Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 40 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ­10-бандига асосан Наманган шаҳри ва Қарши туманида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил ­21–22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 34-сон мажлис баёнининг 146-бандига асосан Андижон вилояти Марҳамат туманида эксперимент тариқасида бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда – марказлар) ташкил этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларида қисқартирилаётган юридик хизматлар штат бирликлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

а) марказлар:

юридик шахс ҳисобланмайди ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг таркибий бўлинмаси сифатида фаолият юритади ҳамда бевосита тегишли вилоят адлия бошқармасига бўйсунади;

Наманган шаҳрида 5 та, Марҳамат туманида 4 та, Қарши туманида 3 та штат бирликлари (бошлиқ ва етакчи юрисконсульт лавозимлари)дан иборат бўлади. Бунда, бошлиқ лавозими туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядларига кўра – бош юрисконсульт лавозимига тенглаштирилади;

тегишли ташкилотда қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади;

ходимларига адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ миқдорлари татбиқ этилади;

жорий таъминоти ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш учун харажатларни молиялаштириш – тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

б) мазкур қарор доирасида экспериментни ўтказиш даврида 1-иловада кўрсатилган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан марказ билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

4. Қуйидагилар:

Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;

Юридик хизмат кўрсатиш марказларини эксперимент тариқасида ташкил этиш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) бир ой муддатда:

марказлар фаолиятини самарали ташкил этиш учун уларни адлия органлари ва муассасаларининг биноларига жойлаштирилишини таъминласин;

Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда аниқ ҳисоб-китобларга мувофиқ марказларни зарур компьютер ва нусха кўчириш техникаси, алоқа воситалари, дастурий воситалар, мебель жиҳозлари билан таъминлаш чораларини кўрсин. Бунда, заруратга кўра, тегишли биноларни таъмирлаш учун маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилиши назарда тутилсин;

марказлар фаолиятига кўмаклашиш мақсадида тегишли буйруқлар, шартномалар, фармойишлар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини ишлаб чиқсин, уларни электрон кўринишда эксперимент доирасидаги марказлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига етказсин;

марказларни танлов асосида ўзларига юклатилган вазифалар ижросини юқори касбий даражада таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда қисқартирилаётган штат бирликларини эгаллаб турган юридик хизматлар ходимларини мутахассислигига мувофиқ ишга жойлашишларига кўмаклашсин;

б) 2020 йил 25 сентябрга қадар эксперимент доирасидаги туман (шаҳар)ларда марказлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ишни ташкил қилишнинг ягона электрон тизимини ишга туширсин.

Бунда, ягона электрон тизимни яратиш, унинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, унга техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши назарда тутилсин;

в) 2021 йил 1 январга қадар марказлар фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан реал иш ҳажмидан келиб чиққан ҳамда штат бирликларини, ходимларнинг функционал вазифаларини қайта кўриб чиққан ҳолда, уларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

г) марказлар фаолиятини доимий равишда таҳлил қилиб борсин, уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини қатъий назоратга олсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров ҳамда адлия вазири Р.Қ.Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ. 

Тошкент ш.,

2020 йил 17 сентябрь

561-сон.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 17.09.2020 йилдан кучга кирди.

**Қарорга 1–3-иловалар «СБХ»да чоп этилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 411 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика