Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 22 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки:

бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг чет эл валютасидаги операциялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан ғазна ижроси йўли билан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармалари учун чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади;

бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармалари томонидан тижорат банкларида чет эл валютасидаги банк ҳисобварақлари очилиши тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган, шунингдек, давлат сири бўлган маълумотлар ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.

2. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги қуйидагиларни назарда тутувчи низом иловага** мувофиқ тасдиқлансин:

бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги операцияларини ғазна ижроси орқали амалга ошириш тартибини белгилаш;

бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш;

давлат молиясини бошқариш ахборот тизими орқали бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги операциялари бўйича ахборотларни жамлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;

замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 71-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«71. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг хорижий валютасига Ягона ғазна ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали ғазначилик хизмати кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади».

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д.А.Кучкаров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 23 май

329-сон.

*Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 25.05.2020 йилдан кучга кирди.

**Илова берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТда ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика