Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 22 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ҳамда «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплашни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига босқичма-босқич қўшиш орқали амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2020 йил 15 июнгача сувни етказиб бериш бўйича харажатларни инобатга олган ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг янги миқдори юзасидан асослантирилган таклифларни «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасида назарда тутиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин.

3. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ тасдиқласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

а) «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда рақамли технологияларни қўллаган ҳолда сув омборларининг фойдали сиғимига даврий равишда аниқлик киритиб бориш чора-тадбирларини тасдиқласин;

б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2 ва 3-иловаларга** мувофиқ сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни «oнлайн» режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилишини таъминласин.

в) Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги:

сув омборлари ва ирригация тизимларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари (гидропостлар) билан жиҳозлаш;

сув омборлари, ирригация тизимлари ва насос станцияларда рақамли технологияларни жорий қилиш, сув ресурслари ва электр энергиясидан фойдаланишни «онлайн» режимда назорат қилиш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари, хорижий инвестициялар, шу жумладан, жалб этиладиган грантлар ҳисобидан молиялаштирилишини ташкил қилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари икки ой муддатда сув истеъмолчилари уюшмалари суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш муддатлари ва ушбу тадбирларни молиялаштириш манбалари юзасидан келишилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Тижорат банкларига сув истеъмолчиларига сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур миқдорда кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда сув омборлари ва ирригация тизимларидаги сув олиш жойларини 2022 йил 1 декабрга қадар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлаш ҳамда 2023 йил 1 декабрга қадар рақамли технология асосида туманлар чегарасида «онлайн» режимида сув ресурслари ва вазирлик тизимидаги насос станцияларда электр энергиясидан фойдаланишни назорат қилишни жорий қилишга;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлашни ташкил қилишга;

барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига тўлиқ амал қилишга ҳамда сувнинг ҳисоб-китобини ўз вақтида юритишга масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

8. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

а) Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ сув истеъмолчилари:

белгиланган сув олиш лимитлари ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этиши, сувни махсус истеъмол қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномани расмийлаштириши;

сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаши, ички сув объектлари ва иншоотларини техник жиҳатдан соз ҳолда сақлаши, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши ҳамда сувни шартнома асосида истеъмол қилиши зарур;

б) сув истеъмолчилари томонидан олинган сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботи Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади;

в) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ сув истеъмолчилари лимитдан ортиқча сув олганда, лимитдан ортиқча олинган сув учун, шунингдек, рухсат берувчи ҳужжатларсиз сув ресурсларини истеъмол қилганда, сувдан фойдаланганлик учун солиқ белгиланган ставкага нисбатан беш баробарга оширилган миқдорда ундирилади.

9. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда сувнинг ҳисоб-китоби юритилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, жойларда мақсадли ўрганишлар ўтказсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича бажарилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим қилиб борсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 20 модда) 4-иловага** мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И.Барноев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р.Хамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р.Сариев ҳамда вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ. 

Тошкент ш.,

2020 йил 22 май

310-сон.

*Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 23.05.2020 йилдан кучга кирди.

**2–4-иловалар берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТда ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

 

ЎзР ВМнинг 2020 йил 22 майдаги 310-сон қарорига
1-ИЛОВА

Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш,
ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсининг ҳисоботини юритиш юзасидан
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

 

Тадбир номи

 

Молиялаштириш манбаи

 

Ижро муддати

 

Масъул вазирлик ва идоралар

 

I. Сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш

 

1.

 

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича намунавий шартномаларни ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда тасдиқлаш ва жойларга етказиш

 

Маблағ талаб этилмайди

 

2020 йил 15 июль

 

Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

2.

 

Сув олиш жойларини рўйхатга олиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш

 

2020 йил 15 июль

 

3.

 

Гидропостларни аттестациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш

 

2020 йил 15 июль

 

II. Сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш

 

4.

 

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳисобидаги сув омборларининг лойиҳавий сув сиғимларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг амалдаги сиғимини рақамли технологиялари ёрдамида қайта аниқлаш

 

Сув хўжалиги тизими ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар, Сув хўжалигини ривожлантириш жамғарма маблағи

 

2021–2023 йилларда жадвал бўйича

 

Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

5.

 

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳисобидаги сув омборлари, ирригация тизими каналлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сув олиш жойларини ва улардаги сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларини хатловдан ўтказиш. Сув истеъмолчилари ҳисобидаги суғориш тармоқларини, улардаги иншоотлар, шунингдек, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини хатловдан ўтказиш. Сув олиш жойлари, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларининг техник ҳолати бўйича нуқсонлар далолатномаларини расмийлаштириш

 

Маблағ талаб этилмайди

 

2020 йил
1 июль

2020 йил 10 июль

2020 йил 20 июль

Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Сув хўжалиги вазирлиги, сув истеъмолчилари уюшмалари

6.

 

Сув омборлар, ирригация тизими каналлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш

 

Давлат бюджети маблағлари, хорижий инвестициялар ва грантлар

 

2020–2023 йиллар жадвал бўйича

 

Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, «Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси, «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси

 

7.

 

Сув истеъмолчилари уюшмаларининг суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари, кластер ташкилотлари ва бошқа сув истеъмолчиларнинг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш

 

Сув истеъмолчилари маблағлари, тижорат банклари кредити, хорижий инвестициялар ва грантлар

 

2020–2023 йиллар жадвал бўйича

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, сув истеъмолчилари уюшмалари, сув истеъмолчилари

 

III. Сувнинг ҳисоб-китобини юритиш тизимини такомиллаштириш

 

8.

 

Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги барча сув хўжалиги ташкилотларининг диспетчерлик хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш юзасидан маълумотлар базасини тўлиқ шакллантириш

 

Сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларга бюджетдан ажратилган маблағлар, Сув хўжалигини ривожлантириш жамғарма маблағи ва ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари

 

2020–2025 йиллар жадвал бўйича

 

Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси, «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси

 

9.

 

Дарёлар, сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларида, шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд сув ресурслари бўйича кунлик маълумотларни вазирлик расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш

 

Маблағ талаб этилмайди

 

2020 йил
1 июль

 

Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

10.

 

Сув истеъмолчиларининг сув олиш жойлари ва сувни ҳисобга олиш воситаларининг (гидропост) намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш

 

Маблағ талаб этилмайди

 

2020 йил
1 август

 

Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

 

11.

 

Сув омборлари, насос станциялари, ирригация тизимлари, суғориш тармоқлари ҳамда сув олиш жойларида сув ресурслари ва электр энергияси ҳисоб-китобини юритиш юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш

 

Сув хўжалиги тизими ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар ва ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари

 

2020–2025 йиллар жадвал бўйича

 

Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

 

Прочитано: 444 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика