Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 22 / Жавоб берамиз

Дистрибьюторлик хизмати ҳақига қандай солиқ солинади

 

Корхона дистрибьюторлик шартномаси асосида хорижий ҳамкор компаниясининг сотилган товарлари учун ҳақ (мукофот, бонус) олади. Мазкур ҳақ чегирма ҳисобланмайди ва сотилаётган товарлар қийматига таъсир қилмайди. Олинган пул маблағлари ҳисобидан корхона субдистрибьюторлик шартномаси асосида мазкур товарларни сотиш режасини бажарганлик учун ҳамкор компаниялар – ЎзР резидентларига худди шундай ҳақ тўлайди. Корхона ва ҳамкорлар – ЎзР резидентлари умумбелгиланган солиқлар тўловчилари ҳисобланадилар.

Корхона томонидан дистрибьюторлик шартномаси асосида ҳақ олинганда ва тўланганда солиқ қандай тўланади? 

 

– Дистрибьюторлик шартномаси воситачилик шартномаси ҳисобланади. Корхона ҳамкорнинг сотиш режасини бажарганлиги учун, бошқача қилиб айтганда, унинг муайян миқдордаги товарларини сотганлиги учун ҳақ олади.

Бундай шартнома асосида олинган ҳақ (мукофот) корхонада ҳам, корхона мукофот тўлаган унинг ҳамкорлари – ЎзР резидентларида ҳам фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 1-б.).

Агар корхонанингиз воситачилик шартномаси бўйича хорижий ҳамкорнинг товарларини сотиш учун субдистрибьюторларни жалб қилса, у ҳолда корхонангизнинг субдистрибьютор ҳамкорларга мукофот тўлаш учун қилган харажатлари асосланган ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар ҳисобланади (СК 305-м. 2, 4-қ.). Фойда солиғини ҳисоблашда бундай харажатлар солиқ солиш базасидан чегирилади.

Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган айланмаларга ҚҚС солинади (СК 238-м. 1-қ. 1-б.).

Корхонангиз томонидан олинган мукофотга ҚҚС солинмайди, сабаби хизматларингизни олувчи хорижий ҳамкор – ЎзР норезиденти ЎзР ҳудудида жойлашмаган ва ўз фаолиятини олиб бормайди. Шу боисдан, мазкур ҳолатда Ўзбекистон корхонангиз хизматларини реализация қилиш жойи ҳисобланмайди (СК 241-м. 1-қ.).

Корхонангиздан ҳамкор субдистрибьютор корхоналар – умумбелгиланган солиқларни тўловчи ЎзР резидентлари оладиган ҳақ миқдорига ҚҚС солинади, сабаби хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади (СК ­241-м. 1-қ.).

Яъни хорижий ҳамкорга тегишли товарларни реализация қилиш бўйича корхонангизга хизматлар кўрсатилганда, субдистрибьюторда солиқ солиш базаси ҚҚСни ўз ичига олувчи ҳақ миқдорида аниқланади (СК 250-м. 1-қ. 1-б.).

Субдистрибьюторлар ҳисобварақ-фактуралар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатларни ҚҚС суммасини ажратган ҳолда тақдим этишлари лозим. Бунда корхонангиз мазкур ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (СК ­266-м. 2-қ.).

Прочитано: 448 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика