади.

Ходимни хизмат сафари тугаганидан кейин аввалги иш жойига ишга қўйилади. Тўхтатилган шартноманинг амал қилиши автоматик тарзда тикланади, лекин буйруқ чиқарган маъқулроқ.

Процессуал жиҳатларни (хизмат сафарига юбориш, муддатни узайтириш, ходимни ишга қайтариш ва ҳ.к.) асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномасига қўшимча битим билан мустаҳкамлашни ва буйруқ чиқаришни тавсия этамиз.

Шу тариқа, ҳатто ушбу занжирда узилиш юз берганда ҳам, ходим кафолатга эга бўлади, иш берувчида эса расмийлаштириш жараёни сезиларли даражада қисқаради.

 

Ишдан четлаштирамиз

Ишдан четлаштириш институти амалдаги МКда ҳам келтирилган. Бироқ янги таҳрирдаги МКда ушбу масалага катта эътибор қаратилмоқда.

Масалан, ходим ишдан четлаштирилганда унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ҳолатлар белгиланган:

  • ходим меҳнат муҳофазаси соҳаси бўйича таълим олмаган ҳамда унинг ушбу соҳадаги билим ва кўникмалари текширувдан ўтказилмаган бўлса ёки ўзининг айби билан бўлмаса-да мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган бўлса;
  • ходимни унга нисбатан хизмат суриштируви ўтказилаётганлиги сабабли ишдан четлатилганда.

Ишдан четлаштиришни буйруқ билан расмийлаштиринг. Унда қуйидагиларни кўрсатинг:

  • ишдан четлаштириш сабабларини;
  • ишдан четлаштириш муддатини;
  • ходимнинг иш ҳақи сақланиш-сақланмаслигини.

Ходимни имзо чектириб буйруқ билан таништиринг. У имзолашни рад этганда, иккита гувоҳ ҳозирлигида далолатнома тузинг. Ходимни объектив сабабларга кўра буйруқ билан таништиришнинг имкони бўлмаганда, буйруқ нусхасини буюртма хат билан почта орқали юборинг. Сизда буйруқ чиққан пайтдан бошлаб 3 кун муддат бўлади.

Ходимнинг илтимосига кўра буйруқнинг тасдиқланган нусхасини беринг. Муддат аввалгидек – мурожаат қилинган пайтдан эътиборан 3 кун.

 

Ишдан четлаштириш муддати тугаганидан кейинги биринчи иш куниданоқ ходим ишга киришиши лозим.

 

 

Меҳнат шартномасини тўхтатамиз

Меҳнат шартномасини тўхтатишга оид кўп ўзгартиришлар киритилган. Асосийларини қисқача айтиб ўтамиз:

 

1 Меҳнат шартномасини тўхтатиш учун асос кўпаяди ва регламентация, шу жумладан процессуал тартибга солиш батафсил берилади (масалан, ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойга кўчишни рад этади ёки давлат сирига рухсат бериш, агар бажариладиган иш шуни тақозо этадиган бўлса, тўхтатилади).

 

2 Меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар бўйича меҳнат шартномасини тўхтатиш мумкин бўлган ходимлар тоифаси рўйхати (микрофирмалар ходимлари ёки якка тартибдаги тадбиркорлар, касаначилар ва бошқалар) кенгайтирилади.

 

3 Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини тўхтатиш тўғрисида хабар беришда турли муддатлар белгиланади (масалан, ташкилот раҳбарлари ўз мўлжали ҳақида 2 ой олдин огоҳлантирадилар).

 

4 «Ҳисоб-китоб» тушунчаси аниқлаштирилади. Унга қуйидагилар киритилади: олинмай қолган иш ҳақи, фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсация, қонун ҳужжатларида, локал ҳужжатларда, меҳнат шартномасида ва бошқа ҳужжатларда белгиланган тўловлар (ишдан бўшатишда тўланадиган нафақалар, мукофотлар, компенсация ва ҳ.к.).

 

5 Айрим ҳолларда ҳисоб-китоб қилиш муддатлари аниқлаштирилади. Ходим ишдан бўшатилган кунда ишламаган бўлса, талабнома тақдим этилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай (илгари – талаб қилинган кунда) у билан ҳисоб-китоб қилиш лозим.

 

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳасида таклиф этилаётган бошқа ўзгартиришларни кейинги материалларимизда шарҳлаб борамиз.

 

Манба: buxgalter.uz.

Прочитано: 718 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика