Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 39 / Солиқ ислоҳотлари

Тадбиркорга ҚҚСдан ортиқча тўланган 220 млн сўм қайтарилди

 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда солиқ тўловчиларнинг маълум тоифаларига нисбатан солиқ маъмуриятчилигини манзилли тартибда юритиш самарали эканлиги ўз исботини топмоқда.

 

Янги  таҳрирдаги  Солиқ  кодексига асосан солиқ органларининг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқларни  ўз  вақтида  қайтариш  учун  жавобгарлиги кучайтирилди.

Хоразм  вилояти  солиқ  бошқармасида янги ташкил этилган Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими ортиқча тўланган солиқ суммасини  ўз  вақтида  қайтариш,  ортиқча ундирилган солиқ суммасини ҳисоб-га олиш ва уни қайтариш билан шуғулланади.

Aгар солиқ даври охирида ҚҚС бўйича  бюджетга  тўлаш  учун  ҳисобга олинган  солиқ  суммаси  ҳисобланган солиқ  суммасидан  кўп  бўлса,  унда ҚҚСни қоплаш (қайтариш) билан боғ-лиқ вазият юзага келиши мумкин. Бошқача  қилиб  айтганда,  солиқ  тўловчи ортиқча  тўлаган  ёки  ундан  ортиқча ундириб  олинган  қўшилган  қиймат солиғи маблағларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Солиқ тўловчилар ҚҚС суммасини қоплаш (қайтариш) бўйича ариза юборади. Ҳар бир ариза белгиланган муддатда, тегишли орган то-монидан кўриб чиқилади.

– Ҳозирги кунда вилоят бўйича жами 5 193 нафар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўлиқ вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳисобига кўчириб

ўтказилди,  –  дейди  Хоразм  вилояти ДСБ Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи Санжар Худойберганов. – Жорий йил 1 июнь ҳолатига вилоят ДСБ томонидан 396 та ариза кўриб чиқилди. Умумий қиймати 10 млрд 768,3 млн сўмга тенг бўлган  94  та  ариза  Молия  бошқармасига  юборилди.  Аризаларнинг  67  таси асосланмаганлиги ва хато-камчиликлари мавжудлиги сабабли корхоналарга қайтарилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳисоботида номувофиқликлар аниқланган тадбиркорлик  субъектлари  хатоларини  тузатиб,  ҚҚС  суммасини  қайтариш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳола-тига  Хоразм  вилояти  бўйича  жами 3 948 та хўжалик юритувчи субъектнинг қўшилган қиймат солиғи бўйича ортиқча тўловлари мавжуд бўлиб, ушбу  корхоналарни  яшил,  сариқ  ва қизил йўлакчаларга ажратган ҳолда улардан  келаётган  аризаларга  асосан белгиланган муддатларда тегишли тартибда ҳисобрақамларига қайтариш  ёки  бошқа  солиқ  турларини қоплаш  ишларини  амалга  оширишда вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан хизмат кўрсатилиши йўл-га қўйилган.

– Қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини шакллантириш ва унинг шаффофлигини таъминлаш орқали  барча  хўжалик  юритувчи  субъектларга ҚҚС бўйича «манфий» қол-диқни қайтариш ҳуқуқи берилгани биз каби тадбиркорлар учун яна бир имконият бўлди, – дейди «Хоразм Ипаги» МЧЖ маркетинг бўлими бошлиғи Сардор Саидмамудов.

 – Солиқ бошқармаси  ходимларининг  ҳуқуқий  ва амалий  ёрдами  билан  «ҚҚС  ўрнини қоплаш» интерактив хизмати орқали юборган аризамизни ўз вақтида кўриб чиқиб, белгиланган тартибда 220 млн сўм ҚҚСни ҳисобрақамимизга қайтариб беришди. Бундай қўшилган қиймат солиғининг  манфий  суммасини  тад-биркорлик субъектларига қайтарилиши айланма маблағларнинг ошишига ва  ишлаб  чиқаришга  ижобий  таъсир кўрсатади.

Шунингдек, тизим  ходимлари то-монидан тадбиркорлик субъектларига ташриф буюрган ҳолда уларнинг муаммолари  ўрганилиб,  бартараф  этишга кўмак берилмоқда.  Фаолият  кўрсатмаётган корхоналар муаммоларини ўр-ганиш, сабабларини аниқлаш ва улар фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

                                                                                                                                                           ЎзА материали асосида.

Прочитано: 382 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика